Get Mystery Box with random crypto!

Ислом молияси | Islom moliyasi

Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi И
Telegram kanalining logotibi islommoliyasi — Ислом молияси | Islom moliyasi
Kanal manzili: @islommoliyasi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.08K
Kanalning ta’rifi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 49

2022-09-03 09:09:21 Мушоракага оид очиқ савол. А ва Б келишган ҳолда мушорака (шерикчилик) битими туздилар. Битимга кўра икки тараф бошланғич сармояни 50/50 нисбатда киритиладиган бўлди. Барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда даромад ҳам 50/50 нисбатда тақсимланиши белгиланди.…
1.3K views06:09
Ochish/sharhlash
2022-09-02 13:01:24 Мушоракага оид очиқ савол.
А ва Б келишган ҳолда мушорака (шерикчилик) битими туздилар. Битимга кўра икки тараф бошланғич сармояни 50/50 нисбатда киритиладиган бўлди. Барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда даромад ҳам 50/50 нисбатда тақсимланиши белгиланди. Иш бошлангандан сўнг А киритган маблағ эвазига амалга оширилган тижорат катта даромад келтирди. Бу вақтгача Б ҳали ҳечқанча маблағ киритишга улгурмаган эди. Кўрилган фойда А киритган маблағ эвазига бўлганини ҳисобга олиб, улушлар қандай тақсимланади?
1.2K views10:01
Ochish/sharhlash
2022-09-02 05:56:31 ​​Ислом молияси соҳаси ривожи йўлидаги баъзи имконият ва тўсиқлар

Ислом банк-молия соҳаси сўнгги йилларда юқори суратларда ривожланди.

Тадқиқотларга кўра, ислом молияси мусулмон аҳолиси кўп, аммо уларнинг катта қисми анъанавий банкларнинг молиявий хизматларидан фойдаланмайдиган давлатларнинг иқтисодий ўсиши ҳисобига кенгайиб бориши кутилмоқда. Шунингдек, шариатга мос молиявий маҳсулотларга сармоя киритиш истагида бўлган кўплаб нефт экспорт қилувчи мамлакатлар сармоялари ҳам бунга туртки бўлмоқда.

https://islommoliyasi.uz/uz/islom-moliyasi-tosiq-va-imkoniyatlar/

@IslomMoliyasi канали
648 views02:56
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:10:26 Бугун саҳифамиз аъзоларидан бири музорабага оид бир савол билан бизга мурожаат қилди. Бу масала юзасидан саволлар илгари ҳам бўлган, шу сабабли биз, сизлар учун ҳам манфаатли бўлади деган фикрда, музорабага оид баъзи савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Савол #1:
Музорабада музорибнинг иш юритиш давомидаги турли ҳаражатлари ким томонидан қопланади?

Жавоб:
Музориб узоқ жойга сафар қилса, савдогарларнинг одатига биноан йўлкира, еб ичиш ҳаражатларини музораба сармоясидан олса бўлади. Лекин, ўз юртида иш юритаётган вақтида еб-ичиш, уйга бориб келиш ҳаражатларини барчаси ўз ёнидан бўлади.
“Гарчи бир кунга сафар қилсада, унинг еб ичиши, кийими, улови, кира ҳаққи ва савдогарлар одатда муҳтож бўладиган чиқимларнинг барчаси музорабанинг молидан бўлади. Агар музораба тўғри тарзда тузилган бўлса” (Раддул муҳтор).
“Музориб, ўзининг шаҳрида хоҳ у ўша жойда туғилган бўлсин ёки кейнчалик ватан тутган бўлсин иш юритса, чиқимлари, ўзининг ёнидан бўлади. Касал бўлганидаги дори-дармонлари ўзининг ёнидан бўлгани каби” (Раддул муҳтор).
Агар сармоя эгаси баъзи бир ҳаражатларни сармоядан ишлатиб туришга рухсат берса, бу унинг эҳсони ҳисобланади.

