Get Mystery Box with random crypto!

Айрим тоифадаги шахсларга бензин учун тўланадиган компенсация | Hudud Inform

Айрим тоифадаги шахсларга бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартиришлар киритилиб, ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2023 йил 3 июлдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил II чоракдан бошлаб 116 180 сўмни ташкил қилади (55 фоизга ошди).

Шу пайтга қадар мазкур тўлов миқдори 75 000 сўмни ташкил этар эди.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.

https://t.me/hudud_inform