Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-24 10:46:43
Ватанга қасамёд — мардлик ва жасорат мадҳияси

Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд гарнизонида муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қабул қилди.

https://t.me/hudud_inform
3.0K viewsedited  07:46
Ochish/sharhlash
2023-04-24 08:24:07
#Янги_Конституция

Конституция лойиҳасидаги энг муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича тайёрланган “Янгиланаётган Конституция. 100 саволга 100 жавоб" қўлланмаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: adolatmarkazi.uz/uploads/referendum.pdf

https://t.me/hudud_inform
2.0K views05:24
Ochish/sharhlash
2023-04-23 19:48:55
Ҳамкорлик самаралари

Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегация икки кунлик амалий ташриф билан бугун Фарғонага келди.

Эртага расмий учрашувлар доирасида Фарғона ва Свердловск вилоятлари раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. Фарғона вилояти ҳамда Свердловск вилояти ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича битим имзоланади.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
875 views16:48
Ochish/sharhlash
2023-04-23 17:02:55
Мегалойиҳа | Тўрақўрғонда 17 гектар майдонда бунёд этилаётган қиймати 200 млн еврони ташкил этувчи комплекс битгач, 3000 киши иш билан таъминланади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абураззоқов «Ифтихор кийим-саноат» кластерининг 100 млн евролик ишлаб чиқариш қувватига эга мажмуаси қурилиши билан танишди

https://t.me/hudud_inform
1.3K views14:02
Ochish/sharhlash
2023-04-22 19:12:01 Айрим тадбиркорларга 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори  (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди. Бунда:

кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

Шунингдек:

ҳокимликлар деҳқон хўжаликларига ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотлар бозорини топишга кўмаклашади;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нархлар асоссиз ўсишининг олдини олиш, етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишини таъминлайди;

ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

“маркетплейс” тизими “Е-актив” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Дастурлар доирасида 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар:

Президент қарорига асосан заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун;

аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга ажратилади.

https://t.me/hudud_inform
1.1K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-04-22 17:19:01 Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

https://t.me/hudud_inform
1.4K views14:19
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:17:01
#Қашқадарё_вилояти

Китоб тумани, Айоқчи қишлоғида жойлашган “Алвасти кўли” бўйидаги манзара айни дамда шундай.

Ҳақиқий баҳорий кайфиятни уйғотувчи мўжизавий маскан дам олиш кунлари учун ажойиб манзил бўла олади.

Локация

https://t.me/hudud_inform
1.6K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:15:07 Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

https://t.me/hudud_inform
2.1K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-04-22 11:13:01
#Тошкент_вилояти

Кўкламда гуллаётган Суренота. Ушбу локацияга олиб борадиган йўлнинг ўзи табитани гўзаллиги билан одамни ҳайратга солади!

Локация

https://t.me/hudud_inform
1.3K views08:13
Ochish/sharhlash
2023-04-22 09:11:02
“Овоз берувчиларнинг электрон рўйхатида бормисиз?” хизматидан фойдалиниш тартиби

https://t.me/hudud_inform
2.6K views06:11
Ochish/sharhlash