Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 48

2022-09-07 13:30:49
1.1K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-09-07 06:33:33 Савол:
Музориб бир неча кишилардан музораба шартномаси асосида маблағ олиб, ҳар бирига фойданинг нисбатини турлича белгилаб ишлаши мумкинми?

Жавоб:
Музориб бир нечта сармоядор билан музораба асосида ҳамкорлик қилиши ва сармоя эгаларига турли нисбатда фойда бериб туришни келишиши жоиз. Лекин келишув фоиз ёки улушларга кўра, яъни фойданинг 30-40-50 фоизи ёки учдан бири, иккидан бири каби бўлиши лозим. 
Аммо, ҳар ойда муайян бир миқдорни тайин қилиниши, масалан эллик мингдан бериб турасан дейилиши мумкин эмас, чунки бу судхўрлик саналади.

Манба: fiqh.uz да қўйилган мақолалар асосида тайёрланди.
866 viewsedited  03:33
Ochish/sharhlash
2022-09-06 20:24:38 Музорабага оид очиқ савол Музораба битимида роббул мол (сармоя эгаси) пул маблағини музорибга (иш бошқарувчи) бериб, “Фойдани тенг (50/50) бўлишамиз деди”. Шу билан бирга, агар хоҳласа маблағни бошқа киши билан ҳам музораба асосида фаолият қилишига рухсат…
752 viewsedited  17:24
Ochish/sharhlash
2022-09-06 14:30:59 Музорабага оид очиқ савол
Музораба битимида роббул мол (сармоя эгаси) пул маблағини музорибга (иш бошқарувчи) бериб, “Фойдани тенг (50/50) бўлишамиз деди”. Шу билан бирга, агар хоҳласа маблағни бошқа киши билан ҳам музораба асосида фаолият қилишига рухсат берди. Сўнгра музориб ўша маблағни бошқа (учинчи) тарафга музорабага берди ва фойданинг учдан бирини беришга келишди. Музораба шерикчилиги доирасида 15 миллион сўм фойда олинди. Олинган фойда сармоядор, музориб 1 ва музориб 2 ларнинг ўртасида қандай нисбатда тақсимланади?
1.4K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:00:26 Музорабага оид савол-жавоб

Савол:
Музориб сармоя эгасининг ижозатисиз қарз олди-берди ишларини қилиши мумкинми?

Жавоб:
Битм тузиш вақтида билганингча иш тутавер деб айтган бўлса ҳам музориб сармоя эгасининг ошкора қарз беравер деган ижозатисиз бирортасига қарз ҳам бера олмайди ва музорабага маблағ/қарз ҳам ола олмайди.
“Музориб бировларга қарз бериши ёки қарз олиши жоиз бўлмайди. Агарчи битм вақтида билганингча иш тутавер деб айтилган бўлса ҳам. Чунки, бу нарса савдгарларни одатидан эмас. Модомики, сармоя эгаси унга ошкора ижозат бермас экан, қарз олди-бердисини қилишлик билганингча иш тутавер деган ижозатни остига кирмайди” (Раддул мухтор).

Манба: fiqh.uz
987 views07:00
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:04:53 #музороба #мундарижа

Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари!

Ўткан ҳафтада Музораба бўйича бир савол-жавоб қўйганимиздан кейин шу мавзу бўйича бир нечта саволлар тушди. Саволлардан, шу мавзуда қўйган туркум мақолаларимизни баъзилар ўқишмаганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, биз музораба (мудораба) бўйича аввал қўйган мақолаларимизни қайтадан эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик:

М У Н Д А Р И Ж А:
1. Мудораба - сармоя ва иқтидор ҳамкорлиги
2. Мудораба: кириш
3. Мудораба бизнеси
4. Мудорабанинг якунланиши

5. Мушорака ва Мудорабанинг бирлашиши
6. Мушорака ва мудораба молиялаштириш усули сифатида
7. Мушорака ва мудораба шартномаларини қўллаган ҳолда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш

8. МУЗОРАБАДА ФОЙДА ТАҚСИМОТИГА ДОИР МАСАЛАЛАР
9. Музораба шартномасида Ҳиба (ҳадя) бериш
10. Музораба ва фоизли қарз ўртасидаги асосий фарқ

@IslomMoliyasi канали
818 viewsedited  13:04
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:05:50 #AAOIFI #тадбир

“Синдикатлаштирилган молиялаштириш” бошқарувига бағишланган AAOIFI тадбири

“Синдикатлаштирилган молиялаштириш” – йирик инвестиция лойиҳаларини бир молия ташкилоти томонидан молиялаштириш мураккаб, чунки бу йирик сармоя талаб қилади ва хатар даражаси юқори бўлади. Шунинг учун бундай лойиҳалар кўпинча бир нечта молия ташкилотлари томонидан, ўзаро келишув асосида молиялаштирилади.

Ислом молия муассасалари ҳам катта лойиҳаларни молиялаштиришда синдикатлар ташкил қилишади, чунки битта ислом молия ташкилоти ўз зиммасига бутун лойиҳани молиялаштириш билан боғлиқ катта хатарни юклай олмайди.

Синдикатлаштирилган молиялаштириш амалиёти, шариат талабларига мос келиши жиҳатидан ҳамда бошқарув, назорат ва хатарларни тўғри тақсимлаш билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин.

AAOIFIнинг Бошқарув ва ахлоқ масалалари бўйича кенгаши (Governance and Ethics Board), синдикатлаштирилган молиялаштириш учун сифатли бошқарув ва шаръий бошқарув амалиётларини татбиқ этишга ҳисса қўшадиган махсус меъёр ишлаб чиқиш зарурати бор, деган фикрни илгари сурмоқда.
Ушбу масалани муҳокама қилиш мақсадида AAOIFIнинг Бошқарув ва ахлоқ масалалари бўйича кенгаши, Туркиянинг “Иштирок банклари ассоциацияси”* билан ҳамкорликда махсус тадбир ташкил қилмоқда.

Тадбир жорий йилнинг 8 сентабр куни Баҳрайн вақти билан 10.00да (Тошкент вақти билан 12.00) ZOOM дастури орқали онлайн тарзда инглиз тилида бўлиб ўтади.

Тадбирда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади:
https://us02web.zoom.us/webinar/register/WN_E0n0YZqKQiSdyGYlN0XxRQ

*Туркияда ислом банклари “иштирок банклари” деб аталади.

@IslomMoliyasi канали
420 viewsedited  05:05
Ochish/sharhlash
2022-09-03 15:37:54 https://azon.uz/content/views/tatariston-musulmonlar-uchun-bank-kartas
781 views12:37
Ochish/sharhlash
2022-09-03 11:25:51
1.2K views08:25
Ochish/sharhlash
2022-09-03 09:15:26 Мушоракага оид саволнинг жавоби: Мушорака битимида шерикларнинг ҳар бири сармояга киритадиган улуши ва даромад тақсимотидаги улуши келишиб олинганидан сўнг, ушбу шерикчилик битими асосида бажариладиган ҳар қандай тижорат тарафларнинг умумий жамғармаси ҳисобига…
1.3K views06:15
Ochish/sharhlash