Get Mystery Box with random crypto!

Садақа ҳақида Ассалому алайкум! Қандай инсонларга садақа бери | Ислом молияси | Islom moliyasi

Садақа ҳақида

Ассалому алайкум!
Қандай инсонларга садақа бериш жоиз, садақа олувчининг дини аҳамиятга эгами, инсонлар орасидан садақага муҳтож кишини қандай ажратиб олиш мумкин?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Закот, фитр, назр ва каффорот кабилардан бошқа нафл садақаларни ғайридинларга бериш жоиз.
Моли нисобга етмаган (мусулмон) кишиларга ҳам садақа бериш жоиз.
Садақа бераётган инсоннинг қалбида “Мени беришга қодир қилганинга шукур” деган ният бўлиши керак. Шунингдек олувчига нисбатан “Мени қилган амалимнинг савобини охиратга элтувчи” деган назар билан қараш керак.
Кибр икки қисмга бўлинади. Мол-дунёнинг кибри бўлади ва ибодатнинг кибри бўлади. Иккиси ҳам инсонни Аллоҳнинг назаридан қулатувчи ва дўзахга улоқтирувчи ишдир. Валлоҳу аълам!