Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-04 18:51:13
“Сайловчилар рўйхатида бормисиз?” хизматидан фойдаланиш тартиби

https://t.me/hudud_inform
4.0K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-07-04 15:33:05
ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!

https://t.me/hudud_inform
2.2K views12:33
Ochish/sharhlash
2023-07-04 11:10:37
“Иссиқлик электр станциялари” АЖда тайинловлар

Баҳодир Жураев
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Сардор Исақулов “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views08:10
Ochish/sharhlash
2023-07-04 10:17:36 Зиёратчиларимиз “Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунладилар ва айни пайтда бирин-кетин юртимизга қайтишга тараддуд кўрмоқдалар.

Бугун, 4 июль куни биринчи гуруҳ зиёратчиларимиз юртимизга қайтиб келади.

Ҳожиларимизни кутиб олувчилар: уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига

Юртдошларимиз пойтахтимиздаги "Новза" масжидидан тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнини ҳам рисоладагидек, чиройли тартибда ташкил этиш мақсадида, айнан, шу масжидда кутиб олинишини маълум қиламиз!

Кутиб олувчилардан аэропортга чиқиб, ортиқча овора бўлмасликни, қолаверса, аэропорт ҳудудида тирбандлик ҳосил қилмасликни сўраб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

https://t.me/hudud_inform
3.8K views07:17
Ochish/sharhlash
2023-07-03 18:14:29
Биз бир бутун Ўзбекистонмиз!

https://t.me/hudud_inform
2.7K views15:14
Ochish/sharhlash
2023-07-03 12:57:42
Италиянинг нуфузли текстил компанияларидан бири - «Cotonella» Қашқадарёда фабрика очади.

Кўкдала туманида очилиши режалаштирилаётган мазкур корхона 80 кишини иш билан таъминлаш ва йилига 2 миллион донагача тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини беради.
Бундан ташқари, компания юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йилига 8 миллион донага етказиш учун 5 миллион доллар ажратишни мўлжалламоқда. Бунинг натижасида 500 тагача янги доимий иш ўрни яратилади.

https://t.me/hudud_inform
2.2K views09:57
Ochish/sharhlash
2023-07-02 17:11:52
Аэропортга олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилади

Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу йўл ўтказгич 2-июл соат 17:00 дан 3-июл 06:00 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Бу вақт оралиғида автомобиллар Аеропортга Сергели йўналишидан Файзли Тошкент кўчаси ва ТХАЙ орқали, Мирибод туманидан Ҳайдар Алиев, Темирйўлчилар ва Учувчилар кўчалари орқали келишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform
2.2K views14:11
Ochish/sharhlash
2023-07-02 12:47:51 Кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учрайди

Иссиқ кунларда инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли ичимликлар билан тиклаш жуда муҳим.

Чанқоқ пайти оддий сувдан ташқари ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар ва албатта, айрон ичиш жуда фойдали.

Айрон чанқоқни босиши билан бирга, иштаҳани ҳам кўтаради, ичак микрофлорасини тозалайди, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизими учун ҳам кони фойда.

Кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учраши ҳам исботланган.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апельсин киради.

Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир.

Бироқ ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилишини эътиборга олсак, бозорларда, йўл ёқаларида сотиладиган қўлбола ҳамда яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли.

https://t.me/hudud_inform
2.3K views09:47
Ochish/sharhlash
2023-07-02 08:16:07
2 июль куни соат 18:00 да президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида навбатдаги ТEЛEДEБАТ бўлиб ўтади.

Теледебатни сиз:

— “Ўзбекистон 24”, «Ўзбекистон», «Маҳалла», УзРепорт",  «Ренессанс», «ЗўрТВ», «МЙ5», «Севимли» ва «Миллий» телеканалларида ўзбек тилида (сурдо таржима билан);

— “Ёшлар” телеканалида инглиз тилидаги таржимаси билан;

— “Дунё бўйлаб” ва “Тошкент” телеканалларида рус тилидаги таржимаси билан;

— “Қорақалпоғистон” телеканалида қорақалпоқ тилидаги таржимаси билан томоша қилишингиз мумкин.

Теледебат давомида номзодларнинг давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ривожлантириш борасида илгари сураётган ғоялари, режалари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

https://t.me/hudud_inform
3.0K views05:16
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:05:21 Қашқадарё вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун, 2023 йил 6 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчи К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси А. Ташев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра К. Т. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва эски таҳрирдаги (2023 йил 11 апрелга қадар амалда бўлган) 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест келтириши мумкинлиги маълум қилинади.

Изоҳ: Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари талабларига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.

https://t.me/hudud_inform
1.2K views12:05
Ochish/sharhlash