Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-19 08:29:37
ДХХ 100 минг қалбаки АҚШ долларини сотаётганларни қўлга олди
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1974 - 1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10.950 қалбаки АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views05:29
Ochish/sharhlash
2023-05-19 07:10:36 Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–158-сон, 16.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.

Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли (5 ва ундан юқори балли) тебранишлар аниқланганда:

“Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

2023 йил 1 августдан:

“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади;

сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

2024 йил 1 январдан сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.

Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 июндан республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.

2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.

https://t.me/hudud_inform
2.4K views04:10
Ochish/sharhlash
2023-05-19 07:00:54
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Сурхондарё вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Давлатов Муродбек Мухамадиевич 1988 йил 19 майда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Давлатов 2012-2021 йилларда Тошкент вилояти Янгийўл хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, Сариосиё тумани хокимлигида ва бошқа турли лавозимларида фаолият юритган.

https://t.me/hudud_inform
1.9K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-05-18 17:54:59
Интернет ижтимоий тармоғида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг  йил 8 май куни соат тахминан 19-30 лар чамасида Нишон тумани “Нурчи” МФЙда яшовчи фуқаро У.Н. ўртоқлари билан Нуристон шаҳарчасидаги истироҳат боғига бориб, “Дракон” аттракционида учаётган вақтда рўпарасидаги ўриндиққа ўтиш учун жойидан туриб, эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тушган.

Натижада У.Н.нинг ўнг қўли синиб, Нишон туман марказий шифохонасига мурожаат этган.

Шифохонада даво муолажалари олиб, уйига чиқиб кетган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views14:54
Ochish/sharhlash
2023-05-17 18:10:49
“Ҳаваскор ижодкор ёшлар театр-студиялари” кўрик-фестивали ўтказилади!

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 22-26-май кунлари Тошкент шаҳрида “Ҳаваскор ижодкор ёшлар театр-студиялари” кўрик-фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур кўрик-фестивалда маданият ва санъат йўналишидаги коллеж ва мактаб ўқувчилари ўзларининг мусиқали драма ёки драма жанрига оид спектакллари билан қатнашишлари мумкин.

Иштирокчилар бир ҳафта мабойнида 10 та номинация бўйича ўз маҳоратларини намоён этадилар.

Кўрик-фестивал ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

https://t.me/hudud_inform
2.3K views15:10
Ochish/sharhlash
2023-05-17 14:44:22

2.1K views11:44
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:04:18 Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистонда ҳаваскор ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва ўқитиш базасини барпо этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. Мамлакатимизда ёшлар ўртасида Осиё чемпионатлари муваффақиятли ўтказилгани ва яқинда миллий терма жамоамиз ғалаба қозонгани билан чин дилдан табриклади.

Учрашув давомида Осиё футбол конфедерацияси билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, йирик тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу спорт турини оммалаштириш, илғор тажрибани жорий қилиш ва методологик ёрдам кўрсатиш, мураббийларнинг малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

https://t.me/hudud_inform
651 views17:04
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:54:31 Истеъмолчиларга тўланган кэшбек 1 трлн сўмдан ошди

Март ойида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчилар томонидан 118 млрд сўмдан ортиқ кэшбек йиғилди. Айни пайтда 1,6 млн нафарга яқин истеъмолчига 76,3 млрд сўм тўлаб берилди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида ўтган ойлар учун яна 1,2 млрд сўм кэшбек тасдиқланди.

Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кэшбеклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди.

https://t.me/hudud_inform
1.2K views14:54
Ochish/sharhlash
2023-04-26 16:18:01
Ўзбекистон фуқаролари Черногорияга визасиз боришлари мумкин бўлади

Шунингдек, 2023 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин.

Маълумот учун, Черногория Республикаси — Болқон яримороли ғарбида жойлашган мамлакат. Майдони 13,8 минг км². Аҳолиси 620 минг киши (2021), пойтахти — Подгоритса шаҳри.

https://t.me/hudud_inform
1.5K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-04-26 15:36:35 Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3429, 25.04.2023 й.)

Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди.

Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views12:36
Ochish/sharhlash