Get Mystery Box with random crypto!

Таълим тизимида бу ёғи 'шаша'. Ассалому алайкум, ҳурматли Туз | ELTUZ

Таълим тизимида бу ёғи "шаша". Ассалому алайкум, ҳурматли Туз оға. Мен Андижон вилоятидаги бир ДИМИда олий тоифали физика фани ўқитувчисиман.

Яқинда интернетда президентимизни президент мактаблари тасарруфида иқтидорли болалар мактаблари очиш ҳақидаги фармони чиқди. Шу фармонда ҳозирда мавжуд ДИМИ ( давлат ихтисослаштирилган мактаб интернат) лари тугатилиб, туманларда биттадан иқтидорли мактаблар очилиб, уларга имтиҳон асосида ўқитувчилар сараланиб олинаркан. Яъни IELTS бор, олимпиадаларда ўринлар олган ва фахрий ёрлиқлари кўп ўқитувчиларни.

Лекин қолган ДИМИларнинг ўқитувчилари ҳудудий мактабларга ишга жойлаштириларкан.

ДИМИларда салоҳияти юқори, камида 1-тоифали ўқитувчилар ишларди. Энди улар бориб, бошқа мактабдаги касбдошини нонига шерик бўладими?

Бошқа мактабга бориб, 10 соат ёки 15 соат зўрға дарс тегиб, яна 1,5 ёки 2 миллион ойлик олиб, мардикордан ҳам қийин аҳволга тушади-ку.

Ўзи аранг рўзғорга еткизаётган, ойлиги яна яримта бўладими?

2-3 йил олдин академик лицейларни ҳам ОТМга кириш кўрсаткичинг паст, деб, баҳона қилиб, йўқотиб, салоҳиятли ўқитувчиларни ярми мактабга ярми россияга кетди.

Энди ундан ҳам қолган салоҳиятли ўқитувчиларни йўқотиб давлат нимага эришмоқчи, билмадим.

Ўзи таълимга этибор деб ҳайқиришгани билан бу раҳбарлар таълимга ўтириб қўйишган экан. Эссиз, агар республикадаги барча ДИМИлар шу зайлда тугатиладиган бўлса, шунча салоҳиятли ўқувчилар ва ўқитувчиларни давлат йўқотади.

Республикамизга салоҳиятли ўқувчиларни шу ДИМИ лар етказиб бераётганди. Мактаблардаги ўқувчиларни аҳволи маълум ҳаммага.

ДИМИларда болалар, ота-оналар бадали эвазига ётоқ ва иссиқ овқат билан таъминланарди. Бунда давлат ҳам молиявий чиқимдор бўлади.

Сабаби ота-оналар тўлаган энг кам иш ҳақини бир баравари миқдородаги бадал тўлови қопламасди. Шунга давлат чиқим қиладиган томинини йўқотяптимикан, деб ўйлаб қоласан киши.

Бизга қолса, шу ДИМИларни ётоғи ва овқатини олиб ташлаб, оддийгина Иқтисослашган мактаб қилиб қўйсин, ишлайверамиз.

Ишхонада ҳаммада "чемодан настроения" бўлиб қолган. Ҳаммани хаёлида бошқа иш қидириш, эртага нима бўларкин, каникулда қайси мактабга иш сўраб бораманикин, деб юрибди.

Бир иккита авлиёлар янги очиладиган мактабларга ҳужжат топширинглар деяпди.

У мактаблар биттадан синф оларкан, унда ҳар битта фандан биттадан ўқитувчи етадида уларга. Хуллас буёғи шаша. Ҳар доим таълим тизимимиз ана ўнгланади, мана ўнгланади, деб юриб, 20 йил ишлаб қўйибман.

Энди билдим-ки бу тизим ҳали-вери ўнгланмасекан.