Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 146

2021-01-27 17:12:07
Судьялар эшикма-эшик юриши керакмас

Тошкент вилоятида бир неча судьялар сайёр қабулда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"га киритилган аёлларнинг муаммоларини ўрганибди. 30 нафарга яқин аёлнинг мурожаатларини кўриб чиқиб маслаҳатлар беришибди. Тушуняпсизми? Судьялар! Қонун ўрнатувчилар юзлаб "дело"лар турганда машнақа ишлар билан банд. Учинчи Ренессансда судьялар ижро ҳокимиятидагилар ишлари билан банд, ижродагилар қарор чиқариш билан!

P. S. Мен мустақил Ўзбекистондаям, Янги Ўзбекистондаям ҳокимиятлар бўлиниш принциплари ағдар-тўнтар бўлаётганини кўриб ичкин кўнглим янада эврилиб кетади. Судьялар вазифаси суд мажлисида ўтириб қонун доирасида адолат ўрнатиш!

Қассоб қассоблигини қилсин, этикдўз этик қоқсин! Жамиятда ҳаммани ўз вазифаси бор. Турли "дафтар"ларни ортидан юриш эса махалла раисларини иши. Маҳалла қаққа қаравотти!

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
27.3K views14:12
Ochish/sharhlash
2021-01-27 10:11:16 Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан 30 июль санасини Ўзбекистонда "Халқлар дўстлиги куни" этиб белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Маълумот учун Ўзбекистонда айни вақтда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар, 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилишади. Миллатларнинг қадриятларини асраб-авайлаш, урф-одатлари давомийлигини сақлаш мақсадида 141 та миллий маданий марказлар фаолият кўрсатмоқда.

Қонун уч ўқишда қабул қилиниб,  Сенатга юборилди.

@deputat_kusherbayev
28.8K views07:11
Ochish/sharhlash
2021-01-27 09:59:17
Илон Маскнинг Starlink лойиҳаси ривожланиб бораяпти. Лойиҳада қуйи орбитадаги спутниклар орқали интернет тарқатилиши кўзда тутилган.
Ҳозирда АҚШ, Канада, Буюкбритания ва Австралия бу технологиядан ўзида фойдаланишга рухсат берди. Starlink Франция, Австрия, Филиппин, Бразилия, Аргентина, Германия, Италия, Испания ва ҳоказоларда ўз филиалларини рўйхатдан ўтказиб қўйди. Россия эса, таъқиқлади ва хатто жарима белгиламоқчи, сабаб Роскосмос(батутчи Рогозин) ва “ФСБ”. Россияга КХДР каби «ривожланишни ҳохловчи ўта очиқ давлатлар» ҳам қўшилиши мумкин.
Эҳтимоли жуда паст бўлсада, умид қиламизки, бизда бу технологияга таъқиқ қўйилмайди. Чунки бу хавфсизликка таҳдид эмас. Ўшанда олис қишлоқларда (томда дарс ўтган мураббийни эсланг) ҳам юқори тезликли интернетдан фойдаланиш имкони ортади.
Мактаб, касалхона ва бошқа социал объектларга ҳам нисбатан арзон ва 2 марта сифатлироқ интернет етиб боради.
Дунёдан узилиб ривожланиб бўлмайди.

t.me/historyfactsuz
28.6K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-01-26 16:55:40 Аҳоли «қора», монополистлар «оқ»!

Имтиёзлар иқтисодиётда ҳалол рақобатнинг йўқолиб, истеъмолчиларга танловсиз, сифати паст маҳсулот ва хизматлардан мажбуран фойдаланишга олиб келиши мумкин.

Афсуски, сўнгги вақтларда айрим монополистларга берилаётган алоҳида устун ҳуқуқлар аҳоли ижтимоий кайфиятига салбий таъсир ўтказмоқда.

Чунки аҳоли шу соҳада ўзи истаган сифатли, арзон маҳсулот ва хизматдан фойдалана олмаяпти. Булар қаторига боқиманда «Ўзавтосаноат» таркибидаги корхоналарга берилаётган имтиёзлар ҳам киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Махсус саноат зонаси “Андижон вилояти саноат хаби”ни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ID-26203 (V-1) қарори лойиҳасида кўзда тутилган имтиёзлар шундай хулосага олиб келаяпти: ҳалол ва тенг шароитда ишлашга ишонган корхона ўз мақсадларига Президент номидан фойдаланиб эришмайди.

Лойиҳадаги тоқат қилиб бўлмас вазият: айрим юртдошларимиз иложсизликдан бир парча суғориладиган ерда «ўзбошимча», деб топилаётган бошпаналарининг бузилишидан ҳадиксираб кун ўтказаётган бир вақтда узоқ йиллар шоҳона имконият ва имтиёзлар қуршовида яшаган «Ўзавтосаноат»га (Саноат хаби) яна 100 гектарлик суғориладиган ер майдони беғараз берилмоқчи. 5-6 сотихмас 100 гектар.

