Get Mystery Box with random crypto!

#Савол Узоқ муддатли музораба битими доирасида фаолият юритаё | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Савол

Узоқ муддатли музораба битими доирасида фаолият юритаётган корхона якуний фойдага кирмасдан туриб (ҳисоб-китобларга кўра корхона бир неча йилдан кейин фойдага киради) таъсисчиларга даврий (ҳар ой, ҳар чорак... ) фойдадан улуш бериш мумкинми?

#Жавоб

Корхона таъсисчиларига уларнинг сармоясига мутаносиб равишда қарз-ҳасан (фоизсиз қарз) кўринишидаги тўловлар қилиб бориш тақиқланмаган. Бундай тўловларнинг муддати (даврийлиги) корхона бошқарувчиси/музориб томонидан белгиланади. Бундай тўловлар ҳисоблаб борилади ва корхона якуний фойда олиб таъсисчилар ўртасида тақсимланаётган пайтда таъсисчиларга бериб борилган қарзлар уларга тегиши керак бўлган фойда ҳисобидан ёпилади. Кўриб турганимиздек, даврий тўловлар шаклида таъсисчиларга тақдим этилган қарзлар, уларнинг бизнесга киритган сармоядаги улушлари ҳисобидан кафолатланади.

Ислом молияси изоҳи:
Бундай даврий тўловлар қарз саналишининг асосий сабаби шундаки, корхона ҳали фойдага кирмасдан берилган ҳар қандай тўлов қарз сифатида кўрилади. Агар корхона фойда кўрмаса, у ҳолда таъсисчиларга берилган фоизсиз қарзлар уларнинг бизнесга киритган сармоялари ҳисобидан қопланади ёки таъсисчилар бу қарзларни ўзлари тўлашлари керак бўлади.

@IslomMoliyasi саҳифасига уланинг