Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 46

2022-09-23 17:00:06 ​​#Истисна #Савол

Қурилиш (истисна) шартномасида муддат кечиктирилгани учун жарима қўллаш масаласи

#Савол
Ислом банки ва қурилиш компанияси ўртасида қурилиш бўйича битим имзоланишга тайёрланди. Мазкур шартномага кўра, қурилиш ташкилоти ўз ҳисобидан хом-ашё, ишчи кучи, билим ва тажрибани ишга солиб, шартномада кўзда тутилган иншоотни қуриши керак ва ташкилот бунинг эвазига муайян маблағни қўлга киритади. Қурилиш шартномасида жарима банди ҳам мавжуд. Бу банд агар Ислом банки (Мижоз) тўловларни ўз вақтида амалга оширмаса, Банкка нисбатан жарима қўллашни, агар қурилиш ташкилоти қурилишни ўз вақтида амалга оширмаса, қурилиш ташкилотига нисбатан жарима қўллашни назарда тутади.
Шариат кенгашига банк томонидан шартномада жарима қўллаш банди жоизлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

#Жавоб

Муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш/ иншоотни қуриш бўйича битим – Истисна деб аталади. Мазкур битимга мувофиқ, қурувчи-пудратчи томон фойдаланиладиган хом-ашёларга ҳам, жалб қилинадиган ишчи кучига ҳам масъул бўлади. Шартномада иккита томон мавжуд...

давомини ўқиш учун: https://islommoliyasi.uz/uz/qurilish-istisna-shartnomasida-jarima-qollash/

Ислом молияси саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | YouTube
1.7K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-09-23 13:50:58
Xodimlarni zamonaviy ilm va Qur'on tavsiyalari asosida boshqarish

Obunachilarimiz tomonidan
"Qadriyatlarga asoslangan biznes boshqaruv" va "Xalqaro standartlarga javob beruvchi HR" kurslarining qanday bog'liqlik joyi bor deya so'rashadi.

Bu savolga javobni esa batafsil video orqali bilib olishingiz mumkin.

__
Instagram | Youtube | Facebook | Tiktok | Telegram
1.9K views10:50
Ochish/sharhlash
2022-09-23 13:50:34 Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари!
Биродаримиз, ислом молияси бўйича мутахассис, кўп йил Ислом тараққиёт банкида иш фаолияти олиб борган, сўнгги икки йилда ходимларни бошқариш, ислом молияси ва бизнесда барака омиллари мавзуларида тренинглар олиб бораётган Козимхон Тўраевни бир мавзуда чиройли ва мазмунли чиқишларини эътиборингларга ҳавола қилишга қарор қилдик. Ушбу мавзу сизлар учун ҳам манфаатли бўлади деб умид қиламиз.
1.7K views10:50
Ochish/sharhlash
2022-09-23 06:43:52
Мижоз ва қурувчи ўртасида кўп қаватли бино қуриш бўйича шартнома тузилди ва шартномада ишни якунлаш муддати белгиланди. Қурувчи узрли сабабларсиз ишни келишилган муддатда якунлай олмаса муайян молиявий жарима қўллаш шарти киритилса бўладими шартномага?
Anonymous Quiz
10%
Йўқ, бу зулм бўлади
49%
Ха, чунки жарима қурувчининг молиявий қарзи бўйича эмас
18%
Йўқ, чунки бу рибо бўлиб қолади
22%
Энди билиб оламан
423 voters1.9K views03:43
Ochish/sharhlash
2022-09-22 09:20:50 #мундарижа #Истисна

Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари. Бир икки кундан бери ислом молиясида истисна деб аталувчи шартномага алоқадор маълумотларни қўймоқдамиз. Шуни эътиборга олган ҳолда, телеграм саҳифамиз ва сайтимизда берилган истиснага оид мақола ва маълумотларни яна бир бор эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Истисна ҳақида берилган мақолалар рўйхати:

Истисна – қурилиш ёки ишлаб чиқариш битими

Истисна битимини молиялаштириш воситаси сифатида қўллаш

Исломда ишлаб чиқаришни молиялаштириш: истисна

Қурилиш (истисна) шартномасида муддат кечиктирилгани учун жарима қўллаш масаласи

Истисна битимида пудратчига нисбатан кечиктирилган ҳар бир кун учун молиявий жарима қўллаш

Қандай маҳсулотларни Истисна орқали молиялаштириш мумкин?

