Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-06-06 14:39:58 Хоразм вилоятига жорий йил бошидан буён 48 та янги микроавтобуслар олиб келинди

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, "АСЛ ЖАВОҲИРБЕК" МЧЖ томонидан 6 та “JAC SUNRAY” русумли янги микроавтобуслар сотиб олинди. Ушбу автотранспорт орқали вилоят аҳолиси учун қўшимча қулайликлар яратиш кўзда тутилган.

Маълумот учун жорий йилнинг июн ойига қадар вилоятга жами 48 та янги микроавтобуслар олиб келинган.

https://t.me/hudud_inform
1.3K views11:39
Ochish/sharhlash
2023-06-06 11:59:20 Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди

АҚШнинг Уайл Корнелл Медикал коллежи тадқиқотчилари қандли диабетдан халос бўлишнинг самарали усулини топганини маълум қилди.

Бунинг учун махсус оқсиллар ёрдамида ошқозон илдиз ҳужайраларидан инсулин ишлаб чиқаришга масъул GINS ҳужайралари ўстирилиб, тажриба сичқонлари меъдасига кўчириб ўтказилди.

Маълум вақтдан сўнг бу тадқиқот ўз натижасини кўрсатди. Трансплантация қилинган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши тасдиқланди.

Мутахассислар фикрича, мазкур янгилик қандли диабетнинг 1-тури ва бошқа ошқозон ости бези касалликларини даволашда катта самара бериши мумкин.

Инсонларда ўтказиладиган клиник синовлардан сўнг якуний хулосалар маълум қилинади.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views08:59
Ochish/sharhlash
2023-06-06 08:19:16
ЯНГИХАЁТ ТУМАНИНИНГ БАЪЗИ ЖОЙЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ

Тошкент шаҳар Янгихает тумани “Қипчоқ” МФЙ кўчасида метро қурилиши сабабли Д-76 мм ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга қўчириш, “Ибрат” МФЙдаги 14-12/60 сонли ГТП ичидаги урта босимли газ жўмрагини алмаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу ишларни бажаришда 2023 йил 06 июн куни соат 10:30 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views05:19
Ochish/sharhlash
2023-06-06 07:28:26
“Ўзбекнефтгаз” АЖ турли веб-сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантиради

Интернет тармоқларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан инвестиция киритиш орқали даромад олиш ҳақидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган, навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

Ушбу хабарларда ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖга сармоя киритиш орқали, мўмай даромад топиш таклиф этилиб, ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларнинг телефон номер ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарлар билан фақат акциядорлик жамиятининг www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали танишишингиз мумкин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform
3.0K views04:28
Ochish/sharhlash
2023-06-05 16:37:56
Шўрчи туманида 500 иш ўрнига эга касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси иш бошлади

“Индинем кластери” МЧЖ томонидан Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида умумий майдони 2,5 минг кв метр, йилига 12 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўмлик касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 500 та янги иш ўринлари яратилиб, уларга “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида турган, ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

https://t.me/hudud_inform
1.7K views13:37
Ochish/sharhlash
2023-06-05 13:59:53
Андижон вилоятида “Ҳокимлик соати” ўтказилди.

Вилоят ҳокими иштирокидаги йиғилишда ҳудудда қайта тикланувчи энергия манбалари, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури, 6 ой якунлари бўйича асосий макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари ижроси юзасидан масъулларнинг хисоботлари эшитилди.


https://t.me/hudud_inform
1.7K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-06-05 13:26:21 РАСМИЙ АХБОРОТ

Ижтимоий тармоқларда "МY5" телеканали мухбири Н. Тешаев Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида аҳоли мурожаатини ўрганаётган пайтдаги ҳолат юзасидан

Бугун очиқ суд мажлисида М. Я. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 5 июндаги қарорига кўра М. Я. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

https://t.me/hudud_inform
2.4K views10:26
Ochish/sharhlash
2023-06-05 11:02:32
Термизда "Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати" фестивали бўлиб ўтди

Термиз шаҳридаги "Болажон" боғида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда Термиз ва Хайраобод гарнизони ҳарбий қисмлари, "Ватанпарвар" ташкилотининг вилояти кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Фестивалда ҳарбийларнинг қўл жанги, фахрий қоровул сафлари каби кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, она Ватанни, тинчлик ва мардликни тарраннум этувчи куй-қўшиқлари тадбирга байрамона руҳда улашди.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views08:02
Ochish/sharhlash
2023-06-05 10:31:52
Фарғона ва Япония ишбилармон доиралари ўртасида келишув имзоланди.

Фарғона вилояти делегацияси 2-4 июнь кунлари Японияда ташриф билан бўлди.
Ташриф давомида бўлиб ўтган инвестицион форумда қатор инвестицион лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ташкил этилаётган “Япон саноат технопарки”да лойиҳаларини жойлаштириш бўйича ўнлаб компаниялар амалий босқичга ўтишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
1.5K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-06-05 10:02:07
#Obodmahalla

Қарши шаҳри "Наво" маҳалласидаги кўп қаватли уй-жойларнинг кириш йўллари асфалт қилинди.

https://t.me/hudud_inform
1.4K views07:02
Ochish/sharhlash