Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-18 12:05:04
#Жиззах_вилояти

Янгиобод туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг аҳоли билан навбатдаги оммавий қабули ўтказилди.

Оммавий қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 14 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан қабул қилинди.

Қабул давомида 82 нафар фукаролардан 55 та масалалардан иборат мурожаатлар келиб тушди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур тадбирнинг ёрқин лаҳзалар акс этган видеолавҳани тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
1.6K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:27:24
#Самарқанд_вилояти

Июлга қадар Самарқандга электробусларнинг дастлабки партияси келади

Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views07:27
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:34:52
27-28-апрел кунлари II-Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) бўлиб ўтади.

Унда 1,5 мингдан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари, халқаро корпорациялар, молия институтлари ва банклар раҳбарлари, иқтисодиёт, инвестициялар ва молия соҳаси мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

https://t.me/hudud_inform
1.7K views06:34
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:20:09 Қонунчиликка кўра, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86–100 % учун – 5 баҳо;
71–85 % – 4 баҳо;
56–70 % – 3 баҳо;
56 % гача – 2 баҳо.

https://t.me/hudud_inform
2.6K views05:20
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:09:02
#Тошкент_вилояти

Кўкламда гуллаётган Суренота. Ушбу локацияга олиб борадиган йўлнинг ўзи табитани гўзаллиги билан одамни ҳайратга солади!

Локация

https://t.me/hudud_inform
2.0K views04:09
Ochish/sharhlash
2023-04-17 08:21:04
Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26-апрел кунлари амалга оширилади.

https://t.me/hudud_inform
3.3K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-04-16 16:03:05
#Жиззах_вилояти

Зарбдор туманида ўтган 2022 йилда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жорий 2023 йилда ҳам туманда аҳолини узоқ йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилиши бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Виоят ҳокимлиги Ахборот хизмати бошчилигида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтиомий тармоқ фаоллари билан мазкур ишларнинг бориши билан жойига чиқиб танишиб, ўрганишди.

Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.me/hudud_inform
1.9K views13:03
Ochish/sharhlash
2023-04-16 12:39:45
Республика бўйича ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тасдиқланган тарифлар

https://t.me/hudud_inform
2.5K views09:39
Ochish/sharhlash
2023-04-16 08:37:48
Болаларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим беришда давом этамиз

Видеода: Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги 57-сонли МТМ

https://t.me/hudud_inform
1.8K views05:37
Ochish/sharhlash
2023-04-15 19:41:40 Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланди(ми?)

Бугун Телеграм тармоғидаги бир нечта янгиликлар каналида “Огоҳ бўлинг: Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Қозоғистон телеканалининг «24KZ» телеканали орқали намойиш этилган лавҳа асос бўлди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан аниқланган дастлабки натижаларига кўра Қозоғистон томони Ўзбекистондан импорт бўлган помидор маҳсулотларида помидор жигарранг вируси (Tomato brown rugose fruit virus) ва бошқа карантин касалликлар аниқланганлиги юзасидан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмаган ва эътирознома (нотификация) жўнатмаган.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон ва Қозоғистон карантин хизматлари ўртасида тезкор равишда музокара олиб борилиб, ушбу тарқалган хабарга изоҳ берган фитосанитария хизматининг Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари И.Бегасилов помидор жигарранг вируси аниқланиш ҳолати юзасидан импорт бўлган 43 тонна помидор маҳсулотида айнан Ўзбекистондан юкланган маҳсулотида хавфли вирус қайд этилмаганини телефон мулоқотида тасдиқлади.

Батафсил


https://t.me/hudud_inform
2.1K viewsedited  16:41
Ochish/sharhlash