Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-01-13 15:28:21 ДОК-1 МАКСни олиб кирган фирманинг лицензияси бекор қилинди

Тошкент туманлараро иқтисодий суди болалар ўлимига сабаб бўлган ДОК-1 МАКС дориларини мамлакатга олиб кирган "QURAMAX MEDIKAL” МЧЖнинг лицензиясини бекор қилиб, қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
32.5K views12:28
Ochish/sharhlash
2023-01-13 14:42:17 Бюджет паразитининг пиар ёлғонлари

Ҳар галгидек нарх оширишдан аввал бюджет паразити UzAuto Motors "алдагани ўзбекистонликлар яхши" қабилида ёлғон пиар кампаниясини бошлайди. Бу сафар ҳам истисно бўлгани йўқ.

Тўқилган солиштиришга кўра, Chevrolet Cobalt Elegant АТ моделининг Ўзбекистондаги (128 645 000 сўм) ва Қозоғистондаги ( 6 990 000 тенге) нархлари қиёсланиб, Ўзбекистонда арзон деган хулоса ясалган. Биз бу ёлғонни фош этишга уриниб кўрамиз.

Биринчидан, Қозоғистонда Chevrolet-auto.kz расмий сайтида кўрсатилган нархлар бу максимал нархлар. Янги йилдан бошлаб айнан шу усул қўлланилмоқда, балки буни нарх оширишга тайёргарлик кўраётган UzAuto Motors илтимос қилганми, бир нарса дейиш қийин. Нима бўлганда ҳам, аниқ тиниқ қилиб, кўрсатилган нархлар максимал нархлар экани ва ўзгартирилиши қайд этилган. Қозоғистондаги дўстлар салонга бориб, танланган авто ранги, тўлов шакли ва модификациясига қараб нархлар савдолашиб, 7%-10%гача туширилиши мумкинлини айтишмоқда. Ҳар эҳтимолга қарши Ўзбекиcтондаги Cobalt амалдаги модификациясини (магнитофонию, деталларигача) Қозоғистондаги Cobalt модификацияларига яна бир бор солиштиринг.

Иккинчидан, Қозоғистондаги нархлар бу жисмонан бор, салонга пул тўлаб, миниб чиқиб кетилиши мумкин бўлган автолар учун. Ўзбекистондаги Cobalt нархи эса контрактацияси йўқ, бир амаллаб, администрация ё кабминдан таниш топиб, контрактация қилганда ҳам, бир йил кутиладиган автомобиль нархи. Ва энг асосийси, қозоқ харидорида танлов бор, истаса механика, истаса автомат ва танлаган модификациядаги автони олади. Ва энг асосийси, унда шевролетдан ташқари танловлар ҳам бисёр.

Учинчидан, Қозоғистонга экспорт қилинган автолар бўйича UzAuto Motors ҚҚС суммасини бюджетдан қайтариб олади. 2022 йилда ҳар бир экспорт қилинган Cobalt'дан 1700 долларгача ҚҚС қайтариб олинган.

Тўртинчидан, Қозоғистонга экспорт қилинган автолар бўйича утилизация йиғими Ўзбекистон бюджети ҳисобидан қоплаб берилади (бу ҳақда қанча дод-вой солдик). 2022 йилда Cobalt тоифасидаги автомобиллар учун утилизация йиғими 1 072 050 тенгени ташкил этган. Ҳозирги курс бўйича бу камида 2300 доллар.

Яъни, ҚҚС ва утилизация йиғимининг ўзидан бюджет паразити камида 4000 доллар чегириб олади. Энди, шу ерда тўхтаб, келтирилган нархларни ва танловни бошқатдан солиштиринг. Кимда арзон?

Бешинчидан
, бу майдароқ кўриниши мумкин Лекин айни шу кунларда доллар курси охирги ойлардаги Қозоғистонда энг арзонлаган, Ўзбекистонда эса энг қимматлаган пайт . Яъни, масалан, солиштириш, январда эмас, ноябрь ёки декабрда бўлганида яна камида 300 долларгача фарқлик кўринган бўларди.

Шундай қилиб, билингки, UzAuto Motors ўзбекистонликларни ё фикрлашдан узилган ноқис деб ҳисоблайди ёки худди танловсиз машиналари билан бўлгани каби нимани берсак, шуни, хўп деб ўзлаштиришга мажбур деб ўйлайди.

