Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-12-16 15:05:29 Амалда йўқ тартиб учун жазо бериш ноқонуний

Куни кеча Ички ишлар вазирлиги вакили Ш.Ғиёсов «Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2019 йилда муҳокамага қўйилиб, жамоатчилик фикри асосида тўлдириш учун муҳокамадан олингани, тўлдирилгач қайта қўйилишини маълум қилди.

Демак, айни вақтга қадар лойиҳа қабул қилинмаган.

Бундан келиб чиқилса, ЖИБ Ўзбекистон тумани суди фуқаро ва блогер О.Хайдаровга МЖтКнинг 201-моддасида кўрсатилган «Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш» бўйича ноқонуний жазо тайинлаган.

Чунки, амалда ушбу тартибнинг ўзи бўлмагач, уни бузиб бўлмайди. Бузиб бўлмагач, жазо бериш ҳам мумкинмас. Жазо берилган тақдирда ҳам бу ноқонуний бўлиб, суд томонидан адолатсиз қарор қабул қилиш ҳисобланади.

Айни ўринда бу ишни кўрган судъя нафақат қонунни бузиб, фуқаронинг ҳуқуқи поймол бўлишига йўл қўйган, балки «Судъялик касамёди»га ҳам амал қилмай, мамлакатимизда одил ва мустақил суд тизимига нисбатан доғ тушириб, айрим фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончи пасайишига сабабчи бўлган.

Суд қарорида фуқаро қайси ҳуқуқий асосга кўра МЖтКнинг 201-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун жазога тортилганига изоҳ ёки тушунтириш берилмаган.

Жиноят кодексининг 231-моддасида белгиланганидек, олдиндан била туриб, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш - икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Айни ўринда маъмурий ишни тайёрлаган ИИБ ходимлари ва суд МЖтКнинг 201-моддасида кўрсатилган «Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш»да ифодаланган ҳуқуқбузарликни содир этиш учун бундай тартибнинг мавжуд эмаслиги ва йўқ тартибни бузди, деб фуқароларга жазо қўллаб бўлмаслигини олдиндан билишар эди. Бироқ шунга қарамай улар адолатсиз қарор чиқаришган.

Шундан келиб чиқилса, ушбу иш доирасида материалларни тайёрлашда иштирок этган барча ходимлар ва судъянинг ҳаракатларига нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддасида белгиланган қонунбузарлик доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши шарт.

Умид қиламизки, Судъялар Олий Кенгаши агар ўз ишида холис бўлса мамлакатимиздаги мустақил ва одил суд тизимини обрўсизлантиришга олиб келган, судъялик қасамёдини бузган судъянинг ҳаракатларига баҳо бериб, унинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш чораларини кўради.

Ўз ўрнида Ички ишлар вазирлиги ҳам қонунга зид иш материалларини тайёрлаб судга тақдим қилган ходимларининг ҳаракатларига бахо беради.

Яшасин қонунийлик, тенглик ва адолат тамойиллари!

@deputat_kusherbayev
5.4K views12:05
Ochish/sharhlash
2022-12-16 12:54:30 Давлат Экология қўмитаси диққатига!

Чирчиқни табиатини талон-тарож қилишмоқда

Мен Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Қўш ёғоч маҳалласида яшайман. Исмим Д. С. Лекин шахсимни сир қолдиринг, чунки Чирчиқдан тош олаётгандар босим қилиши мумкин.

Сиз экологияга бефарқ эмассиз. Шунга бизни маҳалламиз ва Байтиш, Ниёзбош томонлардан оқиб ўтган Чирчиқ дарёсини атрофини назорат қилишда ёрдам сўрамоқчиман.

Чирчиқда тартибсиз ҳар хил жойлардан шағаллар олиб кетилаверганидан юз йиллик дарахтзорлар оқиб кетиб йўқ бўлмоқда. Тўқайзорларам оқиб кетган. Президентимиз дарахтларни кесишга таъқиқ қўйганку лекин.

Чирчиқни ўзани ўзгариб, шу ердаги бир нечта дача уйларни ҳам сув ювиб кетган.

Экология қаёққа қараяпти ўзи?

Ҳозир ҳам жуда кўп жойларни назоратсиз кавлаб ташлашмоқда, дарахтлар томири билан қўпориб ёки кесилиб ташланмоқда.

Шу масалани Президентга, республика экологияда ишлайдиганларга етиб бориб, чора кўрилишида ёрдам кўрсатинг.

Ўзингиз ҳам шу ерликсизку, ўртоқ депутат, табиатга бефарқ бўлманг.

@Kusherbayevga_murojaat
11.0K views09:54
Ochish/sharhlash
2022-12-16 12:02:59
Пинҳона бергувчи қўлларга!

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Тошкент МФЙ Косонсой кўчаси 40 уй 17 хонадон.

Боғланиш учун телефон: +998993245085

Пластик картаси: 8600042391952347

@muxbirdaliev
13.0K views09:02
Ochish/sharhlash
2022-12-16 08:01:00 Президент топшириғи:

1 апрелга қадар 60 мингта кўчма савдо шохобчалари учун ерларни аукционга чиқариш топширилди. Бу орқали келаси йили камида 200 минг аҳоли учун даромадли иш ўрни яратиш шарт.
20.3K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-12-16 06:30:19
Европада нималар бўляпти ёхуд яна ўша коррупция?

