Get Mystery Box with random crypto!

Рус ҳарбийлари Бахмутдан чекинмоқда. Украина олдинга силжигани | Файзбоғ (ТемурМалик)

Рус ҳарбийлари Бахмутдан чекинмоқда. Украина олдинга силжиганини эълон қилди

Украина Мудофаа вазирлиги биринчи марта мамлакат Қуролли кучлари Бахмут йўналишида икки километр олдинга силжиганини тасдиқлади. Хабар беришларича, рус ҳарбийлари Бахмутдан орқага чекинмоқда. Ижтимоий тармоқларда ерга ташлаб кетилган қурол тасвирлари эълон қилинди.

Шунингдек, Вагнер раҳбари пригожин Бахмут қанотларидаги вазият руслар учун энг ёмон сценарий бўйича ривожланаётганини таъкидлади.

"Бир неча ойлар давомида қуролли сафдошларимиз қони ва ҳаёти билан тортиб олинган, ҳар куни ўнлаб ёки юзлаб метрларни босиб ўтган ўша ҳудудлар бугун, деярли жангсиз, бизнинг қанотларимизни ушлаб туриши керак бўлганлар сабабли қўлдан чиқмоқда", — дейди у.

Аввалроқ Пригожин қанотларни ушлаб туриш учун Россия Мудофаа вазирлиги масъул эканини маълум қилганди.

@fayzboguz