Get Mystery Box with random crypto!

Италиянинг нуфузли текстил компанияларидан бири - «Cotonella» | Hudud Inform

Италиянинг нуфузли текстил компанияларидан бири - «Cotonella» Қашқадарёда фабрика очади.

Кўкдала туманида очилиши режалаштирилаётган мазкур корхона 80 кишини иш билан таъминлаш ва йилига 2 миллион донагача тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини беради.
Бундан ташқари, компания юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йилига 8 миллион донага етказиш учун 5 миллион доллар ажратишни мўлжалламоқда. Бунинг натижасида 500 тагача янги доимий иш ўрни яратилади.

https://t.me/hudud_inform