Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-26 14:32:11
Ўзбекистон Республикаси Референдумида овоз бериш тартиби

https://t.me/hudud_inform
1.9K views11:32
Ochish/sharhlash
2023-04-26 13:15:07
#Андижон_вилояти

Андижонда Ўзбекистон Халқ шоири, жамоат арбоби Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллиги кенг нишонланди.

Видеолавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
2.4K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-04-26 12:22:54 Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазири Гвидо Крозеттони қабул қилди.

Учрашув аввалида мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Италия президенти Сержо Маттарелла ва Вазирлар кенгаши раиси Жоржи Мелонининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Ўзбекистонда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.

Суҳбатда энергетика, шу жумладан қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views09:22
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:42:22
Бугундан бошлаб Узбекистан Аирwайс Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди

Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views07:42
Ochish/sharhlash
2023-04-26 08:31:19 Туркманистон билан сув хўжалиги бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг йиғилишида Туркманистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон сув хўжалиги объектларига хизмат кўрсатувчи ишчилар учун “Вахта” режимини бекор қилиш ҳамда “Таллимаржон-Таллымерджен” ва “Дружба-Газоджак” чегара постлари фаолиятини қайта тиклаш, Амударё сув ресурсларини биргаликда бошқариш тизимини ва маълумотлар алмашинувини автоматлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Амударё қирғоқларини мустаҳкамлаш ва ўзанларини тўғрилаш орқали сув йўқотилишини камайтириш ҳамда сувнинг тўсиқсиз ўтиш чораларини кўриш, “Туямўйин гидроузели Султонсанжар тўғонида сув фильтрациясига қарши девор қуриш” ҳамда “Қарши насос станциялари каскадини капитал қайта тиклаш” (Фаза-3) лойиҳалари доирасида жалб этиладиган чет эллик мутахассисларга Туркманистон ҳудудига кириш визалари бериш кўриб чиқилди. Кўрилган масалалар юзасидан баённома имзоланди.

Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини 2024 йилда Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида ўтказилади.

https://t.me/hudud_inform
2.4K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-04-26 07:09:01
Дарахтларни асрашга қаратилган телеграм бот ишга туширилди

Табиат ресурлари вазирлиги томонидан дарахтларни асрашга қаратилган @ecogovuz_bot телеграм боти ишга туширилди. Бот орқали аҳоли дарахтларга зарар етказилганлиги тўғрисида электрон ариза юборишлари ва мурожаатнинг ўрганилиш ҳолати ҳақида маълумот олиши мумкин.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views04:09
Ochish/sharhlash
2023-04-25 19:11:57 #брифингдайжест

Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида ғолиб ва совриндор бўлган (1, 2, 3-ўринлар) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўз ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган мактабларга умумий қабул параметрлари доирасида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.


https://t.me/hudud_inform
2.1K views16:11
Ochish/sharhlash
2023-04-25 12:11:04 Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларига оид қандай янги нормалар белгиланмоқда?

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларига ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар киради.

Шу боис БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига мувофиқ, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 57-моддасида қуйидаги қўшимчалар киритилмоқда:

ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги белгиланмоқда. Амалдаги Конституцияда ушбу ҳимоя фақат вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларга татбиқ этилар эди, эндиликда ушбу рўйхат кенгайтирилмоқда;

давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради, деган кенг қамровли норма киритилмоқда.

Ушбу норма билан аҳолининг юқоридаги тоифаларига тегишинча имтиёзли уйлар бериш, бепул тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, етим болалар учун олий таълимда бепул ўқиш имкониятини яратиш, пенсия ва нафақалар билан таъминлаш, ижтимоий хизматлар тури ва сифатини ошириш чораларини кўриш давлатнинг конституциявий мажбуриятига айланмоқда;

давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди, деган инсонпарвар норма мустаҳкамланмоқда.

Бу эса давлатга ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданият марказлари, кино ва концерт заллари, цирк, театрларга кириш, шунингдек давлат хизматлари, тиббий, ижтимоий хизматлардан фойдаланишда имтиёзлар, қулайликлар яратиш, уларни имтиёзли асосда ишга жойлашиш ва таълим олишлари учун ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўриш мажбуриятини юкламоқда.

https://t.me/hudud_inform
8.3K views09:11
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:47:48
#Жиззах_вилояти

Татаристон раҳбари Жиззахга келди ва “Жиззах” кимё-индустриал технопарки очилиш маросимида иштирок этди

Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов Жиззах шаҳрига келди. Мартабали меҳмонни Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кутиб олди.

Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
2.3K views13:47
Ochish/sharhlash
2023-04-24 12:29:30
"Сизнинг овозингиз — муҳим овоз"

30 апрель — Ўзбекистон Республикасининг референдумида иштирок этинг!

https://t.me/hudud_inform
2.5K views09:29
Ochish/sharhlash