Get Mystery Box with random crypto!

ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚЎЙЛАРНИ ЭГАСИГА ТЎЛАТСАК БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: | Ислом молияси | Islom moliyasi

ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚЎЙЛАРНИ ЭГАСИГА ТЎЛАТСАК БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Бизнинг боғимиз бор. Боғда турли хил мевали дарахтлар қатори буғдой ва беда ҳам экилган. Бугун тонгда боғимизга борсак, кимнидир қўйлари буғдойни ва бедаларни пайхон қилиб юрибди. Дарҳол қўйларни ҳайдаб бир жойга қамаб қўйдик. Энди шу қўйларни эгасидан етказилган зарарни тўлатсак бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда қўйни эгаси боғингизга қўйларни ўзи ҳайдаб олиб келса ёки қўйларни боғингизга киришини била туриб бунга монеълик қилмаса, етказилган зарарни тўлайди. Лекин қўйларни қўйхонада сақлаётган бўлсаса-ю қандайдир сабаб билан чиқиб кетган ёки ўтлоқда боқиладиган қўйлар бўлиб, бехосдан қўйлар ўзи сизни экининингизни пайхон қилса, қўйни эгаси зарарни тўламайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бўш юрган ҳайвонларнинг жинояти (етказган зарари) тўланмайди", деганлар.
"Бирор чорва ҳайвони боғланган жойидан чиқиб, кимнидир экинини пайхон қилса ёки ўтлоққа қўйиб юборилган пайтда бирор кишини экинини пайхон қилса, бу зарарни эгаси тўламайди" ("Фатовои ҳиндия" китоби).
"Бўш юрган ҳайвонлар бирор жонзотга ёки бирор кишининг мулкига кечаси ёки кундузида зарар етказса, бунга уни эгаси зомин бўлмайди. Бунга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бўш юрган ҳайвонларнинг жинояти тўланмайди, деган сўзлари далилдир" ("Дурарул ҳуккам" китоби).
Лекин диёнат жиҳатидан ҳар бир киши бировни мулкига зиён қилмаслиги ва ўз луқмасини доим ҳалол тутиши лозимдир. Зеро ота-боболаримиз чорва ҳайвонларини уйларидан олиб чиқишда, ўзгаларнинг экинзорлари ёнидан олиб ўтаётган вақтда, сути ва гўштида шубҳа бўлишидан эҳтиёт қилиб, оғзини мато билан боғлаб қўяр эдилар. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


@IslomMoliyasi канали