Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-12-22 08:32:36
Маълум қилинишича, Марказий банк 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгиларини муомалага чиқаради.
7.7K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:15:06 Мурожаатнома: ихчам давлат бошқаруви ҳақида

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2023 йилдаги устувор йўналишлар қаторида ихчам давлат бошқарувига ўтиш ҳақида муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тага камайтирилиши.

Ҳаёт шуки кўрсатмоқдаки, қанча вазирлик ва давлат идоралари кўп бўлса шунча бюрократия кўпаяди. Ва бунда энг кўп жабрни эркин иқтисодга интилаётган бизнес кўради.

Давлат идоралари сонининг кўп бўлиши тадбиркор ва фуқароларнинг ортиқча вақт, ресурс ва оптимистик кайфиятини ўғирлайди.

Шу маънода вазирлик ва идораларнинг камайтирилиши ихчам давлат бошқарувига ўтиш билан бирга бюджет маблағларини тежаш ва бизнес муҳитни соғломлаштиришга ёрдам беради.

Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради.

Бошқарувда бу ҳам муҳим бўлиб, давлатнинг елкасидаги бир қатор функцияларни фуқароларга бериш, демократик принципларга мос равишда фуқаролик жамияти институтларининг кўпроқ ҳал қилувчи куч сифатида жамият ҳаётида иштирок этишига имкон яратади.

Бу ўз ўрнида давлатнинг куч ва имкониятларини гарданидаги бошқа масалаларга қаратишига имкон яратади. Шунингдек, бюджет маблағларини иқтисод қилишга олиб келади.

Вазирларнинг сиёсий мақоми, Президент, парламент, жамоатчилик олдидаги масъулияти оширилиши ва ҳар бир вилоятдаги муаммоларни ечиш учун ҳар ойда жойига чиққан ҳолда, “Ҳукумат куни” ўтказилиши.

Афсуски жойларда аҳолини ўйлантираётган катта муаммоларни ҳал этиш кўпинча тармоқ ё соҳанинг марказий идораси ихтиёрида бўлади. Бу эса вилоятлардаги айрим муаммолар узоқ вақт "музлаб ётиши"га сабаб бўлади.

Ҳар ойда вилоятларда "Ҳукумат куни"нинг ташкил этилиши муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш имкониятини беради, фуқаролар давлат идоралари аслида улар олдида масъул эканлигини яқиндан сезишади.

Вазирлар ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот бериши.

Бу очиқлик йўлидаги муҳим қадам, дейиш мумкин.

Шу билан бирга фуқароларга ҳар бир вазирлик фаолияти бўйича холис бахо бериш имкониятини яратади. Албатта бахо салбий бўлганда ёки вазир йил бошида берган ваъдасини йил оҳирига қадар бажара олмаган тақдирда истеъфо беришига тўғри келади.

Келгуси икки йилда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлигига республика идораларида ишлаган, билимли ва тажрибали кадрлар қўйилиши.

Билим ва тажрибали кадрларнинг ҳокимликка бориши ўша жойдаги жамоа ва муҳитнинг соғломлашувига олиб келади.

Афсуски сўнгги вақтларда ОАВ ва бошқа тармоқлар орқали савия ва маънавияти паст, маданиятсиз айрим ҳокимларнинг фуқаролар билан кўпол муносабат қилаётгани, ўз вазифасига номуносиб бўлса-да, қандайдир йўл билан амалга келиб қолганлигига жамоатчилик кўп гувоҳ бўлмоқда.

Бу ташаббус энг камида ана шундай одобсиз, маданиятсиз, сўконғич, ваъдабоз ҳокимлардан халқни халос қилади, деб умид қиламан.

Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказиш.

Аҳоли сони ўсиб боришига мос равишда ушбу ҳудудларнинг республика бўйсунувига ўтиши шу ерда яшовчи аҳолига қулай инфратузилма яратиш билан бирга, бизнес муҳити яхшиланиши, туризм салоҳиятини ошириш, иш ўрни яратиш ва аҳоли даромадини ошириш имконини беради.