Манба: fiqh.uz

Ислом молиясининг юқоридаги савол-жавоб бўйича қўшимча изоҳлари:
Музораба битимида бир томон, яъни сармоядор/робб ул мол бизнесга пул тикади, иккинчи томон бўлган музориб эса иш юритади. Музораба битими доирасида олинган фойда келишувга кўра томонлар ўртасида тақсимланади.
Бевосита бизнесни юритиш учун кетадиган харажатлар (масалан, юк ташиш хизматлари ёки халқаро почта хизматлари), шу жумладан сафарлар (масалан бизнес ҳамкорлар бн музокаралар учун ёки бизнес доирасида кўргазмада иштирок этиш учун қилинадиган) ва шундай сафар давомидаги харажатлар ҳам (масалан, меҳмонхона ва транспорт учун) ўртадаги сармоя ёки сармоядор ҳисобидан қилинади. Албатта бунда барча харажатлар бўйича ҳисобот ёзма равишда сармоядорга тақдим қилиниши лозим. Сармоядор ёки музорибнинг кундалик шахсий харажатлари эса уларнинг ўз ҳисобларидан амалга оширилади.
743 views14:10
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:23:48 Ассаламу алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари, бироз кечроқ бўлса ҳам сизларни Мустақиллик куни билан муборакбод этамиз!
Халқимизнинг бир чиройли мақоли бор, “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил”, деган. Бугунги кун, яъни XXI асрда ҳам қанчадан қанча халқлар, шу жумладан миллионлаб мусулмонлар мустақилликни орзу қилиб яшамоқдалар, биз шуларни кўриб Аллоҳга ҳамд айтмоғимиз ва ушбу неъматни қадрига етмоғимиз лозим. Арзимаган 31 йил аввал биз расман динсиз дахрийлар давлатининг бир қисми бўлганмиз, Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ таоло бизга ўзлигимизга қайтиш, динимизга амал қилиш имкониятини қайтарди. Албатта, биз яқин тарихимизда бўлиб ўтган ишлардан хулоса чиқаришимиз ва қилинган хатоларни такрорламаслигимиз лозим. Бизга ушбу неъматни қайта берган Аллоҳ Ватанимиз мустақиллигини ҳақиқий ва доимий қилган бўлсин. Бизнинг ҳам шу Ватан ободлиги ва фаровонлиги, халқимиз равнақи ва ривожига катта ҳиссамиз қўшилишини Аллоҳ насиб этсин.
1.1K viewsedited  10:23
Ochish/sharhlash
2022-09-01 04:13:27
@IslomMoliyasi канали
1.0K viewsedited  01:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:31:49 ​​#таҳлил #мақола

ЯҚИН КЕЛАЖАКДА РОССИЯДА ИСЛОМ БАНКИ ИШ БОШЛАЙДИМИ?

“Ҳалол” молияга
ҳозирча ҳуқуқий тўсиқлар халақит бермоқда, аммо бу вақтинча.

Россияда ҳукумат ислом банк фаолиятини қонунийлаштиришга ҳуқуқий асос яратиш арафасида. Мазкур янгилик дастлаб Доғистон ва Чеченистонда синовдан ўтказилиши кутилмоқда. Бироқ, Татаристон ҳам ушбу тажрибага қўшилиш истагини билдирди.

Ислом молияси бўйича мутахассис, сармоядор Зокир Ибрагимов “Реалное время” газетасининг “муаллифлик мақоласи” рукнида, ислом банки анъанавий банк фаолиятидан қандай фарқ қилиши ва у мамлакатда қандай жорий этилиши мумкинлигини тушунтирди.

Мақолани ўқиш
Россияда ислом банкчилиги бу тажриба эмас балки, муқаррарлик

@IslomMoliyasi канали
1.3K views01:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:14:47 ​​#криптовалюта #Савол

Ассалому алайкум, бизга тез-тез криптовалюта жоизми, деган саволлар тушиб туришини инобатга олган ҳолда қуйидаги савол-жавобни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

┈•┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈•┈

КРИПТОВАЛЮТА

Асссалому алайкум! Биткоин ҳаром қилинганлиги тўғрисида хабарим бор. Лекин Америка фиқҳ консули биткоинни ҳалол деганмуш. Шу ҳолатни тушунтириб берсангиз. Билишим бўйича исломда бир нарса ҳаром деб фатво чиқарилса барча мусулмонлар учун тегишли бўлади. Устозлар буни ўзим учун ҳалол қилиб олиш ниятим йўқ. Лекин ушбу ҳолатга тушунмадим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий «мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас» деб фатво бердилар. Ҳозирча фатво шу. Келажакда уламолар бирор фатво айтишса кейин биз ҳам бирор нарса дейишимиз мумкин. Валлоҳу аълам!


Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@IslomMoliyasi канали
1.7K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:39:04 Давлатдан иқтисодий-молиявий имтиёзлар олишга оид баъзи саволлар

#САВОЛ

Ассалому алайкум!

Сувсиз ердан жой олиб боғ яратган эдик. Ўша жойдан қудуқ кавлатганмиз. Ҳозирда ушбу йўналишда давлат имтиёзи берилмоқда, имтиёз қилинган харажатнинг 60%ини қоплаб беришдан иборат. Аммо бунинг учун сиз ўз ҳисобингиздан қудуқ кавлаган фирма ҳисобига пул ўтқазилганлигини, у фирма эса сизга қудуқ кавлаб берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этишингиз керак. Биз ҳужжат тақдим қилолмаймиз, чунки биз қудуқни нақд пулга кавлатганмиз. Биз имтиёздан фойдаланиш учун (кетган харажатни тахминан чиқариб, чунки аниқ қанча харажат қилинганлигини билмаймиз) қудуқ кавлаш билан шуғулланадиган “А” фирмага пул ўтқазиб берсак (улар бизга қудуқ кавланди деб ҳужжат қилиб беради ва буни эвазига ҳақ олишади), “А” фирма кейинчалик биз ўтқазган пулимизни ўзимизни таниш “Б” фирмага қайтариб беради (ўртада биз солиқ ва шу каби тўловлардан оз миқдорда пул йўқотамиз). Шу ишимиз жоизми? Ёлғон, рибо, бировни ҳаққини ейиш каби ҳаром амаллар арашалиб қолмайди?.

Эндиликда биз томчилатиб суғориш системасини ўрнатмоқчимиз. Бунга ҳам худди юқоридаги каби қилинган харажатнинг 60%ини қайтариб олиш имтиёзи мавжуд. Биз шу имтиёздан фойдалансак бўладими? Ўша имтиёздан фойдаланиш учун баъзи инсонларга совға бериш керак бўлиб қолса ёки бошқа харажат қилишга тўғри келиб қолса, харажат қилишимиз жоизми? Бунда бошқаларнинг ҳаққини еган бўлиб қолмаймизми? Яъни танишлар хизматидан фойдаланиш ёки харажат қилиш орқали бошқаларни имкониятини олиб қўйган бўлмаймизми? Ишимизни ҳалол, шубҳадан ҳоли ҳолатда ривожлантирмоқчи эдик. Тўғри йўл кўрсатиб, маслаҳат беришингларни илтимос қиламиз.

Жавоб:

https://islommoliyasi.uz/uz/davlatdan-imtiyoz/

@IslomMoliyasi канали
295 views17:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:36:43 Ислом банклари омонат ҳисобларининг ишлаш тартиби ҳақида баъзи маълумотлар

Ислом
банклари мижозларнинг омонат ҳисобларини бошқариш учун, асосан, Музораба битимидан фойдаланади. Унга кўра, банк “Музориб” (иш бошқарувчи); мижоз эса “роббул мол” (сармоядор) бўлади. Бунда ислом банклари мижоздан қабул қилинган пул маблағларини бирор-бир лойиҳага сармоя сифатида киритади, лойиҳа фаолияти давомида олинган даромад шартномага мувофиқ нисбатда тақсимланади. Мижозларнинг инвестиция ҳисобварақларига келиб тушадиган фойда уларнинг сармоя сифатида киритган маблағларини банк тарафидан инвестиция қилишдан олинган фойдани ифодалайди. Ушбу фойда мижоз билан имзоланган шартномага биноан ҳар ой ёки йиллик кўринишда тўланиши мумкин.

Ислом банкларида аниқ фойда миқдори/ставкасини белгилаш (бу борада мижозларга қатъий кафолат бериш) тақиқланади, чунки у сармояга нисбатан даромадни кафолатлаш ҳисобланади. Ислом банки кутилаётган фойда ҳажмини фақатгина олдинги даромадлар тарихи ёки техник-иқтисодий ҳисоблашларга асосланган ҳолда тахминан баҳолаши мумкин.

батафсил:
https://islommoliyasi.uz/uz/islom-banklari-omonat-hisoblari/

@IslomMoliyasi канали
1.3K views11:36
Ochish/sharhlash