Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Хоразм вилоятидаг | Hudud Inform

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Хоразм вилоятидаги тайёрлаш марказида таҳсил олди

Ўқув курси дастурига мувофиқ икки давлат ҳарбий хизматчилари саҳрода чўл шароитида ниқобланиши ҳамда шахсий таркиб жойлашиши учун шароитларни яратиш, шартли ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва қўлбола тиббиёт буюмларини ясаш бўйича амалий машқларни бажарди.

Курс якунида бўлинмалар бир неча километрли разведка-қидирув ҳаракатларини амалга ошириб, йўналишда мавжуд сувли тўсиқлардан ўтишни амалда қўллашди. Яқин жангда бир-бирини ҳимоя қилган ҳолда жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни машқ қилишди.

https://t.me/hudud_inform