@deputat_kusherbayev
11.5K views04:15
Ochish/sharhlash
2022-12-22 06:05:40 Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Алпомиш маҳалласидаги боғ ҳудуди тадбиркорга қурилиш мақсадида бериб юборилган.

Мингдан ортиқ турли дарахтлари борлиги айтилаётган боғдаги дарахтлар йўқ қилинишидан хавотирга тушган аҳоли норозилигини билдириб, ҳоким қарори бекор қилиниши сўрамоқда.

Ҳар бир дарахтни сақлаб қолиш учун кураш кетаётган бир вақтда дарахт бор ерларда қурилиш қилишни тўхтатиш шарт ва зарур.

Масъуллар дарахтларни сақлаб қолиш чораларини кўришади, деган умиддамиз.

Тошкент шаҳар прокуратурасидан эса бу масалани назоратга олишларини сўраймиз. Ҳозир асосий умидимиз улардан.

@deputat_kusherbayev
15.1K views03:05
Ochish/sharhlash
2022-12-21 08:18:35 Мурожаатнома: одил судлов бўйича ташаббуслар ҳақида

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида одил судловни таъминлаш борасидаги ташаббуслар инсон ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадамлардан дейиш мумкин.

Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказиш.

Инсоннинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлашда ушбу масалалар ҳамма учун катта аҳамиятга эга. Ва бунда табиий равишда ҳар бир шахсда ҳали айби исботланмаган ҳолда чекловлар ўрнатишда суд орқали эътирозларини билдириш имкониятини берилиши зарур. Афсуски амалиётда тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга доир санкцияларда иш бир томонлама бўлгани сабабли шахсга айблов назаридан қаралади ва кўп ҳолларда беихтиёр фуқаронинг бутун тақдири биргина терговчи қўлида қолиб кетади.

Сайловчилардан бизга бўлаётган мурожаатларда ҳам бу муаммолар кўп таъкидланади.

Умид қиламизки, ушбу ташаббуснинг ҳаётга тадбиқ этилиши билан судлар ўз ваколати доирасида фуқароларга бундай чекловларни ўрнатишда аввало инсон ҳуқуқларини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндошадилар.

Мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали амалга оширилиши.

Тадбиркорлик фаолиятида мулк ҳуқуқни чеклаш айниқса оғриқли масала. Бир шахснинг хоҳишига кўра мулкидан фойдаланиш, тасарруф этишга доир чекловнинг ўрнатилиши оқибатида афсуски айрим тадбиркорлар "синиб" ҳам кетмоқда.

Шу боис, ушбу масаланинг ҳам суд орқали ҳал этилиши бизнес муҳитини яхшилаш билан бирга, қонунлардаги адолат тамойилини амалда қўллаш имкониятини оширади.

Судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилиниши.

Ушбу ташаббус одил судловда томонлар тенглигини таъминлаш, оддий айтганда тергов органининг ҳимоячи адвокат фикри билан ҳисоблашган ҳолда ишни судга олиб чиқишига мажбур қилади, деб ўйлайман. Бу ишда адолатни таъминлашда муҳим.

Ушлаб туриш жойларига олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилиб, юзни таниш ускунаси ўрнатилиши.

Бу келгусида ушлаб туриш жойларида фуқаролар билан бўлиши мумкин бўлган қийноқ ва ноқонуний ушлаб туришга доир ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга хизмат қилади. Афсуски бу борада ҳам кўплаб мурожаатлар мавжуд.

Шахсан мен бу ишни тезроқ амалга жорий этилиши тарафдориман.

Ҳоким қарорлари устидан маъмурий судга берилганда экстерриториаллик принципи асосида кўрилиши.

Бу айниқса тадбиркор ва фермерларни судма суд овора бўлиб юришдан қутқаради. Шу билан бирга уларга ўз вақтида ҳоким қарорлари устидан судга мурожаат қилиш, мурожаат қилиш муддатларини ўтказиб юбормаслик имкониятини ҳам оширади.


