Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2022-12-12 17:48:23 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича” ҚАРОРИ қабул қилинди.
 
Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда:


2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш.

Натижада АИ-80 русумли автобензин маҳсулотининг чакана нархи амалдаги нархларга нисбатан ўртача 8,7 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, акциз солиғининг вақтинча қўлланилмаслиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида 213,7 млрд сўм маблағ қолади.

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда.

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритиб борилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қарорнинг қабул қилиниши, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартиришга олиб келади.

@deputat_kusherbayev
29.8K views14:48
Ochish/sharhlash
2022-12-12 17:28:17 Бугун соат 00.00 дан бошлаб "Ўзбекнефгаз"га қарашли барча АЁҚШларда АИ 80 бензини нархи бир литри учун 5700 сўмдан сотилишни бошлайди.

Барчага раҳмат! Бу ҳайдовчилар учун енгиллик беради, деб умид қиламиз.

@deputat_kusherbayev
88.8K views14:28
Ochish/sharhlash
2022-12-12 14:22:02 Айтишларича, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ва мушакбозлик уюштириш тақиқланди.
22.9K views11:22
Ochish/sharhlash
2022-12-12 13:21:45 Ангренда ҳеч қандай нефтбаза йўқ!

Айтишларича, Ангренда "Sanoat Energetika Guruhi" МЧЖ ХК("Jizzakh Petroleum" собиқ МЧЖ)га қарашли йирик захира майдони бўлган Ангрен-Поп терминали бор.

Бу балки халқ бойлиги бўлган 80 фоиз нефт ва 20 фоиз газ конларини махфий равишда ҳадя сифатида қўлга киритган "Jizzakh Petroleum" ёки "Sanoat Energetika Guruhi" номлари ошкор бўлмаслиги учун қилинган усулдир. Лекин одамлар улар ўйлаганчалик лақма эмас.

Катта эҳтимол билан халқ бойлигини текинга қўлга киритганлар бензин нархи ошишини пойлашган ёки тўғри четга сотмоқчи бўлишган.

Бироқ бу бензин аслида халқнинг, миллионлаб газ ва бензин танқислигидан азоб чекаётган одамларнинг ҳаққи бўлгани учунми уларга ҳам насиб қилмади. Балки виждонсизларнинг бу иши Оллоҳга ҳам хуш келмагандир.

Бироқ энг қизиқ савол ва масала: Ангрен-Поп темир йўли терминали бўлган мулк қандай қилиб хусусийга ўтиб қолди?

Давлат активларини бошқариш агентлиги бу борада жамоатчиликка тушунтириш бериши шарт. Акс ҳолда улар ҳам бу ишга шерик, деган хулоса олиб келади.

@deputat_kusherbayev
36.0K viewsedited  10:21
Ochish/sharhlash
2022-12-12 10:20:05 Оқиб кетган бензин бўйича панада қолаётган саволлар

Расмий манбалар Ангрен нефт базасидан 11,5 минг литр бензин оқиб кетганини билдиришмоқда.

Бироқ биз негадир шу кунгача Ангрен нефт базаси ҳақида эшитмаган эканмиз. Масалан, биз Тошкент вилоятида Ўзбекнефтгазга қарашли Пахта, Кучлук, Чинобод нефтбазалари ҳақида биламиз.

Нефт базаси кичкина корхона эмаски, уни кимдир сезмай қолса. Уни барпо этишда қатор талаблар, вақт шу жумладан экологик талаблар ҳам бор.

Бироқ Ангрен нефт базаси осмондан тушгандек бўлди.

Шу боис, агар очиқ ва шаффоф бўлишса ваколатли идоралар қуйидаги саволларга жавоб беришларини сўраймиз:

Ангрен нефт базаси қачон, қайси манбаалар ҳисобига, нима мақсадда ташкил этилган?

Ангрен нефт базаси бугун кимга қарашли?

Ангрен нефт базасидаги АИ 80 бензини биржага сотувга чиқарилгандими?

Ангрен нефт базасидаги АИ 80 бензини нима мақсадда сақлаб турилганди?

Ангрен нефт базасидан оқиб кетган 11,5 минг литр бензин атроф муҳитга ва табиатга қанча зарар етказди?

Ангрен нефт базаси воқеаси катта ишларнинг бир учи эканлигини билиб турибмиз.

Шу боис, расмий идоралар аниқ жавоб берса жамоатчиликда шубҳа бўлмайди.

Дарвоқе, "Давактив" ҳам ўз йўналишида изоҳ бериши керак. Гап нима ҳақидалигини агентликнинг хушёр раҳбарлари тушуниб туришибди, деган умиддамиз.

@deputat_kusherbayev
15.3K views07:20
Ochish/sharhlash
2022-12-12 09:10:33 Суднинг мустақиллиги принципини ҳурмат қилган ҳолда, ушбу масаладаги мурожаатлар билан танишаркамиз табиий саволлар туғилмоқда.

Масалан:

- бу ишда Тошкент шаҳар суди раис ўринбосарининг қўли йўқми ишқилиб?

- иш бошқа ҳудудга эмас, айнан Тошкент шаҳри доирасида олиб қолингани ҳозирданоқ норози бўлаётганларга етказилган зарар қоплатилмай, судланувчилар "оқ" деган хулосани бериб қўймайдими?

- Судъялар иш кўришда ҳақиқатан мустақилми ёки юқори турувчи суднинг аралашуви ва таъсири (манфаатлар тўқнашуви) билан қарор қабул қиладими?;

- Мурожаат асосида Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосарининг ҳаракатларига баҳо бериладими йўқми?

