Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-04-22 07:09:01
#Сурхондарё_вилояти

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи манзаралари

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи Зевар бўлими ҳудудида ёввойи тўнғиз, каклик, жайра, айиқ каби жониворлар, шифобаҳш ўсимликлар, ўрмонзорлар мавжуд.

Ўзига хос ажойиб табиат манзараси ва ҳуш ҳавоси сабаб ушбу маскан инсонларни ўзига жалб қилиб келади.

https://t.me/hudud_inform
1.3K views04:09
Ochish/sharhlash
2023-04-22 05:07:01 Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views02:07
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:53:28 #брифингдайжест

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 120 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган бўлиб, лойиҳаларнинг 8 тасини қонунлар, 9 тасини Президент ҳужжатлари, 62 тасини Ҳукумат қарорлари ҳамда 41 тасини идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади.


https://t.me/hudud_inform
820 views15:53
Ochish/sharhlash
2023-04-20 11:03:35
Ўзбекистон Республикаси референдумини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) |Русский

https://t.me/hudud_inform
2.1K views08:03
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:05:34 Ўзбекистонликлар Ийд Рамазонида 4 кун дам олишади

Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шундай қилиб Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

https://t.me/hudud_inform
2.9K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:37:42
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

https://t.me/hudud_inform
4.8K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-04-19 19:41:17 #брифингдайжест

Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектлари фаолиятига геахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари жорий қилинмоқда. Улар реал вақт режимида тармоқлар ва иншоотларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш имконини беради.



МАС технологияси асосида яратилган тола сифати юқори, серҳосил ва эртапишар “Равнақ-1” ғўза навининг 1 тонна, “Порлоқ-5” ғўза навининг 1.5 тонна, “Генофонд-2” ғўза навининг 19 тонна уруғлиги тайёрланди.


https://t.me/hudud_inform
2.1K viewsedited  16:41
Ochish/sharhlash
2023-04-19 18:22:27
Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/hudud_inform
2.0K views15:22
Ochish/sharhlash
2023-04-19 18:22:18
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16-апрель куни тахминан соат 11:30 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани “Қорабайир” маҳалласида яшовчи 2009-й.т. Х.Г. онаси 1982-й.т. М.М. ҳамда отаси 1978-й.т. Т.Р. томонидан калтакланган.

Мазкур ҳолат вояга етмаган қизнинг амакиси томонидан видеотасвирга олиниб, Ички ишлар органларига хабар берилган.

Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Вояга етмаган қизнинг отаси Т.Р. руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Жабрланувчи Х.Г.га нисбатан етказилган тан жарохатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views15:22
Ochish/sharhlash
2023-04-19 16:59:59 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, айрим ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Бизга келган мурожаатга кўра Навоийдаги боғчаларнинг бирида 4 бола учун берилган полдник овқат эканлиги айтилмоқда” сарлавҳали маълумотлар ва фото лавҳалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолат ва фото лавҳалар Навоий шаҳридаги 5-сонли давлат МТТга (10.5 соатли) тегишли бўлиб, жорий йилнинг 19-апрел куни эрталаб соат 08.30 да бошқарма бошлиғининг Мактабгача таълим бўйича ўринбосари У.Тиллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан шу МТТга борган ҳолда тегишли масъуллар ва айрим ота-оналар иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

Хусусан, ўрганиш давомида ушбу фото лавҳалар "Юлдузча" номли кичик гуруҳига тегишли эканлиги аниқланиб, уни шу гуруҳ тарбияланувчисининг онаси (исм-шарифи очиқланишини истамаган) 18-апрел куни соат тахминан 15:00-15:10лар атрофида фарзандини МТТдан барвақтроқ олиб кетиш учун келган вақтда ўзининг шахсий қўл телефонига олганлиги ва ҳолат бўйича МТТнинг раҳбар ва масъулларидан изоҳ сўрамасдан ва ҳолатларни тўғри тушунмасдан, ўзича талқин қилиб, айрим ижтимой тармоқларга ташлаб берганлиги маълум бўлди.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
1.6K views13:59
Ochish/sharhlash