Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-05-21 07:29:37
#flowerFestNamangan2023

Азиз ҳамюртлар! Қадрли меҳмонлар!
Гуллар автопарадига марҳамат!

Наманган шаҳрида 62-халқаро гуллар фестивалини бугун, 21 май куни соат 10:00да Наманган халқаро аэропортидан бошланадиган 200 дан ортиқ ранг-баранг гулларга бурканган автокарвон очиб беради.

Шаҳарнинг Ислом Каримов кўчаси, темир йўл вокзали айланмаси орқали Амир Темур ва марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланадиган автомобиллар парадига барчангизни таклиф қиламиз.


https://t.me/hudud_inform
1.2K views04:29
Ochish/sharhlash
2023-05-20 18:27:43
Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари диққатига!

2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалар 2023 йил 28 июнь соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Аккредитациядан ўтиш тартиби тўғрисида батафсил.


https://t.me/hudud_inform
1.9K views15:27
Ochish/sharhlash
2023-05-20 12:47:59
76-Кан халқаро кинофестивалида Ўзбекистон ижодкорлари ҳам иштирок этмоқда.

76-Кан халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун маданият ходимлари ва ОАВ вакиллларидан иборат жамоа Францияга етиб борди.

Кан шаҳрида бўлиб ўтаётган кинофестивалда Ўзбекистон павилёни ҳам ташкил этилган. Миллий руҳда безатилган павилёнда турли маданий тадбирлар ва киномутахассислар билан мулоқотлар ўтказилмоқда.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views09:47
Ochish/sharhlash
2023-05-20 11:02:09
Расмий муносабат

Жорий йилнинг 17 май куни ижтимоий тармоқларда бир нафар шахс Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаролар ва ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилган видеолавҳа тарқалди.

Хоразм вилояти ИИБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.

Юртдошларимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган ушбу шахснинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

https://t.me/hudud_inform
1.7K views08:02
Ochish/sharhlash
2023-05-19 19:02:33
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ КОНЧИ ВА МЕТАЛЛУРГЛАР!

https://t.me/hudud_inform
1.8K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-05-19 18:28:19
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёда денгиз сатҳидан тахминан 3000 метр баландликда кўл борлигини биласизми?

Шаҳрисабз туманидаги бир кунлик дара деб аталувчи жойда табиий кўл бор ва у ҳар бир сайёҳни ўзига мафтун этар эмуш ҳокимлик хабарига кўра.

Яхшиси минг марта муҳокама қилмасдан Ғелон, Сарчашма ва Тамшуш қишлоқлари тепасидаги тоғ бағрида жойлашган мазкур табиат манзараларини бир марта бориб кўрган маъқул.

Сулаймон Зиёдуллоев

https://t.me/hudud_inform
3.8K views15:28
Ochish/sharhlash
2023-05-19 16:01:36
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш учун режалаштирилган маблағлар

https://t.me/hudud_inform
2.0K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-05-19 15:10:02
no comment | Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик

https://t.me/hudud_inform
1.7K views12:10
Ochish/sharhlash
2023-05-19 13:39:43 Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

“Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

https://t.me/hudud_inform
2.3K views10:39
Ochish/sharhlash
2023-05-19 12:26:48
ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА

https://t.me/hudud_inform
2.1K views09:26
Ochish/sharhlash