Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 51

2022-08-23 19:41:16 Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари!
Омонатга доир савол-жавоб катта қизиқишга сабаб бўлганлиги учун, ушбу масалага алоқадор қуйидаги савол-жавоблар ва улардан олинган хулосаларни ҳам эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Савол №1
Ҳаром нарса омонат бўла оладими?
Ҳаром нарса омонат бўла оладими? Мисол учун бир куни менинг машинамда бир одамнинг бир қути сигарети колиб кетди, мен уни ташлаб юбордим. Бу омонатга хиёнат хисобланадими. Бу ишим тўғри бўлдими ёки мен бошқачароқ ҳаракат қилишим керакмиди? Жавоб учун катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Йўқ, омонат ҳисобланмайди. Ҳаром нарса мусулмонга мулк бўлмайди. Сиз тўғри қилгансиз.


Савол №2
Омонат
Ҳурматли Хазрат! Шундай ҳолат рўй берди: Бир мусулмон кишининг ёнига Европадан (мусулмон бўлмаган) меҳмони келди. Меҳмон ташрифнинг сўнгида у кишидан илтимос қилиб, бир ҳадяни бу ердаги бошқа таниган одамига (у ҳам мусулмон эмас) бериб қўйишни ва бу ҳадя алкогол ичимлик эканлигини айтиб ҳам қўйди. Мезбон киши андиша қилиб, бундай ҳадяни бировга ўртада бўлиб ҳам бера олмаслигини тушунтира олмай қолди ва меҳмон ўз ватанига қайтиб кетди. Бу киши чуқур ўйлади ва бундай ҳадяни бериш ҳам ҳаромлигини фикрлаб бу шишани очиб қувурга бўшатди ва бу нарсани айтилган эгасига бермади. Бундай қилаётганда ниятида фақат бир фикр бор эди, у ҳам бўлса ҳаромни тарқатишда ўртада бўлмаслик ва ҳаромга шерик бўлмаслик.
Энди савол: бу ҳолатда бу киши қанчалик тўғри ёки хато қилган бўлади? У омонатга ҳиёнат қилдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Уни олмай, узр айтиши керак эди.

Манба: https://savollar.islom.uz/

Ислом молияси изоҳ ва хулосалари:
Юқоридаги икки савол-жавобдан қуйидаги ҳулосаларни чиқариш мумкин экан:
1. Ҳаром нарса мусулмонга мулк бўла олмас экан;
2. Ҳаром нарса мусулмонга мулк бўлмаганидан кейин бундай нарсаларнинг олди-сотдиси ҳам, уларни гаровга олиш/бериш ҳам, омонат сифатида тақдим қилиш ва қабул қилиб олиш ҳам, сақлаш ҳам, ундан даромад олиш ҳам ҳаром бўлар экан;
3. Нафақат мусулмон, балки ғайридин илтимос қилса ҳам ҳаром нарсани омонат сифатида қабул қилиб олиш, уни сақлаш, бошқа бировга етказиш ҳам ҳаром бўлар экан;
4. Мусулмон одам ҳалол-ҳаром масаласида қатъиятли бўлиши, истиҳола/андиша/ҳижолат баҳонасида ҳаромга аралашиб қолиши нотўғри экан;
5. Ҳалол ва ҳаромни ажратиб олишга ҳаракат қилиши, бу борада билимга эга бўлишга ҳаракат қилиши лозим экан (Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги машҳур ҳадисни ҳар бир мусулмон билиши керак:
“Ҳалол аниқ, ҳаром аниқ. Аммо уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар уни билмайдилар. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва обрўсини сақлабди...”.
Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Аҳмад, Доримий, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоят қилишган.)
2.6K views16:41
Ochish/sharhlash
2022-08-23 15:02:55 Хусусий тармоқ Саудия-Ўзбекистон иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаши мумкин, дейди Саудия вазири

"Қироллик ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри импорт ва экспорт алоқаларини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади, чунки хозирда икки давлат ўртасидаги савдонинг асосий қисми Туркия ва БАА орқали амалга оширилмоқда. Унинг айтишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк, туризм ва инсон ресурслари соҳаларида катта имкониятларга эга давлатдир".

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/uzbekiston-saudiya-arabistoni/

Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
2.2K viewsedited  12:02
Ochish/sharhlash
2022-08-23 12:49:49 Омонат бўйича қўйилган очиқ саволнинг жавоби:

