Get Mystery Box with random crypto!

​​#мақола Ассалому алайкум. Кеча, 2023 йил 31 май куни Тошк | Ислом молияси | Islom moliyasi

​​#мақола

Ассалому алайкум.

Кеча, 2023 йил 31 май куни Тошкент давлат юридик университети томонидан ташкил этилган “Ислом инвестиция маҳсулотлари: хусусиятлари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда маҳаллий ва халқаро доирада илмий фаолият олиб бораётган ислом молияси мутахассислари ҳамда бу соҳада энди илмий фаолият бошлаган тадқиқотчилар ўзбек ва инглиз тилидаги маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этишди. Конференцияда ўндан ортиқ маъруза тингланди. Қилинган маъруза ва тақдимотлар ичида баъзилари бизнинг телеграм саҳифамиз ва сайтимиз аъзолари учун ҳам фойдали бўлади деган умиддамиз ва уларни тез орада сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишга ҳаракат қиламиз.

Ушбу илмий анжуманда биз ҳам “Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ этишнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳамияти” номли маърузамиз билан иштирок этдик, шунингдек анжуман иштирокчилари бўлган ёш тадқиқотчилар билан ўз илмий ва амалий тажрибамизни бўлишдик.

Бугундан бошлаб сизларнинг эътиборингизга ушбу илмий анжуманда қилинган маърузаларнинг баъзиларини (муаллифларининг розилиги билан, албатта) ҳавола қиламиз.

Қуйида бизнинг маърузамиз билан танишишингиз мумкин

Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ этишнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳамияти

@IslomMoliyasi канали