Кулгилиси озиқ-овқат хавфсизлигига «ўзбошимча» уй қуриб яшаётган камбағал аҳоли хавф солаяпти, деб бонг урамиз, камбағални қийнаймиз. Юзлаб гектар суғориладиган ерларни эгаллаётган монополистлар эса оппоқ, идеал.

Бу ҳам етмагандек ҳамма ерни аукцион орқали олса, «Ўзавтосаноат» аукционсиз олмоқчи.

«Проста» без эмас, сал бет бўлиши керак.

Яна бир гап «Ўзавтосаноат» таъсис этадиган корхона 100 гектар ердан ташқари 2023 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган қурилиш материаллари, ускуналар, қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкцияларини хориждан олиб келишда божхона тўловларидан озод бўлмоқчи. Яна имтиёз…

Умид қиламанки, адолатли, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кетаётган бир вақтда «бир тўда» кўзга кўринмас шахсларнинг лоббизми эканлиги кўриниб турган бундай лойиҳа қабул қилинмайди.

@deputat_kusherbayev
36.9K viewsedited  13:55
Ochish/sharhlash
2021-01-26 13:15:17 Агентлик тақдимномалар киритаётгани яхши, аммо қачон натижасини кўрамиз

Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида махсус Агентлик ташкил этилди ва салоҳиятли кадрлар иш бошлади.

Мана, орадан етарлича фурсат ўтди. Жамиятнинг бир вакили сифатида қуйидаги саволлар мени қизиқтиради ва Агентлик бу борада муносабат билдиради, деган умиддаман.

1. Агентлик фаолиятини кузатиб иқрор бўляпмизки, асосан коррупцияга оид ҳолатлар
(масалан, тендерлар) юзасидан фақат тегишли органларга тақдимномалар киритмоқда. Аммо киритилган тақдимномалар ижроси нима бўляпти? Нега бу ҳақда батафсил ахборот берилмаяпти?

2. Агентлик томонидан киритилган тақдимномаларни кўриб чиқиш муддати қанча? Тақдимнома киритилган органлар бу муддатга амал қилмоқдами? Амал қилинмаётган бўлса, бунинг сабаби нимада?

3. Кузатишларим шуни кўрсатмоқдаки, Агентлик киритаётган тақдимномалар асосан блогерлар ёки журналистлар томонидан аниқланган ёки очиқланган коррупциявий ҳолатларга доир ишлар юзасидан. Савол туғилади: ўтган даврда Агентлик томонидан ҳам коррупциявий ҳолатлар аниқландими? Аниқланган бўлса, қандай чоралар кўрилган?

4. Халқ Агентлик фаолиятига катта умид билан қарамоқда. Президентимиз ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтган эди. Савол: Агентлик фаолияти самарадорлигини ошириш борасида конкрет қандай чоралар амалга оширилиши белгиланди ва халқимиз қачон унинг натижасини кўради?

Ҳурмат билан,
Сухроб Аввалбоев, Fikrat.uz канали асосчиси

Каналимизга аъзо бўлинг
https://t.me/fikrat
25.3K views10:15
Ochish/sharhlash
2021-01-26 06:25:01 Андижонда ер сотиш билан боғлиқ қонунбузилишлар ва коррупцион вазият ҳақида материаллар бериб бораётган журналист Хуршид Далиевга босимлар уюштирилмоқда экан.

Камига бу хабарлар бўйича масъул идора ва ташкилотлар ҳеч қандай чора кўришмаяпти. Уларнинг жимлиги демак улар ҳам шерик, деган ҳақли хулосага олиб бораяпти.

Коррупция ҳақида ахборот берган шахсларни мукофотлаш ҳақида гапириб турган бир вақтда даставвал бундай инсонларнинг фаолиятини кафолатлаб қўйиш бундан долзарброқ кўринади.

Умид қиламизки, масъул идоралар жимлик, карлик, кўрлик қолипидан чиқиб тез орада бу бўйича иш кўришни бошлашади.

@deputat_kusherbayev
36.8K viewsedited  03:25
Ochish/sharhlash
2021-01-25 16:11:09 Президент ва депутатлар сайлови уларнинг ваколат муддати тугайдиган йилда октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланмоқда.

Амалда эса бу декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эди.

Мазкур мазмундаги қонун лойиҳасига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқиб қабул қилинди.

Сайлов муддатининг ўзгартирилиши сайлов вақти қишнинг совуқ кунларидан кўра кузнинг илиқ ва қулай кунларига тўғри келишини англатади.

Қонун лойиҳасида шунингдек, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бир қатор бошқа қонунларга ҳам ўзгартириш киритилмоқда.

Булар ҳақида батафсил кейинроқ.

@deputat_kusherbayev
33.7K views13:11
Ochish/sharhlash