Get Mystery Box with random crypto!

Туркиянинг президентлик сайловларидан олдин бўлаётган қизғин б | Файзбоғ (ТемурМалик)

Туркиянинг президентлик сайловларидан олдин бўлаётган қизғин баҳслар ва интригаларни кўриб одамнинг ҳаваси келяпти. Бир номзод Россияга Туркия сайловларига аралашмасликни айтиб чиқди, яна бирининг гўёки порно видеоси тарқалди, биттаси эса жонли теле-чиқишида тоби қочиб қолди. Демократия билан бироз чайилган автократия бўлса-да, Туркияда ҳақиқий сайловолди рақобат сезиляпти.

Ўзбекистондаги номзодлар ҳам жараённи сал қизитишса, яхши бўларди. Эротик видео бўлса ҳам майли.

Ибрат Сафо

@fayzboguz