Get Mystery Box with random crypto!

Сиёсий жараёнлар ниҳоятда интенсивлашиб кетяпти. Президентлик | Файзбоғ (ТемурМалик)

Сиёсий жараёнлар ниҳоятда интенсивлашиб кетяпти. Президентлик сайловлари кутилаётганини билардик. Лекин октябр ойларида бўлишини тахмин қилардим. Йўқ, икки ой ичида бўлади экан. Лекин, умуман, президентлик сайловларининг бўлиши – янгилик бўлмади. Бу борада ўтган йили қарор қабул қилинганлигини бир журналист акамиз айтганди. Ўтган йили, референдумдан сўнг президентлик сайловлари ўтказилиши режаланган экан. Фақат, “икки ой ичида” деган фикр шу йил пайдо бўлди, назаримда.

Президентнинг Москвага бориши – янгилик бўлди. Бир ҳафта олдин эълон қилинган маълумотларга кўра, фақат Жапаров бориши айтилганди. Қолган Президентлар бормаслигини расман эълон қилишмасада, норасмий шаклда билдирилган эди. Афтидан, Москва телефон орқали жуда жиддий босим қилган шекилли, Тожикистон, Қозоғистон давлат раҳбарларидан кейин, Ўзбекистон Президенти ҳам Кремлда.

Россияда Қозоғистонга қарши жуда кучли информацион ҳужумлар бўляпти. Сабаб – Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтиш борасида айланма схемалардан бош тортган. Унгача эса, яқинда БМТ Бош ассамблеясида Қозоғистон “Россия – тажовузкор давлат” деган мазмундаги позицияга ҳам “ҳа” деб овоз берганди. Тўқаев вазиятни юмшатиш учун Москвага боришни лозим топган. Тожикистон ва Ўзбекистон эса, Путинни асабини чиқариб, йўқ жойдан муаммо яратишни истамайди.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz