CАВОЛ: Ман Москвада ишлайман. Қурилиш моллари сотамиз. Хўжайин мижозлар сотиб олган нарсасини нархини бошқа қимматроқ нархда ёзишни сўраса ёзиб бергин дейди. Буни асосан прораб, усталар сўрайди. Ёзиб беришимиз жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маҳсулотнинг асл нархини ошириб ёзиб бериш билан сиз ҳам уларнинг ёлғони ва хиёнатига шерик бўласиз. Бундай қилманг. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.