Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Музориб иш юритишда хатога йўл қўйса, зарарни ким қопла | Ислом молияси | Islom moliyasi

Савол: Музориб иш юритишда хатога йўл қўйса, зарарни ким қоплайди? Музорибми ёки дастмоя берган (сармоядор)ми?

Жавоб: Музориб мутлоқ музорабада бўлса ҳам, яъни бирор жой ёки соҳа билан чекланмаган музорабада бўлса ҳам иш юритиш мобайнида молни ўта қимматга сотиб олса ёки ўта арзонга сотса, зарар музорибнинг зиммасига бўлади, яъни зарар кўрилган суратда сармояни тўлаши лозим бўлади.
“Гарчи музорибга ўзинг билганингча иш юритавер деб ҳуқуқ берилган бўлсада, одатда одамлар у маблағ эвазига сотиб олмайдиган бирор нарсани сотиб олса, музориб келишувга хилоф иш тутган бўлади (ва зиён унинг зиммасига бўлади).”

Манба: fiqh.uz