Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 13

2023-04-24 17:08:39
Хитой ТИВ Франциядаги мамлакат элчисининг сўзларидан сўнг расмий баёнот берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг Хитой собиқ Совет республикаларининг суверенитетини тан олишини маълум қилди.

"СССР парчаланганидан сўнг Хитой биринчилардан бўлиб республикалар билан дипломатик алоқа ўрнатди. Шундан бери Хитой доимо ўзаро ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик тамойилига амал қилиб, икки томонлама дўстлик муносабатларини ривожлантирди. Хитой Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин тузилган республикаларнинг суверен мақомини ҳурмат қилади, лекин Қримга нисбатан позициясини ўзгартирмайди”, — деди Мао Нинг.‌‌

@fayzboguz
15.9K views14:08
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:21:26 Украина армияси май ойининг бошида қарши ҳужум бошлаши мумкин

Украина май ойининг бошларида қарши ҳужум бошлаши мумкин, деб прогноз қилмоқда рус ҳарбий генерали, Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Стрелков-Гиркин. "Май ойининг бошини кутяпмиз. Катта эҳтимол билан, душман 1–10 гача бўлган саналарда май байрамларини нишонлайди", — дейди у.

Айни пайтда Эстония Мудофаа вазирлиги раҳбари Украина Қуролли кучлари об-ҳаво туфайли қарши ҳужумни бир ой, ҳатто икки ойга қолдираётганини маълум қилмоқда. "Об-ҳаво жуда ёмғирли ва бу оғир техникани кўчиришни қийинлаштиради", — деб таъкидлади Ханно Певкур.

Украина Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши котиби Олексий Данилов Украина Кучлари қуроллар қабул қилиб олганида ҳужумга тайёр бўлишини даъво қилмоқда: "Эндиликда ҳаммаси иттифоқчиларга боғлиқ, улар қурол билан таъминлаганида, биз тайёр бўламиз. Мен уларнинг [таъминот масалаларида] тиришқоқроқ бўлишларини истардим".‌‌

Шунингдек, Америка урушни ўрганиш институтининг баёнотига кўра, РФ Қуролли Кучлари Украинанинг қарши ҳужуми бошланишидан олдин бутун Бахмутни эгаллаб олишга интилмоқда.

Washington Post нашри Pentagon'нинг сиздирилган ҳужжатларига таяниб ёзишича, Киев уруш бошланганининг бир йиллиги арафасида Москвага зарба бермоқчи бўлган, аммо Вашингтон сўровига биноан буни амалга оширмаган.

@fayzboguz
15.4K views13:21
Ochish/sharhlash
2023-04-24 07:35:54
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев хитойлик дипломат – Лу Шайнинг собиқ СССР давлатлари ҳақида айтган гаплари ўрганиб чиқилиб, расмий баёнот берилишини билдирди. Хитой элчиси аввалроқ постсовет давлатлари “халқаро ҳуқуқ борасида самарали статусга эга эмаслиги”ни таъкидлаб, дипломатик можарога сабаб бўлган эди.

“Аввал ўрганиб чиқиб, расмий баёнот берармиз ёки керак бўлса Хитой элчиси билан икки томонлама учрашиб… Улар нима ҳақида гапираётганини билишимиз керак. Мен сизга бирор бир баёнот беришга ёки позицияни айтишга тайёр эмасман. Чунки бу билан танишишимиз керак. Биз буни кузатамиз, агар жиддий бўлаётган бўлса, балки Ташқи ишлар вазирлигимиз томонидан баёнот берилар.

Агар шахсан ўзимни позициямга келадиган бўлсак, албатта бу нотўғри нарса. Мустақил бўлганимизга 30 йил бўлди ва мустақиллигимиз учун барча асослар ва ҳужжатлар бор,” – дея Ўзбекистоннинг Францияда элчиси сўзларини келтирмоқда “KunUz” мухбири.

@fayzboguz
16.5K viewsedited  04:35
Ochish/sharhlash
2023-04-23 21:29:35
Қозоғистонда ҳафтада 4 кунлик иш режими жорий этилади

2023 йил июль ойидан Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 20 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ижтимоий Кодекс ва унга илова қилинган Меҳнат кодексидаги 3 та ўзгартириш пакетини имзолаган. Унга киритилган ўзгартишлар бошқа янгиликлар қаторида тўрт кунлик иш ҳафтаси концепциясини жорий этишни назарда тутади ва у томонларнинг келишувига биноан ўрнатилиши мумкин.

Янги тартиб жорий этилган бўлса-да, мамлакатда беш ва олти кунлик иш ҳафталари сақланиб қолади. Умумий дам олиш куни якшанбага тўғри келади, қолган дам олиш кунлари жамоа шартномасида ва меҳнат қоидаларига кўра белгиланади.

Шунингдек, қўшимча ишларнинг давомийлиги ойига 12 соатдан ошмаслиги белгиланган.