P.S. Ҳа, яна бир гап. Қозоғистонда жон бошига ЯИМ ва даромадлар Ўзбекистондагидан камида 5 карра юқори.

bakiroo
44.2K views11:42
Ochish/sharhlash
2023-01-13 10:03:51 Президент Фармони билан Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланибди.

Мукофотланганлар орасидан
Азимжон Қудабаев номини қидириб, тополмадим. У киши Чилонзор тумани ИИО ФМБ профилактика катта инспектори бўлиб, халқ ёнида туриб Кўтарма маҳалласидаги дарахтзорларни сақлаб қолишдаги мардлиги билан ёдимизда қолганди.

Майли, балки раҳбарият тавсия қилмагандир. Мукофотлар муборак бўлсин, қолганларга ҳам насиб қилсин!

@deputat_kusherbayev
38.9K views07:03
Ochish/sharhlash
2023-01-12 12:39:27
Кетиш

Собиқ депутат, таълим фидоийси Расул Кушербаевга бағишланади...

"Баъзилар у ишлаган жойдаги имтиёзлар, юқори маош учун интилади. Катта эҳтимол билан асосий мақсад ҳам шунга боғлангандир.

Айнан шу сабаб, жим юришга ҳам розилар топилади. Бироқ, Расул ака ўз хоҳишига кўра, барчасидан воз кечиб юборди.

У қилган мана шу ишнинг ўзи ҳам кўпчиликнинг қўлидан келмайди.  У мамлакатдаги коррупция, суд тизимидаги адолатсизликлар ва катта-катта монополияларни очиқчасига танқид қилиб, халқнинг анчагина кўзини очишга эришди.

Унинг «қозоқ» миллатига мансублигини «пешлаганлар» бўлди. Шунда ҳам у доимо бошқа депутатларга ноқонуний босимлар бўлганида ёки  уларга асоссиз «тош» отилганда ўша заҳотиёқ ҳеч нарсадан ҳайиқмай  қўллаб қувватларди.

Депутатнинг кетиш ҳақидаги аризасини бир овоздан маъқуллашди, ҳеч ким қарши чиқмади, бетарафлар ҳам йўқ!"

Мақолани ўқиш

Муаллиф: Аброр Поёнов

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
29.0K views09:39
Ochish/sharhlash
2023-01-12 11:39:47 Охири "метан" ҳам ухлабди.
38.5K views08:39
Ochish/sharhlash
2023-01-11 20:42:18 Нотўғри услублар ҳақида

Йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима баённомаларини олаётгани ҳақида видеомурожаат билан чиққан 9 нафар тез ёрдам ҳайдовчилари ва Махсуслаштирилган автокорхонанинг 3 нафари ходими Учтепа тумани ички ишлар бўлимига олиб кетилибди.

"Бизга Президентнинг сиёсатига қарши чиқиб, нотўғри маълумот тарқатганимизни айтиб, ҳаммадан икки нусхадан тушунтириш хати олишди”, деган ИИБга олиб кетилган 103 ҳайдовчиси.

Камига 15 сутка қамоқ билан таҳдид ҳам қилинибди...

Шу ерида стоп!

Шахсан мен бирорта ҳам чиқишида Президентнинг тез ёрдам ҳайдовчиларини жаримага тортиш тўғрисида кўрсатма, топшириқ ёҳуд фикр айтганини эшитмадим.

Кейин, тез ёрдам ҳайдовчиларини жаримага тортиш қачондан бери Президент сиёсати тусига киритилган?

Биламизки, ички ишлар идоралари ҳуқуқни қўллаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи орган. Ички ишлар органлари ходимлари тушуниши керак: улар қандайдир сиёсатни қўллаб-қувватловчи ёки қарши чиқувчи сиёсатчилар эмас.

Менимча амалда йўл қўйилаётган ҳар қандай камчилик ва хатони Президент сиёсати, деб Президент номи билан боғлаш тўғри услубмас. Бу фуқароларда тўғридан тўғри Президентга нисбатан норозилик уйғотади: ҳа, демак бу Президентнинг иши эканда, деган.

Масалан, кечаги тез ёрдам билан боғлиқ муаммо Президент қилдирган иш деб ўйламайман. Токи унга ҳайдовчилар қаршилик қилса. Тағин билмадим.

