Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2023-04-27 14:59:31 «Ўзбекистонлик» фильмининг учинчи эпизодини ҳозиргина томоша қилдим. Одамга кучли мотивация берувчи ушбу лойиҳанинг аввалги икки эпизодини ҳам кўрганман, буниси ҳам улардан қолишмайдиган даражада яхши чиқибди.

“Онам ҳар доим менга “Сен генийсан”, деб ишонтирганлар”. Ҳар бир истеъдод аввало оилада муваффақиятга эришади, кейинчалик бутун дунёга нимага қодирлигини кўрсатади. Тўғри тарбия ва тўғри танланган сўзлар фарзандингиз келажакда ким бўлишини белгилаб бериши мумкин. Шу учун, ҳадеб болангизни ерга уриб, уришиб, сўкинавермасдан, унга мотивация беришни ўрганинг.

Ҳар сафар фильмни “Келажакда «Ўзбекистонлик» лойиҳаси мен ҳақимда ҳам фильм суратга олади”, деган катта умид ва режалар билан томоша қиламан)

Сиз ҳам томоша қилиб кўринг:


17.2K viewsedited  11:59
Ochish/sharhlash
2023-04-27 14:42:28
Кураш ўлкаси ҳисобланмиш Қашқадарё вилоятида байрамона концерт бўлиб ўтди. Тадбирда ёшу-қари бирдек маданий ҳордиқ чиқарди, Конституция бўйича киритилаётган ўзгартиришлар мавзусида суҳбат ўтказилди.

@fayzboguz
16.6K viewsedited  11:42
Ochish/sharhlash
2023-04-26 21:20:55
Қозоғистон иккиламчи санкциялардан ҳимояланмоқчи

Қозоғистон банклари халқаро санкцияни четлаб ўтмаслик ва молия секторига иккиламчи санкциялар қўлланиши хавфидан қочиш мақсадида мувофиқлик талабларини кучайтирди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раҳбари Мадина Абилқосимовага таяниб.

Кеча АҚШ Молия вазирлиги Қозоғистонни агар компаниялар ва банклар Россияга Ғарб жорий этган савдо ва молиявий чекловлардан қочишга ёрдам берса, иккиламчи санкциялар билан таҳдид қилди. Аввалроқ Қозоғистоннинг бир қатор банклари шу сабабдан Мир карталарига хизмат кўрсатишдан воз кечишларини маълум қилган эди.

«Мувофиқлик хизматлари кучайтирилди ва жорий қилинган барча чекловлар, хусусан, ҳисоб-китобларда хорижий валютадан фойдаланиш, турли рўйхатларга киритилган санкция остидаши шахслар билан ишламаслик талабларига тўлиқ риоя қилинмоқда», — дейди Абилқосимова.‌‌

@fayzboguz
13.6K views18:20
Ochish/sharhlash
2023-04-26 18:28:58 Украина расмийси Марказий Осиё давлатларига мурожаат қилди

Ижтимоий тармоқларда Украина Президенти идораси раҳбари Андрей Ермак муаллифлигидаги мақола эълон қилинди. Унда Марказий Осиё давлатлари Россиянинг ҳукмронлик амбицияларидан огоҳлантирилган.

«Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги фақат Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнатилган тартиб-қоидаларга асосланган дунё тартибини бузиш эмас. Босқинчилик халқаро муносабатларни XIX асрга, Вена тизими даврига қайтаришга қаратилган яна бир қадам бўлди.  Ўшанда Россия "Европа концерти"нинг етакчи дирижёри бўлиш учун босиб олиш йўлидан фойдаланган, шунингдек, Марказий Осиёдаги "буюк ўйин"ни муваффақиятли ўйнаган», — дея сўз бошлайди Ермак.‌‌

Мақолада 1969 йилда суратга олинган "Чўлнинг оппоқ қуёши" совет филми мисолида Марказий Осиё минтақаси Украина каби Москванинг империя амбицияларидан азият чекканлиги боис "нейтрал" қола олмаслиги ёки Россия Федерациясини қўллаб-қувватлай олмаслиги қайд этилади.

Шунингдек, Ермак Россиянинг ўзи муаммо яратиб, кейин эса ўта қиммат ечим таклиф этишини ёзган ҳолда Украина ва Ўзбекистон учраган газ шантажини мисол қилиб келтиради, шунингдек, Қозоғистонда ҳам сиёсий босимлар кузатилишини ҳам таъкидлайди. Унинг фикрича, Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги умумийлик ўйланганидан кўра анча кўпроқ.

Андрей Ермак халқаро хавфсизлик тизимининг таназзулга учраши Осиёда ҳам келаётганини, минтақа давлатларини хавфсизлик фақат олий геосиёсий лига аъзолари учун эмас, балки ҳамма учунлигини таъкидлаб, минтақани Украина билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга чақирди.

