Get Mystery Box with random crypto!

#қисқа_савол_жавоблар ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ СОТИШ МУМКИН ЭМАСМИ? | Ислом молияси | Islom moliyasi

#қисқа_савол_жавоблар

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ СОТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

CАВОЛ: Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қурбонлик гўшти ва терисини сотиб бўлмайди. Лекин уларни доимий фойдаланиладиган ашёларга алмаштириш мумкин.

Динимизда қурбонлик қилиш жуда фазилатли ва савобли амаллардан ҳисобланади. “Бадоиъус саноиъ” китобида жонлиқ сўйилиши билан (яъни қон оқизилиши билан) қурбонлик ибодати амалга ошган бўлади. Унинг гўштини садақа қилиш мустаҳабдир, дейилган. Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси ёки гўштини сотиш борасида “Танвирул-абсор” ва унинг шарҳи “Дуррул-мухтор” китобларида шундай дейилади:

)ﻭﻳﺘﺼﺪﻕ ﺑﺠﻠﺪﻫﺎ ﺃﻭ ﻳﻌﻤﻞ ﻣﻨﻪ ﻧﺤﻮ ﻏﺮﺑﺎﻝ ﻭﺟﺮاﺏ) ﻭﻗﺮﺑﺔ ﻭﺳﻔﺮﺓ ﻭﺩﻟﻮ (ﺃﻭ ﻳﺒﺪﻟﻪ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻪ ﺑﺎﻗﻴﺎ) ﻛﻤﺎ ﻣﺮ (ﻻ ﺑﻤﺴﺘﻬﻠﻚ ﻛﺨﻞ ﻭﻟﺤﻢ ﻭﻧﺤﻮﻩ) ﻛﺪﺭاﻫﻢ (ﻓﺈﻥ) (ﺑﻴﻊ اﻟﻠﺤﻢ ﺃﻭ اﻟﺠﻠﺪ ﺑﻪ) ﺃﻱ ﺑﻤﺴﺘﻬﻠﻚ (ﺃﻭ ﺑﺪﺭاﻫﻢ) (ﺗﺼﺪﻕ ﺑﺜﻤﻨﻪ) ﻭﻣﻔﺎﺩﻩ ﺻﺤﺔ اﻟﺒﻴﻊ ﻣﻊ اﻟﻜﺮاﻫﺔ،

яъни: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси садақа қилиб юборилади ёки ундан (ишлатиш учун) қоп, элак, меш, сафар халта, ва челак каби нарсалар ясалиши мумкин. Ёки терини узоқ вақт ишлатиладиган мазкур маиший асбоб ускуналарга алмаштирилса ҳам бўлади. Лекин сирка, гўшт, пул ва шулар каби бир марта фойдаланиладиган нарсаларга алмаштирилмайди. Агар жонлиқнинг гўшти ёки териси мазкур бир марталик истемол қилинадиган нарсаларга ёки пулга сотилса, пулини садақа қилинади. Бундан сотиш жоизлиги, лекин макруҳлиги келиб чиқади.”

Мазкур матн ва шарҳнинг хошияси “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар қўшимча қилинган:

ﻭاﻟﺼﺤﻴﺢ ﻛﻤﺎ ﻓﻲ اﻟﻬﺪاﻳﺔ ﻭﺷﺮﻭﺣﻬﺎ ﺃﻧﻬﻤﺎ ﺳﻮاء ﻓﻲ ﺟﻮاﺯ ﺑﻴﻌﻬﻤﺎ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻌﻴﻨﻪ ﺩﻭﻥ ﻣﺎ ﻳﺴﺘﻬﻠﻚ، ﻭﺃﻳﺪﻩ ﻓﻲ اﻟﻜﻔﺎﻳﺔ ﺑﻤﺎ ﺭﻭﻯ اﺑﻦ ﺳﻤﺎﻋﺔ ﻋﻦ ﻣﺤﻤﺪ: ﻟﻮ اﺷﺘﺮﻯ ﺑﺎﻟﻠﺤﻢ ﺛﻮﺑﺎ ﻓﻻ ﺑﺄﺱ ﺑﻠﺒﺴﻪ

яъни: “Ҳидоя ва унинг шарҳларида келганидек, саҳиҳ қавл шуки, бевосита ундан буюм сифатида фойдаланиладиган нарсаларга сотиш жоизлиги масаласида тери ва гўштнинг ҳукми бир хил. Аммо уларни (бир марта) истеъмол қилинадиган (озиқ-овқат маҳсулотлар каби) нарсаларга сотиш жоиз эмас. “Кифоя” китобида Ибн Самоъадан ривоят қилинган Имом Муҳаммаднинг қуйидаги: “Агар жонлиқ гўштига кийим сотиб олса, уни кийишида зарар йўқ” деган сўзи билан мазкур ҳукмни қувватлаган”. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (@diniysavollar)

@Islommoliyasi канали