Get Mystery Box with random crypto!

#Савол: Яқинда бизга кўпчилик бизнес шерикларни қизиқтириши му | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Савол:
Яқинда бизга кўпчилик бизнес шерикларни қизиқтириши мумкин бўлган бир савол келиб тушди.

Маълумки бизнесда кўпинча фаол бўлмаган сармоядор-шерик (яъни бизнесга фақат пул тиккан ва бизнес жараёнига аралашмайдиган томон), ҳамда фаол сармоядор-шерик (яъни пул ҳам тиккан, бизнесни ҳам бошқарадиган томон) бўлади. Хуллас, шундай ҳолат билан боғлиқ қуйидаги савол келиб тушди: фаол томон бир пайтнинг ўзида ҳам фойдага шерик бўлиши (сармоядор сифатида) ва бизнес жараённи бошқаргани учун муайян белгиланган маош/иш ҳақи талаб қилиши мумкинми?

Бундай ҳолатда фаол бўлмаган сармоядор-шерик иккинчи томонга фойда ва зарарга шерик бўламиз деб келишганмиз, маош талаб қилишга ҳақинг йўқ, деса, иккинчи томон, яъни фаол сармоядор-шерик, мен сендан фарқли ўлароқ доимий равишда бизнесни юритяпман, демак маош олишга ҳақлиман дейди.

Шу ҳолатда қайси томон ҳақ, нима деб ўйлайсизлар (ислом молияси бўйича мутахассислар жавоб беришлари мақсадга мувофиқ)?