@fayzboguz
15.3K viewsedited  15:28
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:36:21
Янгиланаётган #Конституция лойиҳаси халқимизнинг ҳаётий таклифлари асосида шакллантирилди.

Лекин бу жараённи ўз соҳасининг усталари, экспертлар, ҳуқуқшуносларнинг профессионал нуқтаи назарисиз амалга ошириб бўлмасди.

Таклифларни “қонун тили”га ўгиришда қатнашган мутахассисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев
6.6K views14:36
Ochish/sharhlash
2023-04-26 16:51:42
АҚШ Конгресси Украинани 1991 йилги чегараларга қайтаришни талаб қилувчи резолюция тайёрлади

Ҳужжатда айтилишича, АҚШ сиёсати Украина босқинни енгиб, 1991 йил доирасида ўз чегараларини тиклаши, яъни Қрим ва Россия Федерацияси томонидан аннекция қилинган бошқа ҳудудларни қайтариб олишини кўзда тутади.

@fayzboguz
15.6K views13:51
Ochish/sharhlash
2023-04-25 18:33:41
АҚШ Қозоғистонни Россияга ёрдами учун санкциялар билан таҳдид қилмоқда

Қозоғистон Ғарбнинг чекловчи чораларини четлаб ўтишда Россияга ёрдам берса унга қарши санкциялар жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда душанба куни АҚШ Молия вазири котиби ёрдамчиси Розенберг маълум қилди. "Хавф Қозоғистон Республикасига нисбатан ҳам, компаниялар ва банкларга нисбатан ҳам ортиб бормоқда", — дейди у.

Қозоғистондан кир ювиш машиналарининг Россия Федерациясига экспорти 1 йилда деярли 100 минг донани ташкил этди, гарчи 2021 йилда бу ҳолат бутунлай йўқ эди. Қозоғистондан Россияга замонавий яримўтказгичларни етказиб бериш ҳажми 300 баравар кўпайди, яъни, 3,7 миллион долларга ошди, дейилади хабарда.

@fayzboguz
12.5K views15:33
Ochish/sharhlash
2023-04-25 17:53:01 Нормал жамият бўлганимизда "минг сўмдан акажонлар" деган бола тақдирига қизиқаётган бўлардик. Ким у? Бу ёшида аҳволи нега бундай? Одамлар нега ундан ўз пиарида фойдаланяпти? Бола ҳуқуқи ва бошқалар. Америкада болангиз ҳуқуқини бузсангиз, уни сиздан олиб қўядиган ижтимоий марказлар бор. Муҳокама қиладиган мавзуларимиз ҳам кичкина, ўзимиз ҳам, бизни бошқараётганлар ҳақида эса гапирмай қўя қолай.

@Zafarbek_Solijonov
4.6K views14:53
Ochish/sharhlash
2023-04-25 16:30:00 2022 йилда жаҳон ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди

2022 йилда жаҳон ҳарбий харажатлари рекорд даража — 2,24 триллион долларга етди. Бу жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 2,2 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Стокголм тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида айтилади.

Қайд этилишича, 2022 йилда Европа давлатларининг ҳам мудофаа бюджети жами 13 фоизга ошди, бу совуқ уруш бошланганидан бери кузатилган энг юқори ўсишдир.

Бу кўрсаткичга Россияда (9,2 фоизга) ва Украинада (640 фоизга — мутлақ рекорд) ҳарбий харажатларнинг ўсиши катта даражада таъсир кўрсатди. Бироқ бошқа Европа давлатлари ҳам уруш фонида мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширган. Мисол учун, Финляндия бу мақсадлар учун бир йил олдингига нисбатан 36%, Литва — 27%, Швеция —12%, Полша — 11% кўпроқ маблағ сарфлади.

@fayzboguz
14.2K views13:30
Ochish/sharhlash
2023-04-25 08:38:24 ​​Арвоҳлар шаҳри

АҚШ сафаримизнинг биринчи ҳафтаси ўтиб борар экан, биз сиёсий маданият ва буюк тарихни ўзида жамлаган пойтахт Вашингтондан унга бутунлай тескари бўлган, таъбир жоиз бўлса, бизга АҚШнинг иккинчи юзини кўрсатиб берган — криминал ва ҳувиллаган Детройтга ташриф буюрдик. АҚШнинг ҳар бир штат ва шаҳри ўзига хос бой тарихга эга эканига аминман, лекин Детройт ҳикояси мени ларзага солди...