Бугунги даврда ҳеч бир давлат коррупциядан ҳоли эмас. Аммо унга қарши курашмаслик фалокатга элтади. БМТ Тараққиёт дастурида жаҳон иқтисодиёти айнан коррупция ҳолатлари туфайли йилига 2,6 триллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўқотаётганини, жамият тараққиётининг энг хавфли кушандасига айланган бу иллатга қарши фақат биргаликда кураш олиб боришгина кутилган самарани бериши таъкидланган.

Батафсил

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
20.4K views03:30
Ochish/sharhlash
2022-12-15 17:05:21
Ёш укамиз Мирхамитов Дилшоджон буйрак (почкаси)дан айрилибди.

Шу кунларда мунтазам диализ муолажаси билан яшамоқда. Буйрак жарроҳлик амалиёти (операцияси) учун унга моддий ёрдам керак бўлмоқда.

Шу боис, унинг оиласи саховатли инсонлар ёрдамига мухтож.

"Эхсоннинг мукофоти - эхсондир", дейишади.

Сиз-у бизнинг кичкина деб хисоблаган ёрдамимиз бир инсон хаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим.

Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

Эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун пластик карта рақами:

8600060988036126
Raximova Zamira
Uzkard

9860040106324391
Dilshod Mirkhamitov
Xumo
11.8K views14:05
Ochish/sharhlash
2022-12-15 16:36:32 Жамоатчилик муҳокамасига Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси тақдим этилди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Кодекс ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

@deputat_kusherbayev
13.2K views13:36
Ochish/sharhlash
2022-12-15 14:05:26 Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус ҳайдовчилари  жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5-6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишади.
18.0K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-12-15 13:27:21
Андижонда 6500 та иш ўринли корхоналар иш бошлади

Бўстон тумани

"Sayyora favvorasi" МЧЖ томонидан замонавий трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси йўлга қўйилди.
Янги иш ўрни 1000 та.

Шахрихон тумани

“Sahovat teks” МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Янги иш ўрни 200 та.

"ELEGANT SHOES AND" МЧЖ томонидан пойафзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Янги иш ўрни 1000 та.

Андижон тумани

"VODIY KLASTER-TEKSTIL" МЧЖ томонидан кийим кечак фабрикаси ишга туширилди.
Янги иш ўрни 2000 та.

Булоқбоши тумани

"Ko’hna buloq" МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Янги иш ўрни 600 та.

Жалақудуқ тумани

“Жалақудуқ агросервис кластер” МЧЖ (“SAMO” бренди) томонидан трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Янги иш ўрни 1500 та.

Хонобод шаҳри

"Water Life Mineral" МЧЖ томонидан минерал сув  ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Янги иш ўрни 200 та.

@deputat_kusherbayev
20.6K views10:27
Ochish/sharhlash
2022-12-14 20:50:21 Мен қонунларнинг ҳар кимга аввало унинг фуқаро мақомидан келиб чиқиб қўлланиши тарафдориман.

Бугун Сенат раиси қизининг уйида бўлган ўғирлик билан боғлиқ жараёнлар кўп муҳокама қилинди. Ва истаймизми йўқми ҳолатга Сенат раиси номи орқали баҳо берилмоқда.

Амалдорларнинг муҳокама қилинишини нормал ҳолат сифатида қабул қиламан. Тўғри улар кўпчиликнинг диққат марказида бўлишади.

Бироқ айни ҳолатда гап алоҳида оила ва улар билан боғлиқ қонуний жараён ҳақида кетмоқда.

Ҳар ким жабр кўрганда фуқаро сифатида ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларига мурожаат қилиш ва ҳуқуқларини тиклашни талаб қилиши кафолатланган. Шу жумладан, жабрланувчи сифатида айтилаётган Сенат раисининг қизида ҳам.

Гап ўғирлик ҳолати ҳақида кетмоқда тамом вассалом. Бу жиноят ва бунда жабрланувчи ким бўлишидан қатъий назар қонун барчага баравар ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятини бериши шарт.

Тергов жараёнидаги ҳолатлар: суд ва эҳтиёт чораси билан боғлиқ ишнинг ЖПК талабларига қанчалик мос олиб борилгани бўйича эса жавобгар прокуратура ва суд органлари. Улар реал ҳолатни изоҳлаб беришлари шарт. Агар қонунлар нотўғри қўлланган бўлса марҳамат: улар ҳам қонун олдида жавоб беришсин.

Асосий истагимиз эса ҳеч ким ўғирликдан жабр чекмасин, ҳар кимнинг ҳаққи ўзига буюрсин!

Қуйида иккинчи томон, яъни жабрланувчининг ҳолат бўйича изоҳи билан танишиб чиқилса анча нарса аёнлашади:
https://t.me/humanuzofficial/35505

@deputat_kusherbayev
8.7K views17:50
Ochish/sharhlash