Get Mystery Box with random crypto!

Миллиардлаб зарар етказиши мумкин бўлган тезкор қарор ҳақида | Sobiq deputat

Миллиардлаб зарар етказиши мумкин бўлган тезкор қарор ҳақида

Аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилиб, ўқув машғулотлари 18 январдан бошланиши маълум қилинганди.

Бироқ 10 январь кечга яқин кўплаб ҳудудлардаги мактабларда ўқишлар 11 январдан бошланиши белгиланибди.

Қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмай қилинган қарор!

Сабаби энергия иқтисод қилиниши учун кўплаб мактабларда иссиқлик ўчирилган ҳақида эшитдик. Иссиқлик тизими ичидаги сув музласа трубалар ёрилади. Хойна ҳой ёрилмаслиги учун сувлар ҳам тизимдан чиқариб ташланган.

Энди мана бу қарор туфайли бугун эрталабгача мактаблардаги иссиқлик тизимига сув ҳайдалади. Бунақа тезкор режимда камдан кам ҳолатда тизим сувга тўлиб беталофат бинони иситишни бошлайди. Аксарият ҳолларда совуқда трубалар ёрилади ёки насос ишдан чиқиб, иссиқлик тизимини ишлатиш аксинча хафталаб нарига сурилади.

10 январ кечқурун 11 январь эрталаб мактабда дарс бошлаш ҳақида қарор қилишдан олдин лоақал бирорта масъул раҳбар мактаблардаги "котельный"чидан иситишнинг техник имконияти ҳақида сўраб кўрдимикан?

Афсуски бу тезкор қарор қатор мактабларни бор иситиш тизимини ҳам ишдан чиқариб, мамлакат миқёсида миллиардлаб зарар етказиши мумкин.

@deputat_kusherbayev