@fayzboguz
19.6K viewsedited  18:29
Ochish/sharhlash
2023-04-23 18:52:07
Канада чегарасида жойлашган General Motors Бош офиси. Uzauto Motors автомобилларига навбатни шу ердан келиб олсангиз, машинани тезроқ оволаркансиз)

Детроит қадимий, афсонавий, бой тарихга эга бўлган чиройли шаҳар. Бугун ва эртага шу ерда бўламиз. (Шаҳар ҳақида батафсил пост ёзаман.)

P. S. Канада чегарасигача ҳам етиб келдик мана, энди суриш қолди

@fayzboguz
5.3K viewsedited  15:52
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:12:33
Хитойнинг Франциядаги элчиси Собиқ иттифоқ давлатларида суверенитет учун асос йўқлигини айтди

Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шайе француз телевидениесига берган интервьюсида собиқ иттифоқ мамлакатлари "халқаро ҳуқуқ доирасида самарали асосга эга эмас" эканини таъкидлади. Элчининг фикрича, уларнинг суверен давлат сифатидаги мақомини амалга оширадиган халқаро шартнома мавжуд эмас.

Шунингдек, Қримни Украинага тегишли деб ҳисоблайсизми, деган саволга элчи "бу муаммони қандай қабул қилишингизга боғлиқ", дея жавоб берди ҳамда "Қрим азалдан рус замини" бўлганини қайд этди.

Франция ва Шарқий Европа давлатлари Хитойнинг Париждаги элчисининг ушбу баёнотларини қоралаб чиқди. Хусусан, Украина элчиси Вадим Омельченко Лу Шайега география ва тарих фанини қайтадан ўрганишни маслаҳат берди. “Совет империяси қулаб бўлди, у мавжуд эмас. Ҳаёт эса давом этмоқда”, деб ёзган украиналик дипломат Twitter саҳифасида.

Маълумот учун, Bloomberg агентлигига кўра, айни дамда Франция президенти Эммануэл Макрон Хитой кўмагида Украина ва Россия раҳбариятини музокаралар столига қайтариш устида ишламоқда.

@fayzboguz
14.4K views04:12
Ochish/sharhlash
2023-04-22 16:19:17 ​​Толибон Афғонистонда коррупция устидан ғалаба қозонганини эълон қилибди.

“Афғонистон Ислом Амирлиги (АИА, “Толибон” қўллаган давлат номи) бутун мамлакат бўйлаб хавфсизликни таъминлаб, душманларнинг барча айёрона режаларини барбод қилди. Мамлакатимиздаги барча муассасаларда порахўрлик ва ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилди”, дейди “Толибон” ҳукумати Бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунд.

Бу баёнотни рад қилиб кўрингчи

@fayzboguz
6.7K viewsedited  13:19
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:09:58 Бутун Ўзбекистондаги вазиятга кўзгу тутган бир кун

Ўзим вазиятга шахсан гувоҳ бўлмаган бўлсам-да, Газета.уз'нинг Ҳайитдан олдинги кун ҳақидаги мақоласи эътиборимни тортди. У ерда таътил кунлари дабдурустдан, бир кун аввал эълон қилингани сабаб юзага келган муаммолар санаб ўтилибди.

— Тошкентда юзага келган охири йўқ пробкалар;

— поездлар фаолияти, график ўзгариши оқибатидаги ноқулайликлар;

— вилоятлараро таксилар етишмовчилиги ва нархларнинг кескин ошиши; (Тошкент-Термиз йўналишида нарх киши бошига 800.000 сўмгача кўтарилган)

— қандолатчилик ва шу каби маиший хизмат соҳаларида юзага келган қийинчиликлар шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда бу ҳолат, афсуски, янгилик эмас. Шу йил бошидаги аномал совуқ даврида расмийлар масъулиятсизлиги ортидан талабалар сарсонгарчилиги ҳам ёрқин мисол бўлган эди. Юртимизда қайси соҳага назар ташламайлик, қайсидир амалдорнинг ўз вазифасига панжа ортидан қарагани, айрим буйруқларнинг кеч берилиши ёки берилмаслиги, берилганда ҳам маромига етказиб бажарилмагани, ҳатто хусусий секторда ҳам ишлар дедлайнга тақалиши ортидан муаммолар қалашиб кетганини кўрамиз. Чунки жамиятда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ бўлади ва биргина масъулиятсизлик дамино эффектини беради.

Энг муҳим жиҳати эса, бундай бефарқлик фуқароларга сингиб улгурган — солиқлар вақтида тўланмайди, фуқаролик позицияси, ижтимоий фаоллик ҳақида на қизиқиш, ва на маълумот бор одамларда. Шуларнинг барчаси ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашуви, вақтнинг ортиқча сарфи ва ишончсизликка олиб келади, тартиб ва ривожланиш бўлмайди.

