Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тарт | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (424-сон, 02.08.2022 й.) билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.

Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6139421