Get Mystery Box with random crypto!

Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланди. Украина арм | Файзбоғ (ТемурМалик)

Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланди. Украина армияси Бахмут йўналишида Россия қўшинларини ўраб олиш операциясига старт берди

Рус ҳарбий таҳлилчилари ўз манбаларига таяниб, Украина Қуролли Кучларининг Берховка ва Ягодное йўналиши бўйича ютуғи ҳақида хабар бермоқда, у ерда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ўз позицияларидан чекинишган. Украина Қуролли Кучларининг маҳаллий муваффақиятлари Клешеевка ҳудудида ҳам қайд этилган.

Бундан ташқари, Соледар ҳудудида Украина Қуролли Кучлари ҳар бирида 2-3 тадан танкга эга бўлган зирҳли гуруҳлар кўмагида ютуқни ташкил этишга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, Украина Қуролли кучларининг ҳарбий техника колонналари кун бўйи Белгород вилояти чегараси ва Купянское йўналиши томон ҳаракатланган.

Шунингдек, Херсон вилоятидан Днепрнинг ўнг қирғоғида кичик катерлар тўплангани ҳақида маълумотлар олинмоқда. "Афтидан, Украина Қуролли кучлари десант операциясига тайёргарлик кўрмоқда", — дея ёзади RT нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, Бериславда десант кемаларининг тўпланиши кузатиляпти.

@fayzboguz