Истисна шартномасида ҳиба (ҳадя) бериш

@IslomMoliyasi канали
2.1K views06:20
Ochish/sharhlash
2022-09-22 06:30:28 Ботил шартми?
Ассалому алайкум! Бир одам тикувчига буюртма бериб кийим тиктирмоқчи. Шунда тикувчи 2 та шарт қўйди:
1. буюртма учун пул олдиндан берилади;
2. иш бажарилгандан кейин пул қайтарилмайди.
Шариатда бундай шарт ботил эмасми? Чунки тикувчи яхши тикса ҳам, ёмон тикса ҳам унинг фойдасига бўлиб қоляпти-ку!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бунда буюртмачини ҳолига қаралади. Хизмат ҳақини бермаслик эҳтимоли катта бўлса хизмат ҳақини олдиндан олиб омонат шаклда тутиб турилиши мумкин. Агар тикувчи буюртмада кўрсатилгандек шартларга кўра тикиб таёрласа, у ҳолда мижоз “ёқмади олмайман” дейишга ҳақи йўқ. Мабодо буюртмада келишилган шартлар топилмаса олмасликка ҳақи бор. Валлоҳу аълам!
———————————
Ислом молияси изоҳи: бу ҳолатда келишув ёзма шаклда қилиниши ва буюртмада тикилиши керак бўлган кийим қандай бўлиши кераклиги имкон қадар батафсил баён қилиниши, яъни ғарар/мавҳумликка жой қолдирмасликка ҳаракат қилиниши мақсадга мувофиқ. Албатта барча нарсани кўзда тутиш қийин, лекин шундай қилинса тикувчининг масъулияти ошади, ишга жиддийроқ ёндашади. Агар тикувчи буютмада кўзда тутилганларни қилмаган бўлса у ҳолда пул қайтариб олинади ёки ўша камчиликлар тикувчи тарафидан ва унинг ҳисобидан бартараф қилинади. Аммо буюртмада кўрсатилган шартлар бажарилган бўлса, у ҳолда буюртмачи буюртмани олиши керак.
Тикувчини ҳам ҳолатини тушуниш керак, чунки у вақт ва мехнат сарфлаб тиккан кийимини аниқ сабабини кўрсатмасдан, шунчаки ёқмади, деб олмаслиги тикувчига жабр бўлади.
Ўзи урфда, буюртма асосида нарса тикиб ёки ясаб берадиган усталар таниш-билишлар тажрибаси асосидаги тавсиясига кўра танланади.
2.0K views03:30
Ochish/sharhlash
2022-09-21 15:50:14 ​​#мундарижа #Ғарар

Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз аъзолари!

Ислом молияси моҳиятини яхши англаб етиш учун мазкур тизимдаги асосий тақиқларни ва улар нима учун ман этилганини билиш зарур. Молиявий амалиётларда рибодан сақланиш шартноманинг тўғри бўлишига, ундан кўрилаётган даромаднинг эса ҳалол бўлишига хизмат қилади. Бироқ шартномаларнинг шаръий нуқтаи назардан тўғри бўлишида фақатгина рибо унсурларидан четланишнинг ўзи етарли эмас. Зеро, ислом молиясида яна бир қатор тақиқлар борки, бугун улардан бирига яна бир бор тўхталиб ўтмоқчимиз.

Ислом молиясида рибодан кейинги иккинчи энг катта тақиқ – бу Ғарар ҳисобланади. Ғарар шартномада ҳаддан ташқари ноаниқлик мавжудлигини ёки аксинча, шаффофликнинг йўқлигини англатади, албатта бундай ноаниқликлар шартнома тузувчи томонлар ўртасида низолар келтириб чиқаради. Ғарар молиявий воситалар ва шартномаларга (масалан, анъанавий суғурта ва ҳосилавий молия воситалари-деривативлар), шунингдек айрим бозор амалиётларига (масалан, чайқов мақсадидаги қисқа муддатли савдо-сотиқ (short selling), қарзни сотиш-факторинг ва бошқа шу каби амалиётлар) таъсири жиҳатдан ўта муҳим.

Ғарар ҳақида маълумотлар билан қуйидаги боғламалар орқали танишиб чиқишингиз мумкин:
Ғарар – ноаниқлик, мавҳумлик
Ғарар (2 қисм)
Ғарар (3 қисм)
Ғарар (хулоса)
ҒАРАРНИНГ РУХСАТ ЭТИЛГАН МИҚДОРИ

@IslomMoliyasi канали
1.9K views12:50
Ochish/sharhlash
2022-09-21 14:10:09 #САВОЛ

Заводда нарса ясатиш
Ассалому алайкум! Танишим заводда ойлик олиб ишлайдиган ишчи. Мен унга шахсий буюм ясатмоқчиман. Материални ва иш хаққини бераман, у менга ясаб беради. Шу ишимиз халолми?

Жавоб:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сарфланган заводнинг электр токи ва заводнинг дастгоҳичи?*

——————————
*Ислом молияси изоҳи: бундай амалиётнинг номи истисна деб аталади, яъни буюртма асосида бирор нима ясаб бериш ва шунга пул олиш. Аммо бу ҳолатда бошқа бировнинг ёки давлатнинг заводида ишчи бўлиб ишлайдиган одам бундай буюртмани бажариши ҳалол бўлмайди, чунки бунда у давлатнинг ёки бошқа бировнинг дастгоҳидан ва электр қувватидан ноқонуний фойдаланган ҳолда бажаради буюртмани. Ҳалол бўлиши учун буюртмачи заводга расман мурожаат қилиб буюртма бериши ёки ўша ишчининг ўзи раҳбариятга расман мурожаат қилиб улардан буюртмани бажаришга расмий розилик олиши керак бўлади. Улар буни ишчига тўлов асосида рухсат беришадими ёки тўловсизми, бу уларнинг ихтиёридаги масала.

@IslomMoliyasi канали
2.1K viewsedited  11:10
Ochish/sharhlash
2022-09-21 07:23:06
@IslomMoliyasi канали
2.0K viewsedited  04:23
Ochish/sharhlash
2022-09-20 15:48:11 Ислом инвестиция жамғармаларини бошқариш самарадорлигини баҳолаш учун фойдаланиладиган ислом фонд индекслари

1999 – йилда
глобал ислом индекслари жорий этилди. “ИНДЕКС”(статистикада) — муайян даврда иқтисодий миқдорлар, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар параметрлари ўзгаришларини нисбий кўринишда тавсифлайдиган иқтисодий ва статистик кўрсаткич. Содда қилиб айтганда, глобал ислом индекслари – муайян миқдордаги шариатга мувофиқ ҳисобланган компаниялар маълум бир давр оралиғида қиймат жиҳатдан кўтарилгани ёки пасайганини акс эттирувчи иқтисодий кўрсатгич. Улар бошқа шу каби компанияларнинг иқтисодий ҳолатини билиш мақсадида қиёсланадиган меъёр сифатида ишлатилади.

Ҳозирги вақтда капитал бозоридаги ислом молияси улушини акс эттирувчи глобал ислом индексларининг асосийлари қуйидагилардир:

Dow Jones Islamic Market Index;
S&P Shariah Index;
MSCI Global Islamic Index;
Global Islamic Index.

Батафсил:
https://islommoliyasi.uz/uz/islom-idekslari/

@IslomMoliyasi канали
2.1K views12:48
Ochish/sharhlash