Муҳим вазифаларга потенциали юқори, комплекс тизимни яратиш ва уни бошқариш қобилиятига эга кадрларни олиб келиш билангина бу каби муаммоларни ечиб тизимни йўлга солиш мумкин, агар юқоридан сиёсий ирода кўрсатилса, албатта.

@fayzboguz
6.8K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:25:53 ​​Кеча Капитолий биноси ички қисмига кириб, АҚШ парламентининг Вакиллар палатаси жам бўладиган ерда бўлдик. Айнан депутатлар ва президент ўтирадиган жойларни кўздан кечириб, қизиқ ҳолатга дуч келдик: ўриндиқлар XVIII асрдаги қурилган ҳолда сақланиб қолган экан. Шуни тушундикки, америкаликлар ўз тарихини яхши кўради, уларнинг ҳокимият органларига янги, замонавий, дабдабага кўмилган бинолар керак эмас. Масалан, Оқ уй 1800 йилда қурилган бўлса, унинг ёнида жойлашган Ғазначилик биноси (уларда Молия вазирлиги шундай номланади) 1833 йилда бунёд этилган. Яъни, ҳар битта янги ҳукумат келиши билан, эскиси фаолият олиб борган бинони музейга айлантириб, катта маблағ сарфлаб янгисини қурмаган. Эскирса ҳам, чириса ҳам ўша ерда ишлашган, янгиси учун солиқ тўловчилардан пул олинмаган.

Америкаликлар учун Оқ уй ва Давлат департаментидан кейинги энг муҳим давлат структураси — бу Ғазначилик, яъни Молия вазирлиги ҳисобланади. Улар “пул бўлмаса, ҳукумат ҳам бўлмайди” деган позицияга амал қилишади. Шу сабабли, Ғазначилик биноси шундоққина Оқ уйнинг ёнгинасида жойлашган.

Бизни ҳайрон қолдиргани, Вакиллар палатасида "No photo, no video" қоидаси ишлайди, ичкаридаги жараёнларни ҳатто ОАВ ходимлари учун ҳам расмга ё видеога олиш мумкин эмас.(Сенатда эса тартиблар бундан-да қаттиқроқ: АҚШ сенатига киришдан олдин кириш зонасида сиздан барча техник воситаларни, ҳатто телефонингизни ҳам олиб қўйишади.) Вакиллар палатаси залида битта видеокамера бор, ўша камера ичкаридаги жараённи махсус сайт орқали трансляция қилади. Эсингизда бўлса, Трампга импичмент бериш масаласи ҳал бўлаётганда (ва ҳал бўлмай қолганда), ижтимоий тармоқларда қалам билан чизилган расмлар тарқалган эди. Бу бежиз эмас, оммавий ахборот воситалари ходимлари ичкарида шунчаки қоғоз ва ручка билан ўтиришади.

Яна бир қизиқ маълумот. Давлат департаменти ходимларига Ўзбекистондаги сиёсий медиа соҳаси қандай кетаётгани тўғрисида савол бердим ва кутилмаганда улардан илиқ фикрларни эшитдим. Айтишларича, Ўзбекистон айни дамда бу соҳада ижобий қадамларни амалга оширмоқда ва уларнинг прогнозларига кўра, келажакда жараён янада яхшироқ бўлиши мумкин. Қирғизистондаги ҳолат эса аксинча, сўнгги вақтларда АҚШ давлат департаментининг хавотирланишига арзийдиган ҳаракатлар кўпайиб бораётгани, Садир Жапаровдан кейин Қирғизистонда Россия тажрибасини қўллаш амалиёти кенг тарқалаётганини билдириб ўтишди. Бизга Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар умид берган бўлса, қирғизистонликлар учун хафа бўлдик.

Ҳозирча шу. Бошқа тафсилотларни ҳам кутинг, саёҳатимиз давом этади: эртага Мичиган штатига йўл оламиз.

@fayzboguz
7.0K viewsedited  04:25
Ochish/sharhlash
2023-04-21 18:34:51
Россиянинг Белгород шаҳри узра учиб кетаётган Су-34 самолётидан бомба туширилган

Кеча Москва вақти билан 22.00 да Белгород шаҳри марказий қисмида бомба тушган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳолатга "ўқ дорилар ғайритабиий равишда тушиб кетиши" деб изоҳ берди.

Дастлабки маълумотларда жабрланганлар мавжудлиги айтилмаган. Бироқ кейинги хабарларга кўра, турар-жой бинолари ва автомобилларга зарар етган, жароҳатланганлар эса 3 кишини ташкил этади. Шаҳар мэри зарарланган уйлар аҳолисини меҳмонхонага таклиф қилиб, оқибатлар билан курашилаётганини таъкидлаган. Аммо, тафсилотлар ва тергов жараёни ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Мустақил тадқиқот гуруҳларидан бирининг таҳлилчилари портлаш қасддан уюштирилганини даъво қилишмоқда. Бироқ буни ким нима мақсадда амалга оширгани очиқланмаяпти.

@fayzboguz
7.2K views15:34
Ochish/sharhlash