Аэропортга олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилади Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу йўл ўтказгич 2-июл соат 17:00 дан 3-июл 06:00 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Бу вақт оралиғида автомобиллар Аеропортга Сергели йўналишидан Файзли Тошкент кўчаси ва ТХАЙ орқали, Мирибод туманидан Ҳайдар Алиев, Темирйўлчилар ва Учувчилар кўчалари орқали келишлари мумкин.
https://t.me/hudud_inform