Текширувдан сўнг стадионни замонавийлаштириш, томошабинлар ўриндиқларини, инфратузилмани, шу жумладан майсазор сифатини ва бошқа масалаларни такомиллаштириш бўйича режа тузилиб чиқилди.
Қайд этилишича, иш жараёнида стадионнинг махсус ёритилиши FIFAнинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланади.
Маълумот учун, бу йилги мавсумда “Сурхон” ПФК футболчилари Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришдилар. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда.
Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб Академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда.