Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-19 15:45:14


Ҳурматли юртдошлар!

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, республикамизда давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари ҳақида соҳа вакиллари ва истеъмолчиларни янада тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш мақсадида, ташкилот расмий сайтида дори воситаларининг кенгайтирилган реестри юритилаётганлигини маълум қилади.

Эндиликда сиз, қуйидаги ҳавола орқали дори воситаларининг:

Савдо номи;
Ишлаб чиқарувчиси;
Халқаро патентланмаган номи;
Рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси;
Қўллаш йўриқномаси (2 тилда)
;
Улгуржи ва чакана савдодаги чекланган (рефенрент) нархлари ҳақида
батафсил маълумотларга эга бўласиз.

https://t.me/hudud_inform
1.7K views12:45
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:13:29
Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch) ўрин олган.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
1.7K views12:13
Ochish/sharhlash
2023-04-19 13:48:16
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Наманган Давлат университетига ташриф буюрди.

Сенат Раиси университетда талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан яқиндан танишди. Ташрифи чоғида "Референдум ва ёшлар" тадбирида иштирок этиб, талабалар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views10:48
Ochish/sharhlash
2023-04-18 20:11:30
Ижтимоий тармоқлар орқали Чирчиқ шаҳар сув таъминоти ишчиларининг ойлик маошлари ўз вақтида тўланмагани ва асоссиз камайтириб ташланганидан норози бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ масъуллари томонидан Чирчиқ шаҳар сув таъминоти филиали ходимлари билан учрашув ташкил этилиб, муаммо ўрганилди.

https://t.me/hudud_inform
1.0K views17:11
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:42:19 Президент ўтказган йиғилишда сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Аввал сув хўжалигидаги 4 та катта масала таҳлил қилинди. Булар – сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ.

Хусусан, каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига $4,8 млрд кам даромад олинаяпти. Шу боис Жиззах вилояти Пахтакор туманида, тажриба тариқасида, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, фармацевтика соҳасида қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ш.Мирзиёев тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун Асака банк лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Кам қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳисобига, 400 турдаги янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва $670 миллионлик импорт ўрнини қоплаш мумкинлиги айтилди. Бунинг учун корхоналарга 18 ойгача муддатда $1 миллионгача “револьвер” кредит, экспортчиларга тушум суғуртасини гаровга олган ҳолда $2 миллионгача кредит берилади.

https://t.me/hudud_inform
1.2K views16:42
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:17:00
Референдумда қайси референдум участкасидан овоз беришингиз мумкинлигини биласизми

30-апрел куни янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш бўйича умумхалқ овоз бериши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси референдумига вақт оз қолди.

Сиз my.gov.uz портали ёрдамида қайси сайлов участкасидан овоз беришингиз мумкинлигини онлайн аниқласангиз бўлади.

Порталдаги “Referendum uchastkasini aniqlash” хизматидан фойдаланиш жуда осон ва қулай.

Хизмат - бепул.

https://t.me/hudud_inform
4.4K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-04-18 14:19:59
Заполнение бюллетеня для голосования на референдуме Республики Узбекистан

https://t.me/hudud_inform
2.2K views11:19
Ochish/sharhlash
2023-04-18 14:10:00
Өзбекстан Республикасының референдумында даўыс бериў бюллетенин толтырыў тәртиби

https://t.me/hudud_inform
2.2K views11:10
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:59:59
Ўзбекистон Республикаси Референдумида овоз бериш бюллетенини тўлдириш тартиби

https://t.me/hudud_inform
3.1K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:35:00
Тошкент ҳайвонот боғида яшовчи Ўзбекистоннинг ноёб қушлари

Тошкент ҳайвонот боғида 110 тур ва кенжа турга мансуб 1179 та қуш бор. Қушлар энг катта учмайдиган қушлар, йиртқич қушлар, товуқсимонлар, тўтиқуш каби турларга бўлинади. Шунингдек, бу ерда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бир қанча ноёб қушлар яшайди.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views10:35
Ochish/sharhlash