Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_фармони Янги қуриладиган кўп квартирали уйларни | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_фармони

Янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш тақиқланади

“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–189-сон, 11.08.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

2022 йил 1 октябргача аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/pdfs/6154708