Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 44

2022-10-03 14:13:44 Савол Абдуллоҳ қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикасини ташкил қилиш ва уни самарали бошқариш бўйича яхши билимга эга, бироқ бундай корхона очишга маблағи йўқ. Иброҳимни маблағи бор ва бирон ишга сармоя киритиш истаги ҳам бор, аммо бу унинг барча маблағи…
1.2K views11:13
Ochish/sharhlash
2022-10-03 12:15:55 ​#murobaha

Ассалому алайкум

Агар сиз, нархи 20 миллион сўмгача бўлган нарса сотиб олмоқчи бўлсангизу, лекин пулингиз бўлмаса, ва сиз ўзингиз танлаган маҳсулотни тез ва ортиқча оворагарчиликларсиз, ҳалол йўл билан харид қилишни истасангиз, биз билан боғланинг.

Сизда:
Тошкент ш. пропискаси ва
номингизга расмийлаштирилган автомашина бўлиши кифоя.

Сиздан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва автомобилнинг тех. паспортидан бошқа ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Бизнинг афзалликларимиз нимада

1. Сиз хоҳлаган маҳсулотни тез, қулай ва асосийси ҳалол йўл билан насияга берамиз (маҳсулотни аввал ўзимиз сотиб оламиз, кейин сотамиз. Ва бизда кечикканлик учун жарима тўловлари йўқ. Шартнома Ислом молияси лойиҳаси асосчиларидан бири Хондамир Нусратхўжаев томонидан текширилган).
2. Буни амалга ошириш учун бизга 1 соат вақт керак бўлади.
3. Бизда умуман пеня йўқ.
4. Сизга маҳсулотни сотиб олиб бера олишимиз ёки олмаслигимизни жавобини 5 дақиқада аниқлаймиз.
5. Бизда ойлик даромадингизни кўрсатмасдан ҳам маҳсулот сотиб олсангиз бўлади.

Мурожаат учун телефон
+998 90 000 9966
@halol_murobaha
840 views09:15
Ochish/sharhlash
2022-10-03 06:11:39 Савол

Абдуллоҳ қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикасини ташкил қилиш ва уни самарали бошқариш бўйича яхши билимга эга, бироқ бундай корхона очишга маблағи йўқ. Иброҳимни маблағи бор ва бирон ишга сармоя киритиш истаги ҳам бор, аммо бу унинг барча маблағи бўлгани сабаб катта хатарни зиммасига олишни хоҳламаяпти.
Абдуллоҳ Иброҳимга музораба шериклиги асосида қандолат фабрикаси очишни таклиф қилмоқда, Иброҳим биродари яхши мутахассис эканлигини билади, аммо ёлғиз сармоядор (роббул мол) сифатида барча хатарларни зиммасига олишни истамаяпти.
Ушбу вазиятда Абдуллоҳ ва Иброҳимга ислом молияси нуқтаи назаридан қандай ечимлар бериш мумкин?
1.4K views03:11
Ochish/sharhlash
2022-10-02 17:28:30 Савдода қарз

Ассалому алайкум!
Бир дўстим билан хориждан мол олиб келиб сотамиз. Маблағимиз камлиги учун фойда, зарарига шерик қилиб яна 2та инсонни қўшганмиз (улар фақат пул беришган). Укам хам шу соҳада, фақат бизга шерик эмас. Шу укамга маълум муддатга қарз бериб турсак бўладими (хориждаги ҳамкорларидан қарзи бор экан)? Савдодаги шерикларимизни огохлантирмасдан укамга қарз бериб туришимиз мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Валлоҳу аълам!
1.7K views14:28
Ochish/sharhlash
2022-10-02 12:19:30
Ислом молиясида табарруъий яъни эвазсиз молиялаштириш воситалари қайсилар?
Anonymous Quiz
10%
Ория, Мушорака, Ҳиба
36%
Ҳиба, Ория, Қарзи ҳасан
30%
Қарзи ҳасан, Муробаҳа, Музораба
24%
Энди билиб оламан
433 voters1.8K views09:19
Ochish/sharhlash
2022-10-02 07:22:39
2.0K views04:22
Ochish/sharhlash
2022-10-01 10:31:25
Фоиздан олинган пулларни тўлиғича садақа қилиш мақсадида анъанавий банкка фоизга пул қўйиш мумкинми?
Anonymous Quiz
5%
Мумкин, чунки мақсад садақа қилиш
72%
Мумкин эмас, чунки бу рибо
6%
Мумкин, фақат фоиздан олинган пуллар Қуръон чоп этиш ва масжид қуриш учун эҳсон қилинмаслиги керак
18%
Мумкин, бунда фақат савоб умид қилинмайди
993 voters2.8K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-09-30 08:55:58 Савол:
Ассалому алайкум! Хозирги кунда янги тадбиркорлар бирортасини ишга олишда қуйидагича шарт асосида келишув таклиф қилишади: сенга шу ишни ўргатаман, лекин шу ишхонадан бўшасанг, шу лавозимда (яъни шунақа ишда) бошка жойда ишламайсан. Шундай келишув тўғрими, динимизда нима дейилган?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Ўргатишни нархлаш ва иш давомида ойликдан ушлаб қолишга келишиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Манба: https://savollar.islom.uz/ да берилган савол-жавоб асосида тайёрланди.
995 viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2022-09-29 16:51:04
896 views13:51
Ochish/sharhlash
2022-09-29 13:26:07 ​​Ислом молиясида ширкат ва унинг турлари

Ислом, инсонлар ўртасидаги биродарлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро кўмак тушунчалари асосидаги ҳаёт тарзини тарғиб килувчи диндир. Ислом шариатига асосланган молия тизими, мукаммал дастур ўлароқ инсонга турли йўллар билан ҳалол даромад топиш усулларини ўргатади.

Шундай усуллардан бири, бу бир нечта киши ўз маблағлари, меҳнатлари ва ҳаттоки обрўларини бирлаштирган ҳолда ширкат яъни шерикчилик битимини тузишларидир.

“Ширкат” атамаси ислом ҳуқуқшунослигида кенг қўлланилади. “Ширкат” – “бўлишиш” деган маънони билдиради ва ислом фиқҳида у иккига бўлинади.

давомини ўқиш: https://islommoliyasi.uz/uz/shirkatning-turlari/
1.4K views10:26
Ochish/sharhlash