Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, Туз оға. Бу ёзганларимни телеграм кананалин | ELTUZ

Ассалому алайкум, Туз оға. Бу ёзганларимни телеграм кананалингизда чиқарасизми йўқми, билмайман. Бир ёзгим келди.

Ўзим ўрта маълумотлиман. Кеча бир синфдошим билан суҳбатлашиб қолдим. У қурилиш буйича олий маълумотли мутахасис. Ҳақиқатда билими яхши эди. Ҳозир бир туманда қурилишлар буйича назоратчи экан. Ойлик маоши 12 миллион сўм экан. Ҳар уч ойда яна шунча кварталний, бундан ташқари 13-ой деган қўшимчаси бор экан. Йил мобайнида 200 миллиондан ошиқ маош оларкан. Майли насиб қилсин. Хурсанд билдим.

Энди бошқа томонга эътиборингизни қаратсам. Битта туман судяси 15-18 милион сўм маош олади.

Буларда ҳам квартал, йиллик, байрам пули ва бундан ташқари кирим пуллари бор.

Худди шунингдек прокурор, солиқчи, ҳокимят, мелиса ходимлари ҳам катта-катта маош олишади.

Жамиятнинг энг паст бўғини бўлиб қолган ўқитувчи ва боғча ишчилари ойлик маоши ҳақида ёзмоқчиман. Бир ҳамсоям бошланғич синф ўқитувчиси. 1 миллион 470 минг сўм маош оларкан. Қизиғи маоши 5 йилдан буён шундай экан. Нима учун беш йилда узгармайди, десам, беш йил олдин 15 соат дарси бўлган экан, ҳар йил янги ишчи келган ва дарс соати қисқариб боравериб, ҳозир 8 соат дарс берилган экан. Шуни эвазига маоши ўзгармас экан.

Яқинда бир боғча мудираси билган тасодифан суҳбатлашиб қолдим (аслида улар ҳақида ёмон тасавурда эдим). иймонли аёл экан. Яқинда бу ишга ўтган экан. Бу ишга ўтаётганда маоши (мудираликни) қанча эканлигини билмаган экан. Энди ўтганига пушаймон қилаётган экан.

Сабаби маош - 1 миллион 900 минг сўм атрофида экан. Харажати ўзини ҳисобидан бир ойда 700- 800 минг атрофида бўларкан.

Нимага бунча харажат қиласиз, дедим. Бир пачка қоғоз - 100 минг сўм. Ҳафтада 2-3кун мажлис ёки бошқа юмуш учун таксида марказга бориб келаман. Бундан ташқари боғчани майда харажатларига шахсий ҳисобидан қилиш керак, деди.

Нима майда харажат, десам, эээ сўраманг, кирларни, идиш-товоқларни ювишга совун-сода гелни, деразани шишаси синса шишани, ток бузилса токни тузатиш, қулф бузилса алмаштириш, ҳаммаси шахсий ҳисобдан экан, деди. Нимага давлат муассасаси-ку, ўзи қилиб бермайдими, дедим. Ээ гапиртирманг, бошқа томондан харажатни қоплашим керак экан. Мен ҳеч қачон болалар ризқига куз олайтирмайман, дедим. Билмайман, ишлай олсам ишлайман, булмаса, ташлайман, деди.

Ўқитувчи ва боғча ишчилари иш ташлаш қилишса, давлатимиз бир ўйлаб курармиди, шу маошга ишлаб буладими йўқми, деди.

Бир вақтлар ўқитувчи, докторлар, боғча ходимларини маош юқоридаги касб эгаларидан бирозгина фарқ қиларди. Ҳозир 5-6 баробар фарқ қиларкан.

Қайси бирининг иш фаолияти оғирроқ? Ўша cудя, пурокурорлар ёки бошқалари бир ой шу маошга ўқитувчи ё боғча ходими бўлиб ишлармикан?

Нимага бошқа давлатларда вазир мақомида қадрланганлар бизларда хору-зор қилинмоқда?

Ўлма эшагим арпа эйсан, деб, алдаб юрганча, фалон йили маошни 1000 $ қиламан, деб, вақтни чўзишни нима фойдаси бор? Нимага кейинги ойдан қилмайди? Бази маошларни бир пасда икки баробар оширди-ку (масалан учаскавойларни - 60% га, мурувват уйи ходимларини - 100% га. Қоровуллари бир ойда 12 кун ишлаб 4 миллион маош олади.

Нимага ўқитувчи ва боғча ходимларининг маошини ошириш пайсалга солинмоқда? Улар иш ташлаши керакми? Туз оға сизни ўқишади, балки адолат қилиб, буларга ҳам этибор беришса, чўзиб юрмасдан. Раҳмат.