Бироқ юқоридаги ҳолат кўрсатмоқдаки, ички ишлар органларида қонуний вазифасини билмайдиган ходимлар ишлайди ёки фуқароларда ҳар қандай муаммони Президентга боғлаб, норозилик уйғотишни истаган махсус ходимлар бор.

Шу иккисидан бири. Бунга бошқа изоҳ топиб бўлмаяпти.

@deputat_kusherbayev
40.0K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2023-01-11 09:24:02 Бугун фарзандим синф бўйича дарсга борган ёлғиз ўқувчи бўлибди. Ўқитувчиси ва фарзандимдан бўлак бошқа ҳеч ким дарсга келмаган.

Нега шундай бўлган экан-а?

Тошкент, 84-мактаб.

@deputat_kusherbayev
38.9K viewsedited  06:24
Ochish/sharhlash
2023-01-11 09:04:47 "ЯНГИЙЎЛЛИК ВЕНЕРА ОПАГА ЁРДАМ. РАСУЛ КУШЕРБАЕВ, STAR MED S КЛИНИКА, ORIENT TAXI... КАТТА РАХМАТ"
to'liq video






Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
28.0K views06:04
Ochish/sharhlash
2023-01-11 01:15:37 Миллиардлаб зарар етказиши мумкин бўлган тезкор қарор ҳақида

Аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилиб, ўқув машғулотлари 18 январдан бошланиши маълум қилинганди.

Бироқ 10 январь кечга яқин кўплаб ҳудудлардаги мактабларда ўқишлар 11 январдан бошланиши белгиланибди.

Қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмай қилинган қарор!

Сабаби энергия иқтисод қилиниши учун кўплаб мактабларда иссиқлик ўчирилган ҳақида эшитдик. Иссиқлик тизими ичидаги сув музласа трубалар ёрилади. Хойна ҳой ёрилмаслиги учун сувлар ҳам тизимдан чиқариб ташланган.

Энди мана бу қарор туфайли бугун эрталабгача мактаблардаги иссиқлик тизимига сув ҳайдалади. Бунақа тезкор режимда камдан кам ҳолатда тизим сувга тўлиб беталофат бинони иситишни бошлайди. Аксарият ҳолларда совуқда трубалар ёрилади ёки насос ишдан чиқиб, иссиқлик тизимини ишлатиш аксинча хафталаб нарига сурилади.

10 январ кечқурун 11 январь эрталаб мактабда дарс бошлаш ҳақида қарор қилишдан олдин лоақал бирорта масъул раҳбар мактаблардаги "котельный"чидан иситишнинг техник имконияти ҳақида сўраб кўрдимикан?

Афсуски бу тезкор қарор қатор мактабларни бор иситиш тизимини ҳам ишдан чиқариб, мамлакат миқёсида миллиардлаб зарар етказиши мумкин.

@deputat_kusherbayev
67.2K viewsedited  22:15
Ochish/sharhlash
2023-01-10 11:07:15 Суд "ўйинчи" бўлса давлат ҳам "ўйинчи", дегани

Ушбу мурожаатчининг бутун оламга дод солиб, суднинг адолатсизлиги ҳақида айтгим келаяпти, деган гапларидан шундай кетма-кетлик пайдо бўлмоқда.

Демак: дастлаб суд давлат номидан қарор чиқариб, қарздорнинг мулкини Халқ банки ихтиёрига ўтказади;

Банк қарзни қоплаш учун давлат номидан аукцион ўтказаётганларга ишониб мулкни сотувга қўяди;

Фуқаро давлат номидан аукцион ўтказаётганларга ишониб, мулкни сотиб олади...

Кейин суд ортга қайтиб давлат фуқарога мулк қилиб берган аукционни бекор қилади;

Фуқаро давлатга ишониб олган мулкидан маҳрум бўлади;

Фуқаронинг судларга ишончи ўлади;

Суд давлатни ўз фуқаролари олдида белафз қилиб кўрсатишда давом этади.

Хулоса шуки, суд фуқароларнинг давлатга ишончи қандай бўлишини белгилаб берадиган асосий куч.

Агар суд адолатсиз бўлса демак давлат адолатсиз, суд белафз бўлса демак давлат белафз, суд ўйинчи бўлса давлат ҳам ўйинчи, суд ҳалол бўлса давлат ҳам ҳалол дегани.

@deputat_kusherbayev
47.6K views08:07
Ochish/sharhlash