Get Mystery Box with random crypto!

#Савол Фоиз (рибо) асосида кредит фаолияти олиб борувчи анъа | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Савол

Фоиз (рибо) асосида кредит фаолияти олиб борувчи анъанавий тижорат банки билан ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган мушорака битими тузиш ва шариат талаблари доирасида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш мумкинми?

#Жавоб

Ислом дини талабларига мувофиқ бўлган ҳалол тадбиркорлик фаолияти олиб бориш мақсадида анаъавий банклар билан мушорака битими тузишга ҳуқуқий жихатдан ҳеч қандай тўсқинлик йўқ. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар яҳудийлар билан молиявий муносабатларга киришганлар, улар эса (яъни яҳудийлар) бошқалар билан (мушрик ва ғайридинлар каби) рибо асосидаги молиявий муносабатлар олиб боришганлиги маълум ва машҳур.

Манба: Institute of Islamic Banking and Insurance (Буюк Британия)

@IslomMoliyasi каналига уланинг