2022-09-27 08:17:29
#такофул
ИСЛОМДА СУҒУРТА МАСАЛАСИ
Суғурта араб тилида
“تأمين – таъмин” дейилади. Бу янги истилоҳ бўлиб, унинг инглизча истилоҳидаги муқобили
“Insurance”. Инглизча
“security” сўзи баъзи араб лаҳжаларига суғурта маъносида кириб қолган, кейинроқ эса, ушбу сўзни бузиб талаффуз қилиш билан бизнинг диёрларга келганда суғурта деб ишлатила бошланган.
Таъмин, яъни суғурта моли эҳтимолий талофатга учраса, уни тўлаб бериш эвазига маълум маблағ ёки хизмат ёки бошқа бир молиявий тўлов тўлашни зиммасига олиб, суғурта қилувчи томонидан тўлаш орқали пул олиб тузиладиган шартнома.
Замонимизнинг аксарият олимлари ва фақиҳлари анъанавий суғуртани ножоизлиги ҳақида иттифоқ қилганлар. Бунга сабаб, унда
ғарар, рибо ва бошқа шу каби шаръан тақиқланган амалиётлар мавжудлигидир.
“Такофул” ва
“ислом суғуртаси” атамалари бир-бирининг ўрнини боса оладиган атамалардир. Ислом суғуртаси – бу ўзаро ёрдам, бирдамлик ва кўмак тамойилларига асосланган бўлиб, бенефициарлар (яъни ёрдам лойиҳасидан манфаат олиши мумкин бўлган томонлар) дуч келадиган турли фалокат ва кўнгилсиз ҳолатлар, масалан, мол-мулкдан айрилиш ёки уларга зарар етиш каби ҳолатларда ечим ҳисобланади.
тўлиқ мақола: https://islommoliyasi.uz/uz/islomda-sugurta-masalasi/
@IslomMoliyasi канали
906 views05:17