Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 150

2021-02-01 17:20:41
ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!!

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар билан ўтказган онлайн учрашувида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида “Вазирга таклифлар” боти ишга туширилишини маълум қилган эди.

Телеграм тармоғида “Вазирга таклифлар” боти ташкил этилди.

Эндиликда профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур бот орқали бевосита вазирга соҳага оид муаммоларни билдиришлари, ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Барча таклифлар шахсан вазир томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда олий таълим тизими фаолиятини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Таклиф юбориш: @vazirga_takliflar_bot

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.7K views14:20
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:01:02 Ҳукумат қарори (42-сон, 30.01.2021 й.) билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Д.Набиев бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
5.6K views14:01
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:30:42
"Британча штамм" аниқланган 10 яшар қизчанинг аҳволи қандай?

Каналга уланиш:
@hudud_inform
5.6K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:17:55
#Сурхондарё_вилояти Ижтимоий тармоқларда “блогерларга нисбатан ҳужум бошланди” сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвир юзасидан ИИВ Ахборот хизмати расмий муносабати Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ИИБ ходимлари томонидан “Сатторий Отабек” исмли блогернинг…
5.7K views13:17
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:17:28 #Сурхондарё_вилояти

Ижтимоий тармоқларда “блогерларга нисбатан ҳужум бошланди” сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвир юзасидан ИИВ Ахборот хизмати расмий муносабати

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ИИБ ходимлари томонидан “Сатторий Отабек” исмли блогернинг яшаш хонадонида тинтув ўтказиш юзасидан рухсат берилганлиги, унга нисбатан ходимлар “результат” учун биронта туҳматни қўйиш мақсадида ўз уйидан куч ишлатилиб босиб олиб кетилганлиги баён қилинган.

Аслида воқеа қандай бўлган?!

2021 йил 29 январь куни Шеробод тумани “Қўрғон” МФЙда яшовчи фуқаро Лочин Т., ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг декабрь ойида Шеробод туман ҳокимлиги томонидан у раҳбарлик қиладиган Шеробод туманида жойлашган “Чинора Гул барака” деҳқон бозорида озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этиш топшириғи берилганлигини, ушбу ярмаркадаги камчиликларни бартараф этиш жараёнида ўзини “блогер Сатторий Отабек” деб таништирган шахс келиб, бозордаги ушбу камчиликларни қўл телефонига тасвирга олган ва 2021 йил 28 январь куни блогер Отабек унга қўнғироқ қилиб, бозорни видеотасвирга олиш жараёнида ўзи фойдаланиб юрган “RedMI-5” русумли уяли телефон аппарати синиб қолганлигини, агарда унга бир дона янги “Vivo-Х50” русумли уяли телефон аппаратини сотиб олиб бермаса, бозордаги салбий ҳолатлар туширилган видеотасвирларни интернет ижтимоий тармоғида тарқатиб юбориши билан таҳдид қилаётганлиги юзасидан “блогер Отабек Сатторий”га нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб, “блогер Отабек Сатторий” билан бўлган сўзлашувларни тақдим қилган.

Олиб борилган тезкор-тадбир давомида, фуқаро Отабек С. Лочин Т.дан уйининг олдида товламачилик йўли билан махсус кимёвий ишлов берилган бир дона нархи 5.040.000 сўм бўлган “Vivo-Х50” русумли уяли телефон аппаратини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро "Отабек Сатторий"га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу ўринда, фуқароларимиздан асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини, бу каби ёлғон хабарлар учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2022-моддаси ва Жиноят кодексининг 2446-моддаси “Ёлғон ахборот тарқатиш” каби маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.2K views13:17
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:13:27
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган "Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Ўзбекистон", "Ўзбекистон тарихи", "Оилавий", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.7K views12:13
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:32:26
«Коронавируснинг «Британча» штаммини одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков

«Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканлигини кўрсатиб турибди.

«Британча» штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик».

АОКАдаги брифингдан

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.9K viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:46:50
2020 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган?

2020 йилда 656 347 киши (2019 йилда 497 817 киши) Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниб, рекорд кўрсаткич қайд этилган.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ушбу давлат фуқаролигини олганлар сони ўсиб бормоқда.

Ўтган бир йилда Россия паспортига эга бўлганларнинг 3,5 фоизи ёки 23 минг киши Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистонга қўшни давлатлар – Тожикистондан 63,4 минг ва Қозоғистондан 43,4 минг киши Россия фуқаролари сафига қўшилган.

Шунингдек, 10 миллионга яқин чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар миграцион рўйхатга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда бир шахс ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкин эмас.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.1K views10:46
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:04:56
#Тошкент_вилояти

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Нурафшон шаҳрида Президент мактаби барпо этилади. Таълим маскани замонавий меъморчилик асосида қурилиб, барча қулайликларпга эга бўлади

Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Президент мактабида ўқитиш жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM – таълим” дастури асосида олиб борилади.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
5.6K views10:04
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:32:32
Электрон рақамли имзони онлайн тарзда олиш

Бугун жуда кўп жараёнлар электрон ҳужжат айланиши орқали амалга оширилмоқда. Электрон рақамли ҳужжатнинг ҳақиқийлигини, унинг маълум бир шахсга мансублиги ва таркибининг ўзгармаслигини тасдиқлаш учун эса электрон рақамли белгилар мажмуи – электрон рақамли имзо бўлиши зарур. Таъкидлаш жоиз, электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўйилган анъанавий имзо билан бир хил аҳамиятга эга.

Ҳозир кўпчилик электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишга қизиқмоқда. Сабаби у деярли ҳаммага керак. Биргина давлат хизматларидан онлайн фойдаланиб, рақамли имзо қўйиш орқали қанча оворагарчиликларнинг олдини олиш мумкин.

Бу турдаги имзони Давлат хизматлари агентлиги, E-imzo.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан олиш мумкин.

Каналга уланиш:
@hudud_inform
6.2K views09:32
Ochish/sharhlash