@deputat_kusherbayev
15.2K views05:18
Ochish/sharhlash
2022-12-20 07:15:05 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.

Тадбир бугун соат 11.00 бошланиши белгиланган.
32.5K views04:15
Ochish/sharhlash
2022-12-19 21:36:36 Давактив ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг биринчи ўринбосари Шерзод Хакимов меҳнат қонунчилигига зид равишда ходимлардан келишув имзолашни талаб қилаётгани айтилмоқда.

Меҳнат соҳасидаги ваколатли органлар ва прокуратура идоралари бу масалага эътибор қаратадилар, деган умиддамиз.

@deputat_kusherbayev
27.0K viewsedited  18:36
Ochish/sharhlash
2022-12-19 15:05:41 Экопартияга янги раис келди

Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Экологик партиясининг Пленумида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раислигига Хамзаев Абдушукур Худойкулович сайланган.

У 2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

@deputat_kusherbayev
15.3K views12:05
Ochish/sharhlash
2022-12-19 14:36:45
Euronews бизни мақтабди

Нуфузли Euronews каналида Ўзбекистон ҳақида видеоролик намойиш қилинибди. Бу роликни кўриб сайёҳлар тугул, ўзимиз ҳам Самарқандни яна кезгимиз келади. Видеоролик ҳам ташқи, ҳам ички туризмнинг ривожланишига сабаб бўлмоқда.

Ҳа, Самарқанд дунё билан бўйлашмоқда! Тарихий шаҳар сифатида бунга арзийди ҳам. Роликни кўрганингиздан кейин яна бир бор Самарқанд кўчаларида айланишни истаб қоласиз!

@nurbekalimov
16.3K views11:36
Ochish/sharhlash
2022-12-19 13:23:48 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг айтишича, давлат бюджетидан утилизация йиғими учун сўралаётган 224,5 млрд сўм маблағ иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчига тўлаб берилиши кўзда тутилган. Булар:

"UzavtoMotors" га 137,5 млрд сўм;

"SamAvto" га 87 млрд сўм.

@deputat_kusherbayev
20.9K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-12-19 11:59:30 Утилизация йиғими ҳаражатларига давлат бюджетдан 224,5 млрд сўм ажратиш сўралмоқда

Йил охирига келиб 2022 йил давлат бюджетига ўзгартириш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда.

Депутатлар қўлига шошилинч берилган Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаси кўра, 2022 йил бюджетидан:

давлат-хусусий шерикчилиги асосида асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонининг ортиб бораётгани ҳисобига ушбу йўналишга қўшимча субсидиялар ажратиш учун Мактабгача таълим вазирлиги 407,1 млрд сўмга;

Иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига паст даражали тарифлар қўлланиши натижасида юзага келган зарарларни қоплаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 404,7 млрд сўмга;

экспорт қилинадиган мамлакатларда маҳаллий автомобил саноати корхоналари томонидан тўланадиган утилизация йиғими ҳаражатларига давлат бюджетидан маблағ ажратиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 224,5 млрд сўмга;

Ҳудудларда зудлик билан ечилиши лозим бўлган қўшимча тадбирларни молиялаштириш мақсадида кейинчалик маҳаллий бюджетларга қайта тақсимлаш (ўтказиб бериш) мақсадида Молия вазирлигига 1 000,0 млрд сўмга ошириш кўзда тутилган.

Энг қизиғи утилизация йиғими кимларга ва қандай мақсадларда ишлатилаётгани, монополист "UzavtoMotors" утилизация йиғимини тўлаяптими йўқми, бу яширилаётган бир вақтда давлат бюджетидан утилизация йиғими ҳаражатларига 224,5 млрд сўм ажратиш сўралиши мантиқсизлик. Катта эҳтимол билан халқнинг ғазнасидаги бу пуллар монополист компаниянинг ҳисобига ўтказилади.

Албатта кўплаб саволларга жавоблар махфий қолаётган бир вақтда бу лойиҳанинг қабул қилинишига тўлиқ қаршиман.

@deputat_kusherbayev
20.8K views08:59
Ochish/sharhlash