Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-07-06 17:58:10 Ёз мавсумида аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб берилади

“Ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (275-сон, 06.07.2023 й) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратилади.

https://t.me/hudud_inform
883 views14:58
Ochish/sharhlash
2023-07-06 16:26:56
Айрим тоифадаги шахсларга бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартиришлар киритилиб, ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2023 йил 3 июлдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил II чоракдан бошлаб 116 180 сўмни ташкил қилади (55 фоизга ошди).

Шу пайтга қадар мазкур тўлов миқдори 75 000 сўмни ташкил этар эди.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.

https://t.me/hudud_inform
1.2K views13:26
Ochish/sharhlash
2023-07-06 15:43:41 Қоракўлда IТ-кластер ташкил этилади

“Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (273-сон, 05.07.2023 й) қабул қилинди

Қарорга кўра, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича таълим бериш ва IT-хизматлар экспортига ихтисослаштирилган Қоракўл IТ-кластери ташкил этилади.

IT-кластер доирасида қуйидагилар фаолиятини йўлга қўйилади:

замонавий инфратузилма, лабораториялар ва илмий-тадқиқот марказларига эга университет;

масофавий IT-хизматлар экспорти маркази;

илмий-тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш инкубация маркази.

Бунинг учун:

-босқичда 2023 йил 31 декабргача маъмурий бино, ўқув лабораторияси ва 5 600 ўринга мўлжалланган ўқув бинолари қурилади;

-босқичда 2024 йил 1 сентябргача 1 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 15 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази, 200 ўринга мўлжалланган масофавий IT-хизматлар экспорти маркази, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотлари қурилади.

https://t.me/hudud_inform
1.3K views12:43
Ochish/sharhlash
2023-07-06 14:17:50
9 июль — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этинг

https://t.me/hudud_inform
1.5K views11:17
Ochish/sharhlash
2023-07-06 13:04:14
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Хоразм вилоятидаги тайёрлаш марказида таҳсил олди

Ўқув курси дастурига мувофиқ икки давлат ҳарбий хизматчилари саҳрода чўл шароитида ниқобланиши ҳамда шахсий таркиб жойлашиши учун шароитларни яратиш, шартли ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва қўлбола тиббиёт буюмларини ясаш бўйича амалий машқларни бажарди.

Курс якунида бўлинмалар бир неча километрли разведка-қидирув ҳаракатларини амалга ошириб, йўналишда мавжуд сувли тўсиқлардан ўтишни амалда қўллашди. Яқин жангда бир-бирини ҳимоя қилган ҳолда жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни машқ қилишди.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views10:04
Ochish/sharhlash
2023-07-06 08:10:12 2018-2020-йилларда Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

У Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-07-05 20:04:30
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди Дилфуза Тўрақуловага нисбатан оқлов ҳукми чиқарди

https://t.me/hudud_inform
3.4K views17:04
Ochish/sharhlash
2023-07-05 19:19:50
#saylov_2023

Якшанбани оилангиз даврасида ўтказинг. Яқинларингизни зиёрат қилинг. Ўтганларни хотирланг. Кино кўринг, китоб ўқинг. Анчадан буён кўрмаган дўстингизни йўқланг. Яқинларингизни бағрингизга босиб, қаттиқ қучоқланг. Аммо энг асосийси — сайловда қатнашишни унутманг.

9 июль — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашинг!

https://t.me/hudud_inform
4.0K views16:19
Ochish/sharhlash
2023-07-05 14:09:24 Расмий муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқ орқали, Ҳамма нарса сохта, фақат муаммолар асл туркумидан...
Сурхондарё вилояти "Кундаи жувоз" қишлоғи.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, қишлоқда электр ва газ таъминоти йўқ экан. Қишлоқ аҳолисида, ойда бир Тўполангдан қайиқда сузиб ўтиб, озиқ-овқат олиб келиш муаммоси ҳам бор эканлигини билдириб мурожаат йўлланган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилинади.

Ўрганишда, 2020-йилда 1 Кв. қуёш батареяларидан 45 та хонадонга ўрнатиб берилганлиги, бундан ташқари, 2022-йилда Тўполанг сув омбори ён томонидан йўл қуриб борилганлиги ва автомашиналар ҳаракатлана олиши учун имконият мавжудлиги ҳамда Тумангаз таъминоти бўлими томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача газ баллонлари етказиб берилиши аниқланди.

https://t.me/hudud_inform
2.0K views11:09
Ochish/sharhlash
2023-07-05 09:24:03
Сиёсий фаол бўл!

https://t.me/hudud_inform
2.5K views06:24
Ochish/sharhlash