Get Mystery Box with random crypto!

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходим | Файзбоғ (ТемурМалик)

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни маъмурий жавобгарликка тортишга урингани ҳақида хабар тарқалган эди.

Шундан сўнг Бош прокуратура аралашуви билан байроқ рангидаги тасма таққан қамашилик йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор бекор қилингани, мазкур қарорнинг ноқонуний экани маълум қилингани ҳақида ёзгандик.

Янги тафсилотларга кўра, воқеа юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

@fayzboguz