Get Mystery Box with random crypto!

Европа Иттифоқи бир қатор давлатлар, хусусан Ўзбекистонга санк | Файзбоғ (ТемурМалик)

Европа Иттифоқи бир қатор давлатлар, хусусан Ўзбекистонга санкциялар жорий қилиши мумкин

Европа Иттифоқи “Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлаётган” бир қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистонга нисбатан ҳам санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди. 

Маълум қилинишича, Иттифоқ илк бора Россия урушда фойдаланиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларни етказиб беришда гумон қилинган Хитой фирмаларига нисбатан чораларни ишлаб чиқади. Бундан ташқари, Иттифоқ ижроия қўмитаси аъзо давлатлардан санкциялар рўйхатига 35 га яқин субъект, жумладан, Гонконг, Арманистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларини ҳам қўшишни сўраган. 

Европа Комиссиясига кўра, юқоридаги субъектлар “Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши босқинчилик урушида бевосита қўллаб-қувватламоқда”. Ҳужжатлардан бирида айтилишича, “икки мақсадли товарлар ва технологиялар, шунингдек, Россиянинг мудофаа ва хавфсизлик секторини технологик яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга нисбатан қатъий экспорт чекловларини” талаб қилади.

@fayzboguz