Вадийъа сўзи луғатда “тарк қилиш”, “қолдириш” деган маъноларни билдиради. Шаръий истилоҳда эса: У сақлаш учун қолдирилган омонатдир.
Омонатнинг рукни таклиф ва қабулдир. Омонатни олган кишининг айбисиз вадийъа ҳалокатга учраса, тўлаб бермайди. Омонатнинг эгаси қайтаришни сўраганда топширишга қодир бўлатуриб ушлаб қолса, инкор қилса, ўзининг молига ажратиб бўлмайдиган қилиб аралаштириб юборса, тажовузкорлик қилиб уни кийиб ёки миниб олса, омонатни сақлаши лозим бўлган жойдан бошқа жойда сақласа ёки ўлими олдидан вадийъа ҳақида айтмай кетса, омонат мислий (яъни бозорда ўхшашини бемалол топса бўладиган қум, цемент, шакар каби) нарса бўлса мисли, қиймат билан ўлчанадиган нарса бўлса қиймати тўлаб берилади. Агар вадийъани олган киши уни сақлаш ўрнига омонат эгасининг ҳақига тажовуз қилиб, уни кийиб ёки миниб ёки бошқа йўл билан фойдаланса-ю, кейин қайтариб жойига қўйган бўлса, тўлаб бериш масъулиятидан озод бўлади (яъни бировни мулки уни бўйнида қолмайди). Аммо унга бирон шикаст етказса зарарни қоплайди.
Шу билан бирга, омонатни қабул қилган шахс уни ишлатиб юбориб уни ўрнига бошқасини қайта жойига қўйиши мумкин эмас. Бироқ омонат эгасининг рухсати билан ишлатиши мумкин. Бу ҳолда омонат зиммадаги қарзга айланади.
Шуни ёдда сақлаш керакки, омонат бировнинг ҳаққи бўлиб унга хиёнат қилиш (шу жумладан эгасининг рухсатисиз ундан фойдаланиб туриш ҳам) оғир гуноҳдир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат ила ҳукм қилишингизни амр қилур” (Нисо сураси, 58-оят).

Манба: Мухтасарул виқоя ва Мухтасару Таҳанавий китоблари.
2.2K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:59:59 Ижара жамғармаси (фонди)

Бу каби жамғармаларда йиғилган маблағлар кўчмас мулк, машина ва турли ускуналарни, шунингдек бошқа асосий воситаларни харид қилишга йўналтирилади. Сўнгра харид қилинган воситаларни ижарага бериш орқали даромад кўрилади, яъни уларнинг эгалик ҳуқуқи жамғармада қолган ҳолда, ижарадан тўпланган маблағлар жамғарма аъзолари ўртасида улушларига мувофиқ тарзда тақсимланади.

https://islommoliyasi.uz/uz/ijara-jamgarmasi-sukuk/

Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
2.3K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-08-22 11:47:21 Омонат мавзусида очиқ савол

Бир шахс бошқасига 100$ни омонатга берди. Омонатни қабул қилган шахс уни ишлатиб юбориб, эвазига ўринга-ўрин 100$ бериши / қайта жойига қўйиши мумкинми?
2.3K views08:47
Ochish/sharhlash
2022-08-21 11:30:06 МОЛНИНГ АСЛ НАРХИНИ ОШИРИБ КЎРСАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ:
Ман Москвада ишлайман. Қурилиш моллари сотамиз. Хўжайин мижозлар сотиб олган нарсасини нархини бошқа қимматроқ нархда ёзишни сўраса ёзиб бергин дейди. Буни асосан прораб, усталар сўрайди. Ёзиб беришимиз жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳсулотнинг асл нархини ошириб ёзиб бериш билан сиз ҳам уларнинг ёлғони ва хиёнатига шерик бўласиз. Бундай қилманг. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@IslomMoliyasi канали
2.6K viewsedited  08:30
Ochish/sharhlash
2022-08-21 08:43:57 Очиқ савол Музораба битимида сармоядор (яъни роббул мол), музориб (яъни иш бошқарувчи)га мен ҳам сен билан бирга бизнес бошқарувида иштирок этаман деб шарт қўйишининг шаръий ҳукми қандай?
2.5K viewsedited  05:43
Ochish/sharhlash
2022-08-20 13:08:49 Очиқ савол

Музораба битимида сармоядор (яъни роббул мол), музориб (яъни иш бошқарувчи)га мен ҳам сен билан бирга бизнес бошқарувида иштирок этаман деб шарт қўйишининг шаръий ҳукми қандай?
2.5K views10:08
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:09:51 Мерос тақсимотида авл масаласи (1-қисм)

Мерос тақсимотига оид масалаларга ечим топиш асносида қуйидаги муаммога дуч келиш мумкин:

Мерос – фарз эгаларига етмай қолади. Масалан, вафот этган инсоннинг ортидан эри, икки қизи, онаси меросхўр сифатида қолди. Эр – мероснинг 1/4 қисмини, икки қиз – 2/3 қисмини, она – 1/6 қисмини фарз эгаси сифатида олиши керак. Уччала касрга умумий махраж 12 бўлади, меросни 12 қисмга бўламиз. У ҳолда, эр 3 улуш, икки қиз 8 улуш, она 2 улуш олса, жами 13 улуш бўлиб, бир улуш етмай қолади.
Бундай масалаларда авл қоидасига мурожаат қилинади... .

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/avl-masalasi-1-bob/

@IslomMoliyasi каналига уланинг
607 views05:09
Ochish/sharhlash
2021-01-29 19:17:05
Бизнесда харажатларни қисқартириш: олтин ўрталик қандай топилади?

Бизнес харажатларни қандай қилиб ақл билан, фойдани йўқотмасдан ва оғриқларсиз қирқиш мумкин? «Ислом молияси» канали муаллифи, молиявий эксперт Хондамир Нусратхўжаев шу масалада тавсиялар беради.

https://kun.uz/88926597

Kun.uz Telegram каналлари

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
2.6K views16:17
Ochish/sharhlash