Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_қарори Кураш бўйича ёшлар ўртасида Президент соври | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_қарори

Кураш бўйича ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро мусобақалар ўтказилади

“Спорт курашларининг Олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–336-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари (эркин кураш ва юнон-рум кураши) бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича), жумладан:

ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро спорт мусобақалари;
ўсмирлар ўртасида “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро спорт мусобақалари;
катталар ўртасида “New Uzbekistan” халқаро спорт мусобақалари ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6136778