- асосий иш бўйича оқланган шахсларга дастлабки терговни олиб борган масъул ходимларнинг ҳаракатларига суд томонидан баҳо берилдими, агар фуқаролар асоссиз айбланган бўлса, бунга ким жавоб беради?

Бундай ишлар шахсан менга яқинда суд томонидан уюштирилган бир "томошали суд"ни эслатаяпти. Унда асосийлар озодликда қолиб, айби йўқлар "кириб кетган"ди.

@deputat_kusherbayev
14.6K views06:10
Ochish/sharhlash
2022-12-12 08:45:30 Шу кунларда аҳоли муаммолари, энергия билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этишда қатнашаётганларни ҳақиқий "тун қаҳрамонлари", дейиш мумкин.

Ёшлар "Тун қаҳрамонлари"нинг иши билан танишибди.
16.1K views05:45
Ochish/sharhlash
2022-12-11 16:31:08 Энергетика инқирози кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун импорт божларни бекор қилишни талаб қилади

Эркатой монополист Uzauto Motors кичик литражли ва тежамкор автомобиллар ишлаб чиқармайди. Айни вақтда айнан энг тежамкор ҳисобланган кичик литражли автомобиллар учун божлар энг баланд тарзда ўрнатилган.

Двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 1000 куб см дан ошмаган автомобиллар импорти учун 15% ва яна ҳар куб см учун 0,8 доллар бож, 15%ли ҚҚС, 30 баробар БҲМ тўлаш керак бўлади. Масалан, 6000 долларлик малолитражка сизга ками 9700 долларга айланади. Бу транспорт ва логистика харажатларисиз (худонинг ўзи бизнинг ҳамма бозорлардан узоқда жойлаштириб Ўзбекистонга табиий бож солиб қўйган).

Ҳаммаси абсурд даражага кўтарилган: ўзи кичик литраж автолар ишлаб чиқарилмайди, яна бунинг устига энг баланд божлар айнан шу тоифа автолари учун белгиланган. Рационал давлат ҳеч қурса ўзи ишлаб чиқармайдиган товарга бунча баланд бож солмаслиги керак.

Унданам кулгулисини айтайми?

Биласиз, Uzauto/Uzautomotors АЖ тарафидан Chevrolet, Volkswagen/Skoda, ADM Jizzakh МЧЖ/Roodell МЧЖ томонидан импорт автомобилларини махфий қарор асосида божларсиз олиб кириб сотиш механизми фақат қиммат ва юқори литражли автомобиллар учун чиқарилган.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, ADM Jizzakh МЧЖ/Roodell МЧЖ нега қиммат Kia K5 олиб келиб сотади, лекин машҳур тежамкор малолитражка Kia Picanto олиб келиб сотмайди?

Ёки миллий чайқовчи Uzauto/Uzautomotors АЖ қиммат ŠKODA KODIAQ олиб келиб сотади, лекин арзон, халқона Skoda Rapid келтириб сотмайди?

Чунки ҳукуматнинг бож тўламай импорт қилиш бўйича махфий қарори фақат юқори литражли ва мақтанчоқ бойлар учун мўлжалланган қиммат автолар учун чиқариб берилган.

Яна кабинетда ўтирганлар ўзини ижтимоий давлатмиз деб кариллашни хуш кўришади. Ижтимоий давлат кекириб ётган бойлар учун махфий қарор асосида божсиз авто олиб келишга қўл уриб, ўртаҳол ва камбағаллар қўли етадиган автоларга эса аждарҳоча божлар солмайди.

Ёқилғи кризисига рўпара бўлган ва ҳали бери вазият ўнгланмайдиган бир шароитда кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун аждарҳо божларнинг мавжудлиги икки карра абсурд кўринади. Бу абсурд зудлик билан бекор қилиниши керак.
11.1K views13:31
Ochish/sharhlash
2022-12-11 10:51:02
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев Фарғонада ИИБнинг айби билан вафот этган ўсмир ҳақида:

"Эсласам, ҳамон юрагим оғрийди. Бу ҳолат ҳақиқий совуққонлик бўлди. Хатога йўл қўйган ходимлар қамоққа олинди...Ишонинг, агар шу боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун керак бўлса, мен ҳеч иккиланмай, ўз лавозимимдан воз кечардим"
21.6K views07:51
Ochish/sharhlash
2022-12-11 06:08:02
Талабалар учун бепул автобус йўлга қўйилди

Андижоннинг қўрғонтепалик талабалари Андижондаги олийгоҳларга бепул олиб борилиб, қайтиб олиб келинадиган бўлибди.

Бу ташаббус ёшларнинг қиш мавсумида йўл қатновида юзага келган ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ҳамда тумандаги фаол фермер ва тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда экан.

Талабалар учун Қўрғонтепанинг 8 та ҳудудига (Марказ, Қўрғонтепа, Қорасув, Султонобод, Дардоқ, Чимён, Қўштепа, Савой қишлоқларига) жами 11 та автобус хизмат қилади.

Автобус талабаларни якшанба куни ўзлари яшовчи ҳудудлардан олиб, ўқиш жойига қадар элтиб қўяди. Сўнг шанба куни ўқиш жойидан уйларига қадар олиб келади. Бунинг учун туман ҳокимлиги махсус чипта жорий қилган.

Бугун биринчи қатнов амалга оширилади.

Биз ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги бундай ташаббуслар бошқа жойларда ҳам давомли бўлади, деган умиддамиз.

@deputat_kusherbayev
35.3K views03:08
Ochish/sharhlash