Детройт — АҚШнинг шимолидаги Мичиган штатида, Канада билан чегарадош шаҳар бўлиб, "энг хавфли шаҳар" ва "арвоҳлар шаҳри" номи билан машҳур. Ўтган асрнинг 20-йиллари ўрталарида бу ер дунё автомобил саноатининг маркази бўлган. Шаҳарда 2,5 млн киши истиқомат қилган (бу ўша давр учун ўта катта сон ҳисобланган). Детройт Нью-Йорк, Нью-Орлеан билан рақобатлашган, Ford, General Моtors, Chrysler компанияларининг энг йирик автомобил заводларини ўзида тўплаган. Айнан шу ерда Ҳенри Форд ўзининг автомобил империясини қурган. Айнан шу ердан Иккинчи жаҳон уруши даврида Европага зарур бўлган барча қурол-аслаҳалар жўнатилган. Айнан шу ерда Motown Records номли мусиқий компания яратилган (Майкл Жексон ва бошқа машҳур афроамерикалик ижодкорларни кашф қилган лейбл). Шунингдек, XX-асрнинг 50-йилларида Детройт дунёнинг энг бой ва муваффақиятли шаҳри эди.

Аммо, 1960-йиллардаги автосаноат инқирози ва 1978 йилдаги нефт инқирозидан сўнг шаҳар вайронага айланди, корхоналар банкрот бўлди, заводлар ёпилди ва аҳоли шаҳарни тарк эта бошлади. 1970-1980 йилларда шаҳарда рекорд даражадаги қашшоқлик, чақалоқлар ўлими ва кўча гангстерлари гиёҳванд моддаларни сотиб юриши авж олади. Одамлар шаҳарни ташлаб кетишни бошлайди.

Детройт сўнгги 50 йил ичида меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли учдан икки қисмини — тахминан 1,2 миллион кишини йўқотган кам сонли шаҳарлардан бири. 2013 йилда у 18,5 миллиард доллар ташқи қарз билан АҚШ тарихидаги биринчи банкрот шаҳарга айланди. Аҳолиси 60 фоизга камайган бўлишига қарамай, бир йил ўтгач, шаҳарни қайта қуриш дастури ишга тушди. Ҳозирда бу ерга кўпгина муваффақиятли тадбиркорлар келмоқда, улар катта сармоялар билан шаҳарни қайта жонланишига улкан хизмат кўрсатяпти. Бизга айтишларича (қанчалик ҳақиқатлигини билмайман), тадбиркорлар шаҳардаги жиноятлар сонини кескин камайтириш мақсадида маҳаллий полицияни молияштиришга киришган ва айни дамда бу ўз самарасини бермоқда: Детройт кўп йиллар давомида илк маротаба АҚШдаги "Энг криминал шаҳарлар" рейтингининг биринчи ўринидан тушиб кетишга муваффақ бўлган.

Детройт таассуротларим

Детройт саноатнинг баланд ривожланиш чўққисига чиқиб, унинг қулашини ҳам бошидан кечирган шаҳар, осмонўпар бинолари кўп бўлишига қарамай, қандайдир кучли депрессия ҳали ҳам шаҳарда кезиб юргандек. Шаҳарда қуёш камдан-кам ҳолларда чиқади, бу ердаги булутли ва совуқ ҳаво шаҳарнинг ички уқубатларини, одамларнинг тушкун кайфиятини ифодалаб туради.

Шаҳарда ташландиқ бинолар-у бўм-бўш, шундайлигича ташлаб кетилган уйлар жуда кўп, кўчаларда одамларнинг деярли кўринмаслиги эса апокалипсис ҳақидаги қўрқинчли кино манзараларини эслатади. Айни дамда шаҳарда жами бўлиб 700 мингга яқин одам яшайди, бу рақамлар Детройтдек катта шаҳар учун жуда кам. Аммо, шунга қарамай, бино ичкарисида, турли офис ва савдо марказларида одам кўп: юқорида таъкидлаганимдек, сўнгги вақтларда шаҳарда аввалгидек ҳаёт қайнашни бошлаган. Маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар томонидан шаҳарни тиклаш, иқтисодиётни ривожлантириш, ишчи кучини жалб қилиш бўйича турли дастурлар амалга оширилмоқда. Ва ҳозирда, шаҳар яна одамлар билан тўлиб бормоқда.

Детройт тўғрисида турли қизиқарли китоблар, ҳужжатли фильмлар бор, у ердан кўплаб қизиқарли маълумотларни олишингиз мумкин. Масалан, Жон Кеннеди ўлим топган автомобиль ва Авраам Линкольн отиб ўлдирилган кресло ҳам айнан Детройт шаҳрида, Ҳенри Форд номидаги музейда сақланиб келинмоқда. Детройтлик машҳур архитектор Алберт Кан СССР саноатини яратганини билармидингиз? Сталин унга амалга оширган ишлари учун 200 млн доллар тўлаган. Лекин СССРда А.Каннинг номини тилга олиш “запрет”да бўлган.

Хуллас, шаҳар тарихини ўрганиб чиқишни тавсия қиламан.

@fayzboguz
15.7K views05:38
Ochish/sharhlash